arabic.uz (hikmatlar) – Telegram
arabic.uz (hikmatlar)
35.5K subscribers
18.6K photos
198 videos
6 files
10.5K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
Рамазон яқин
#ramazon

📜 Яҳё ибн Абу Касир раҳимаҳуллоҳ дуоларида: "Аллоҳумма саллимний Рамазона, ва саллим лия Рамазона ва тасалламҳу минний мутақоббалан!", дер эди.

Аллоҳим мени Рамазонга саломат етказгин, Рамазонни мен учун саломат (баракали) қилгин ва ушбу ойни (унда бажарилган амаллар) қабул бўлган ҳолда мендан олгин!".

"Латоифул маъориф"дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
102😢29🔥19👍17
13511. «Кечанинг озгинасидан бошқасини (ибодатда) бедор ўтказ. Ярмида ёки ундан бир оз қисқароғида (бедор бўл). Ёки унга (яримга) зиёда қил ва Қуръонни тартил билан тиловат қил», Муззаммил сураси, 2,3,4 - оятлар.

«Ярмида»: Яъни, кечанинг ярмида тур. Бу ердаги истисно (яъни «озгинасидан бошқасини» дейилгани) кечанинг ярмидан назарда тутилган.
«Ёки ундан бир оз (қисқароғида бедор бўл)»: Бу ердаги «ундан» сўзидаги олмош кечанинг ярмига тегишлидир.
«Ёки унга (яримга) зиёда қил»: Бу ердаги «унга» сўзидаги олмош ҳам кечанинг ярмига тегишлидир.

Умумий маъно: Кечанинг ярмида намозга тур, ёки ярмидан бир оз камайтириб, учдан бир қисмигача (ибодат қил).

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢9067👍25😱4🤩2
وَمَا بِكُم مِّن نِّعْمَةٍ فَمِنَ اللَّهِ

📜"Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир", Наҳл сураси, 53 - оят.

Ягона илоҳ, ягона молик, ягона дин эгаси бўлган зот–Аллоҳ ягона неъмат бергувчи ҳамдир. «Сизда қайсики неъмат бўлса, Аллоҳдандир». Ундан ўзга ҳеч ким сизга неъмат бера олмайди. ("Тафсири Ҳилол"дан)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
163😢46👍33🔥15🤩2
13512. Ярмук жангидан* олдин Холид ибн Валиддаги ишонч қандай ҳам кучли ишонч эди? У зот тепаликнинг бошида туриб, энг буюк империя — Рум (Византия) империясининг қўшинига қараб турар эди. Агар бу империя мағлуб этилса, ундан кам бўлмаган улуғликка эга яна бир империя ҳам бор эди — у Форс империяси эди. Шунда у: “Булар уруш илмини билмайдиган қавмдир!”, деган эди.

▫️*Ярмук – ҳозирги Суриянинг жанубида жойлашган Ҳаврон тоғларидан тушиб, Фаластин ва Сурия чегаралари бўйлаб, Урдун водийси орқали Ўлик денгизга қуйиладиган дарё. Ярмук дарёси Урдун дарёсига қўшилишидан 45 километрча юқорида, чап томонда уч тарафи тоғ билан ўралган кенг бир водий бор. Бу водийда мусулмонлар билан Византия қўшинлари орасида жанг бўлган. Ўттиз олти минг кишилик мусулмон лашкари Византиянинг икки юз қирқ минг кишилик қўшинини мағлуб қилган. Бу жанг Ярмук ғазоти деб ном олган.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢9166👍38🔥37🤩2😱1
Садақа

📜Аллоҳ таоло айтади: "Роббим хоҳлаган бандасига ризқни кенг ва тор қилур. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар», деб айт". Сабаъ сураси, 36 - оят

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Садақа ҳеч бир молни озайтирган эмас. Аллоҳ бировни афв қилган банданинг азизлигини зиёда қилмай қўймайди. Аллоҳ Ўзи учун тавозе қилган кишини юксалтирмай қўймайди». Имом Муслим ривояти.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢8885👍31🔥8🤩3
13513. Жазо кечикиб, умрнинг охирида келиши мумкин. Ёшликдаги гуноҳлар сабабли кексаликда қоқилишнинг (қийинчиликларнинг) давом этиши нақадар ачинарли.

“Сойдил хотир”дан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢23040👍21😱7🔥3
13514. Албатта, золим бу дунёда бошқаларга зулм қилади, охиратда эса ўзига зулм қилади.
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтганлар: «Мазлумнинг золимдан ўч оладиган (қиёмат) куни золимнинг мазлумга зулм қилган кунидан кўра қаттиқроқдир».

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢11757👍20🔥11😱5🤩2
Қадр

📜Абу Сулаймон Доронийнинг раҳимаҳуллоҳ: «Агар қалбда охират бўлса, дунё унга суқилиб кириб, тўлдиришга уринаверади.
Агар қалбда дунё бўлса-чи, охират унга суқилиб кирмайди. Чунки охират карамли, олийжаноб, дунё эса лаим, пастдир»,
деди.

Ибн Абу Дунёнинг «Китабуз зуҳд» асаридан.

📝Изоҳ: Агар инсоннинг асосий мақсади охират бўлса, Аллоҳ унинг дунёвий ишларини ҳам баракали қилиб қўяди. Аммо инсон фақат дунёга боғланиб қолса, олийжаноб бўлган охират туйғуси бундай «тор» ва «паст» мақсадлар билан бир жойда жамланмайди. Дунёнинг қадри паст, охиратнинг қадри эса улуғдир.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
122😢66👍28🔥13😱2🤩1
13515. Сулаймон ибн Ясардан ривоят қилинади, у киши айтади: “Абу Усайд шундай деди: Кечаси мен ухлаб қолдим ва Қуръон ўқиш вирдим ўтиб кетди. Эрталаб уйғонганимда истиржоъ айтдим. Менинг одатий вирдим Бақара сураси эди. Тушимда бир сигир мени шохи билан сузаётганини кўрдим”.

Ибн Абу Дунёнинг “Маномат” асаридан.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢17841🔥13👍8😱2
Соғинч

📜"Қалб икки ҳарам — Байтуллоҳ (Макка) ва Ҳужраи саодат (Мадина) орасида тақсимланган..."

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
171😢87👍23🤩6🔥5
13516. Муҳаммад ибн Исҳоқ Ҳассон ибн Собитдан ривоят қилади: «Мен етти ёки саккиз ёшли бир бола эдим. Кўриб эшитган нарсаларимни англаш имкониятига эга эдим. Бир кун эрталаб бир яҳудий Мадинада баланд овоз билан: «Эй яҳудийлар жамоаси!» деб бақира бошлади. Одамлар унинг атрофига йиғилишди. Мен ҳам эшитиб турдим. Одамлар: «Нима бўлди?» деб сўрашди. У шундай жавоб берди: «Бугун кеча туғилган Аҳмаднинг юлдузи чиқди».

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
🔥7664😢24👍21🤩5😱1
Тавсиялар
#ramazon

🕌 Моҳи шариф - Рамазонга ҳозирланинг!

▫️ Қиёми лайл – таҳажжуд намозларига ўзингизни одатлантиринг.
▫️ Турли чалғитувчи (ижтимоий тармоқлардаги беҳуда лавҳа, рилслар каби) нарсалардан халос бўлинг.
▫️Интернетда ўтириш соатларингизни камайтиринг.
▫️Вақтни зое қилувчи нарсалардан узоқлашинг.
▫️Нафл ибодатларга одатланинг.
▫️Рамазон ойи кириб келгани, етганига Роббингизга дуо қилинг.
▫️ Бу ой учун аниқ режа, жадвал ишлаб чиқинг.
▫️ Ўзингизни рўза тутиб юришга одатлантиринг.
▫️ Қуръон ёдланг ёки такрорланг.
▫️Садақа ва эҳсонлар беришга одатланинг.
▫️Қуръондан кунлик вирдларингизни орттириб боринг.
▫️ Ейиш-ичишни камайтиринг.
▫️ Масжидда бўлиш вақтларингизни узайтиринг.
▫️ Харидларингизни Рамазондан аввал қилиб олинг.
▫️ Рўзадан қолган қазоларингиз бўлса уларни тутиб, ўтаб қўйинг.
▫️ Фарзандларингизни эҳсон беришга одатлантиринг.
▫️ Қалбингизни Аллоҳга машғул қилинг.
▫️ Аллоҳ зикрини кўпайтиринг.
▫️ Нафл ибодатларга риоя қилинг.
▫️Уйқу соатларини камайтиринг ва қайлулага риоя қилинг.
▫️ Уйингиз ва оилангизни Рамазонга тайёрланг.
▫️ (Кашанда бўлсангиз) чекишдан халос бўлинг.
▫️ Рўза аҳкомларини ўрганинг.
▫️ Тунда бедор юришдан узоқлашинг.
▫️ Дуони кўпайтиринг.
▫️ Одоб, аҳлоқингиз, муомалангизни яхшилаб олинг.
▫️ Ниятингизни тўғрилаб олинг.
▫️ Амалларингизни тартибга солиб олинг.
▫️ Рамазонни тавба билан бошланг.
▫️ Ўзгаларнинг ҳолини ўйланг. (Уларга ҳамдард бўлинг, қайғуринг, имкон қадар ёрдам қўлини чўзинг).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
111😢30👍28🔥7🤩2
13517. Гўзал ишлардан бири

Бир киши садақа қилади, сўнгра: «Аллоҳим, бу садақа(нинг савоби) вафот этган, лекин унинг номидан садақа қиладиган кимсаси йўқ мусулмонлар учун бўлсин», дейди.
Унинг бу иши нақадар ажойиб, Аллоҳ ундан рози бўлсин!

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
167😢83👍48🤩6🔥4
Таровеҳ яқин
#ramazon

📜 Рамазонда мўмин киши Қуръон тинглашдан ажойиб бир ҳузур ва хотиржамлик туяди. Айниқса, уни таъсирланиб ўқиётган хушуъли қоридан эшитса...

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
133😢56👍43🔥2
Умра

📜Маккадаги Масжидул Ҳарамда ўқилган битта намознинг (савоби) 100 минг намозга баробар бўлиши хусусида ҳадиси шарифларда айтилган. Бу ваъда фарз ва нафл намозларга тегишлидир.
Шунга кўра, бир фарз намози инсон умрига таққосланганида 55 йилу, 6 ой, 20 кечага тўғри келади.
Бешта фарз намози 277 йил, 9 ой, 10 кечага тўғри келади. Маккада ўталган бир кун Қиёмат куни тарозингиздаги савоблар палласини ўзгартириб юборади экан...

📝Сиз бўлса, ҳалиям умрага боришга тараддуд қилиб, иккиланиб юрибсиз...

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢16190👍21🤩10🔥4
13518. Оқилона никоҳ

Айтишларича, Молик ибн Набийнинг аёлига уйланишига бир сабаб бўлган. У доим кутубхонага бориб турарди ва маълум бир китобларни излаб сўрарди.
Унга: «Бу китоблар бир қизга фойдаланишга берилган», деб жавоб беришарди.
Молик ибн Набий ўша қизни суриштириб топди ва (ёқтириб қолиб) унга уйланди. У жисмга уйланишдан олдин ақлга уйланди (яъни унинг ақли заковати, билимини аввалги ўринга қўйди).

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
166👍63🤩18😢17🔥11
13519. Исо алайҳиссалом ўз қавмини Аллоҳнинг ягоналигига ва Унинг Ўзигагина ибодат қилишга чақирдилар. Бу у зотнинг ҳали бешикдалик вақтларида айтган илк сўзлари эди. Аллоҳ таоло айтади: “У деди: «Албатта, мен Аллоҳнинг бандасиман. У менга китоб берди ва мени Набий қилди”, Марям сураси, 30-оят.

Доктор Али Муҳаммад Саллобийнинг «Масиҳ Исо ибн Марям: Комил ҳақиқат» китобидан олинган.

@arabicuz

iOS
| Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
92😢29👍19🔥3
#ramazon

📜 Рамазон арафасидаги дуоларимиз...

اللهم إجعل قدوم شهر رمضان المبارك قدوم خير وبركة على المسلمين جميعا، وتقبل اللهم صيامنا وصلاتنا وقيامنا وإغفر
لنا ذنوبنا إنك أنت الغفور الرحيم


🤲 Аллоҳим, муборак Рамазон ойи ташрифини барча мусулмонларга хайр ва барака ташрифи этгин!
Аллоҳим, бизнинг рўзаларимизни, намозларимизни, қиёмларимизни қабул айла ва гуноҳларимизни мағфират этгин! Албатта Сен Ғафур ва Роҳийм Зотсан!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا شهر رمضان المبارك لا فاقدين ولا مفقودين ونحن في راحة بال ونتمتع بصح وعافية، وأن تجعل هذا الشهر المبارك نهاية المعاصي التي قد ارتكبناها وأعنا على أن نعبدك في هذا الشهر عبادة ترضيك وترضينا.

🕌 Аллоҳим, бизни муборак Рамазон ойига (яхшиликларини) йўқотмаган ва (ғанимат фурсатларини) ўтказиб юбормаганлар қаторида роҳат, хотиржамлик, саломатлик ва офият ила (бу ойдан) баҳраманд бўладиган ҳолда етказгин.
Бу ойни биз учун шўнғиб кетганимиз гуноҳ-маъсиятларнинг якун топиши қилгин ва Ўзинг биздан рози бўладиган ва бизни ҳам рози қиладиган ибодатларни адо этишимизда ёрдам бергин!

اللهم إنا نسألك أن تجعل شهر رمضان المعظم شهر تملأ فية الفرحة قلوبنا وتفرج فيه كروبنا وأن ترزقنا فيه الخير كله.

🤲 Аллоҳим, ушбу муаззам Рамазон ойини қалбларимизни шодлик ва қувончга тўлдирадиган, ғам-ташвишларимизни кетказадиган ой этишингни ва ушбу ойда барча хайр, яхшиликларни насиб этишингни сўраймиз!

يارب العباد إنا ندعوك أن تغفر لنا ذنوبنا وأن تجعل شهر رمضان المبارك بداية لنا لكل خير وأن ترزقنا فيه البركة والرزق الواسع وأن تعتق رقابنا ورقاب من نحب فيه من النار

🤲 Эй бандаларнинг Роббиси, биз Сендан ушбу муборак ойда бизнинг гуноҳларимизни мағфират қилишингни ва бу ойни бизга барча яхшиликларнинг бошланиши этишингни ва бу ойда барака, кенг ризқ ила ризқлантиришингни, бўйинларимизни ва биз севганларнинг бўйинларини дўзахдан озод этишингни сўраймиз!

اللهم إنا نسألك أن تبلغنا صلاة التراويح ودعوات المصلين وختم كتابك، اللهم إنا نسألك أن تبلغنا نحن ومن نحب شهر رمضان المبارك وأن ترزقنا فيه الخير والسعادة وأن تتقبل منا صلاتنا وصيامنا وان تعتق رقابنا من النار


🕌 Аллоҳим, бизни Китобинг хатмига, намозхонларнинг дуоларига ва таровеҳ намозларига етказишингни сўраймиз!
Аллоҳим, бизни ва бизнинг суйганларимиз, яқинларимизни муборак Рамазон ойига етказишингни ва у ойдаги хайр ва саодат ила ризқлантиришингни ва биздан намозларимизни, рўзаларимизни қабул этмоғингни ва бизга дўзахдан нажот бермоғингни сўраймиз!

Яқинлашаётган шариф Рамазон барчамизга муборак бўлсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
62😢23👍14🤩3🔥2😱1
13520. Тенг эмаслар...

Кимдир ҳокимият ва бошқарувга эришиш учун динни истайди, унга амал қилади.
Яна кимдир динни бойлик ва дунё матоларига эришиш учун истайди.
Кимдир эса динни обрў ва шуҳратга эришиш воситаси қилади...

Аммо яна шундайлар борки, улар Аллоҳ таолога яқинлашиш учун динни истайди ва унга амал қилади. Улар Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, одамлар орасида ҳам асло тенг эмаслар. “...Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, демак унинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учундир. Кимнинг ҳижрати эришадиган дунёси учун ёки уйланадига аёли учун бўлса, демак ўша ҳижрат қилган нарсаси учундир”.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS
| Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
59😢31👍19🔥8
#ramazon
📜Рамазонни қаршилаб...

Имом Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: “Рамазон ойи кирар экан, албатта у Қуръон тиловати ва таом едириш ойидир.
Бу солиҳ салафлар Аллоҳ уларни раҳматига олсин, наздидаги Рамазоннинг шаъни, кўриниши бўлиб,
бу ой жидди жаҳд, рўза ва қиём, ибодат ва Қуръон тиловати ойидир. Шунингдек, бу ой таҳлил, тасбеҳ, яқинларга яхшилик қилиш ва эҳсон ойидир. Бу ой ғамхўрлик, юпатиш ва (рўзадорларни) таомлантириш ойидир”, дедилар.

“Истиқбали шаҳри рамазон” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
58😢18👍14