Отабек Артиков – Telegram
Отабек Артиков
39.7K subscribers
4.59K photos
1.27K videos
6 files
4.83K links
ОАВ бу - Энг катта ёлғончи☝️

💰Тижорий ҳамкорлик учун: @Artikov_bot

🎼Playlist: @Artikov_Otabek
@TENTAK
😊 www.instagram.com/Artikoffuz
Download Telegram
Отабек Артиков
Мени ким қандай тасаввур қилади деган челлендж бошлаймиз, розимисизлар? 🇺🇿@Otabek
Дадам мени қандай тасаввур қиладилар?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁225😢31👍11👏8💯3🏆2😡2🫡1
Отабек Артиков
Мени ким қандай тасаввур қилади деган челлендж бошлаймиз, розимисизлар? 🇺🇿@Otabek
Қизлар мени қандай тасаввур қилади?

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁160👍36😍5😭5😡3😢2🕊1
Отабек Артиков
Мени ким қандай тасаввур қилади деган челлендж бошлаймиз, розимисизлар? 🇺🇿@Otabek
Мени раҳбарлар қандай тасаввур қилади

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁157👍51😡3👏2😍1
Тожикистонлик ММАчи Камил Карате бугун Ўзбекистонлик рақибини чўпон оғилхонада таёқ билан қўйларини қувлаб ургандек қувиб уради.

Спортчи ва жангчи ўртасидаги фарқни бугун бу йигит тиниқ қилиб аниқлаштириб беради.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1😁149😡33👍20😢5
Тармоқларда Қашқадарёлик спортчилар ҳақида негатив кўпайиб кетди.
Сабаби нима?

Сабаби яхши йигитлар четда қолиб хайпожорлар микрофондан ортмай қолди, аламлиси промоушнлар ҳам яхши жангчилар қолиб қаёқдаги валдир-вулдирларга жанг беряпти.

Натижада жамоатчилик фақат шунақаларни кўриб ҳамма қашқадарёлик шунақа эканда деяпти.
Аслида Қашқадарё азалдан яхши полвон ва спортчилар юрти, шунчаки ўзини ҳурмат қилган жангчилар микрофонда ҳар бало дейишни ўзига "позволять" қилмайди.

Рамазон Темиров дунёдаги энг олий лига UFCда урушяпти, шу бола ҳам Қашқадарёлик лекин бирор марта микрофонда ортиқча гап гапирмаган, унга ўхшаган қашқадарёлик жуда кўп жим юрган жангчилар бор лекин афсуски жамият уларни эмас, микрофонда ҳанграб юрган баъзи аҳмоқларни кўряпти холос, сабаби контент талаби шу, одамлар аҳмоқларни кўпроқ кузатади.
Сиз қайси аҳмоқни кўпроқ кузатсангиз сизга шуларни видеолари кўпроқ чиқиб келаверади.

Буларга қараб бутун қашқадарё халқига салбий баҳо бериш яхшимас.
Агар сизларга ҳақиқий жангчилар керак бўлса ёнимга келинглар, залига олиб бораман. Микрофонда каррилаб юрганларни бир раунддан ўтказмайдиган йигитлар бор.

Менга у қашқадарёликми, бошқами агар ҳақиқий спортчи бўлса мухлислик қиламан.
Агар масхарабоз бўлса уни рақибига муxлислик қиламан ва бу масхарабозларни итдан баттар қилиб уришини тилайман...

Хуллас бир нечта ёмон учун бутун бир ҳудудга баҳо бериш яхшимас...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯227👍52😁30🔥10😭2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 млн сўмлик тўй

Мана шу йигитга қойил қолдим, одамларни гап сўзига кундаланг қўйганча ўзи истагандек ихчамгина тўй қилибди.

У энди қарз тўламайди, кредит олмайди, ёки тўйни қарзини ёпиш учун ёш хотинини ташлаб россияда ишламайди.
Бугун еб, ҳожатхонасига бориб канализацияни тўлдирадиган одамларнинг гап сўзи учун дабдаба қилиш шарт эмас, асосийси йигит бахтли, тўйга кетиши керак бўлган 100 млнлаб пулни тежади отасига раҳмат...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🔥338👍218💯36👏17🫡7❤‍🔥3😭3🕊2
Дунёни қутқариб қаҳрамонга айлансанг ҳам, кўрмай қолиб бир қурбақани босиб ўлдирганинг учун сени душманга чиқариб лаънатлайдиган жамият бу...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2🔥135💯81👍39😁14😢3🏆3🕊2
Вояга етмаган ёш қизлар билан жинсий алоқа ва бошқа турли жиноятлар бўйича айбловлар билан танилган Жеффри Эпштейнга 2017-йилда Каъба ёпинчиғи парчалари совға қилинган экан.

Мен чичиб келай...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢112😡66😁59❤‍🔥3🔥1
Ахборот майдонида ўз сўзига, ўз ўрни ҳамда ўз аудиториясига эга бўлган энг муҳим ва нуфузли ва ишончли блоглар рўйхатини тақдим этамиз.

Энг сўнгги янгиликлар, долзарб таҳлиллар ва ишончли фактлардан биринчи бўлиб хабардор бўлишни истасангиз — қуйидаги ҳаволани босинг:

👉 https://news.1rj.ru/str/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy
👍9😡5😍2
Шунақа мухлисла кўпайсин.

Тилла конда ишлайдиган, мошина заводда ишлайдиган, доллар ишлаб чиқарадиган мухлислардан ҳам етказсин😂

Албатта бу барчаси ҳазил эмас.
Шу бир тийинга қиммат ижодимни юксак баҳолаётганларинг учун сизларга раҳмат.🫡

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍393😁70👏33💯12🫡6🔥4😭2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир нарсани тан олиш керак; Биз санъат соҳасида қозоқ боурлардан 100 йиллар ортда қолганмиз.

Мен ўсмирлик давримдан бери қозоқ медиасини кузатаман, биз улардек кино ҳам клип ҳам ололмаймиз.
Қолаверса қардошларимиз санъаткорлари дунё медиасини эгалламоқда.

Мана бу "NE PROSTO ORCHESTRA" оркестр гуруҳи болалигимиздаги "TOKYO DRIFT" хитини қайта жонлантирибди.

Бир неча ўн миллионлаб кўришлар билан бу гуруҳ дунё тармоқларини ларзага солмоқда.
Бизда эса ҳали ҳам қўшиқлар макарон, кинолар қайнона-келин проблемаси.
Саҳнани ёндиришни қозоқ жигарларимиздан ўрганинглар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥181💯46👍36😡15😢6🤝5😁3
15 млн ўзбекистонликни шахсий маълумотлари ҳакерлар қўлида эмиш.

Мени маълумотларимни қўлга киритган ҳакерларга сабр тилайман, барибир у маълумотларга биров бир тийин тўламайди, бекорга флэшкангиз тўлгани қолади.

"Кераксиз файллар ХХХ" деб ёзилган 245 гигабайтлик папкам эса сизларга совға...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁338😭21👏32😡2👍1🔥1🏆1
Қонунларимизда баъзи туйнуклар бор

Масалан никоҳ муносабатларига киришиш ёши 18 ёш этиб белгиланган, аммо бир нарса ҳисобга олинмаган;
Аксарият мактаб ўқувчилари 11-синф вақтидаёқ 18 ёшда бўлишади ва бу баъзи ота-оналарга 11-синф қизни турмушга бериш ҳолатларига сабаб бўлмоқда.
Тасаввур қилинг мактаб ўқувчиси дарсда келинлик зар либосларида чимилдиқдан чиқиб тўғри дарсга келиб ўтирибди, синфдош қизлари билан тунда ётоқдаги куёв жонивор билан эрталабгача нималар қилганларини гаплашиб ўтирибди.
Уни миясига на дарс киради, на бошқа. У шу билан олий таълимга топширмайди, жамиятда битта ёш инкубатор кўпаяди.
У билан гаплашган синфдош қизларни ҳам эртароқ эрга тегиб, дугонаси ҳис қилган нарсаларни ҳис қилгиси келади, шу билан тамом.

Бунинг сабаби эса қонунда биттагина банд етишмайди; "18 ёшга тўлган фуқаро агар мактаб ўқувчиси бўлса никоҳ муносабатларига киришиши тақиқланади" деган кичик бир банд керак.
Агар қонунчиликдаги мана шундай туйнуклар ёпилмаса, мактаб ёшидан эрга бериш авж олаверади, илмли аёллар ўрнини 19 га кирмай ҳар йили биттадан туғадиган инкубатор аёллар босиб кетади.

Қонундаги шу каби туйнукларни яна бир қайта кўриб чиқиш вақти келди менимча...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💯214👍72🔥17😡7😁4😢3🏆2
Шаҳрисабз туман прокурори Худойқулов Баҳодир Худоёрович Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55😁16😢7😡6
Кеча 15 млн ўзбекистонликлар шахсий маълумотлари ҳакерлар қўлига ўтиб кетгани айтилди.

Бизда бирор платформа яратилса у тест режимда аҳоли синовидан ўтказилмайди, пақ этиб ишга тушириб юборишади.

Янги тартиб жорий қилиш керак, бирор платформа ишга тушдими камида 1 ой вақт бериш керак, ҳакерлар бузиб киролса уларга бузиб киролгани учун ютуқ қўйилиши керак, шу билан платформа камчиликлари тузатилиб олинади ва янгидан янги маҳаллий ҳакерлар кашф қилинади.
Кибержиноятларни олдини олиш ҳақида давлат раҳбари шунча жон куйдириб гапираётганларида буёқда маълумотлар сизиб кетиши бу шунчаки кўз юмиб бўлмайдиган нарса...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2💯153👍50😢11😁6🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Фалончи спортчи ўзбек байроғини кўтаряпти нега уни устидан куласан халқ душманимисан" деган изоҳларга кўп кўзим тушади.
Биринчидан; КИБРЛАНГАНЛАР БИЗДАН ЭМАС.

Иккинчидан: Спортда миллат бўлмайди, спорт беллашувларида миллатлар тилга олиниб, бири бошқасидан устун қўйлиб, рақиб томонни миллатига тош отиляптими бу уже беллашув эмас ошкора миллатлараро низо ва нафрат.

Учинчидан: Рақибига ҳурматсизлик қилган 99 фоиз спортчи доим ютқазган.

Тўртинчидан: Мен агар ўзимизни бирор спортчи рақибига ҳурматсизлик қилса мен айнан уни рақибига мухлислик қиламан.

Бешинчидан: Ким-кимга мухлислик қилиши бу спортивный интерес, буни миллат билан боғлиқлик жойи йўқ.

Олтинчидан: Юрт байроғини кўтариб юрганлар деб ҳақиқий олимпиада ва жаҳон чемпионларига айтилади, ундайларга ҳар доим мухлисмиз.

Еттинчидан: Ўзбекистон номидан чиқиб ҳар қандай қилиқ қилса ҳам миллатдош сифатида биз уни қўллаб қувватлашимиз шарт деган қоида йўқ.

Саккизинчидан: Алишер Навоий бобомиз айтганларидек, нима дегандилар...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥105👍53😁53💯21😡3
Тўй бузиш хизматини таклиф қиламан

Сир эмаски Ўзбекистонда вояга етмаган қизларни ота-онаси томондан мажбуран унаштириш, ҳатто турмушга бериш ҳолатлари учраб туради.

Бу шубҳасиз жиноят, аммо ўзбекчилик сабаб 99 фоиз қиз ота-онаси устидан шикоят қилмайди.

Аммо бу масалага бошқача ёндашиб ечса бўлади, кимдир вояга етмаган фарзандини унаштирганлиги ёки тўй қилаётгани ҳақида хабар берган одамни рағбатлантириш керак.
Бу худди йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларни видео ёки фотога олиб жўнатиб рағбат олишга ўхшайди,
аммо йўл қоидасидан кўра бу турдаги жиноятлар ўта оғир.

Аксарият ажримлар, оилавий зўравонликлар, ногирон фарзандлар туғилиши, генофонд бузилиши ҳаммасини асл сабаби эрта никоҳ, эрта унаштирув. Шундай экан бу каби ҳолатлар ҳақида ҳуқуқ тартибот органларига хабар берганларга пул тўлаш ва шаxси сир сақланишини кафолатлаш керак.
Мана кўрасизлар фуқаролар орасида бу каби қонунни бузиш ҳолатлари максимум камаяди.

Ўйлаб кўринглар, вояга етмаганларни тўйини бузсак бузибмизда бунга биз винамайт эмаску...

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥97👍75😁27💯8😡4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Геотермал энергия асосида иссиқхоналарни иситиш масаласи муҳокамада

ЎзЛиДеП ташкил қилган очиқ мулоқот тадбиридa иссиқхоналарни иссиқлик насослари орқали иситиш мавзуси муҳокама қилинди.

Ушбу технология энергия тежайди, замонавий ва қишлоқ хўжалиги учун жуда фойдали экани таъкидланди. Айниқса, геотермал энергия ва қуёш панеллари билан бирга қўлланилса, совуқ кунларда ҳам барқарор натижа беради. Шу билан бирга, ҳудуд танлаш ва қўшимча иситиш тизимларини олдиндан режалаштириш ҳам муҳим.

Эътибор берган бўлсангиз, ЎзЛиДеПда долзарб ва керакли мавзулар олиб чиқиляпти. Бу эса жамиятдаги муаммоларни осонроқ ҳал қилишга ёрдам беради.

🇺🇿@Otabek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😁2