Barqaror rivojlanish markazi NNT – Telegram
Barqaror rivojlanish markazi NNT
576 subscribers
2.24K photos
117 videos
6 files
1.6K links
Markaz mamlakatning barqaror ijtimoiy-iqtisodiy va siyosiy-huquqiy rivojlanish jarayonlarini kompleks o‘rganadi, tahlil qiladi va tegishli takliflar ishlab chiqadi.
Download Telegram
Альфрагануc универcитетида илмий-амалий семинар ўтказилди
 
🗓️ 2026 йил 26 январь куни Барқарор ривожланиш маркази ҳамда Тошкент экологик партияcи ҳамкорлигида Альфрагануc универcитетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар ва вазифаларга бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди.

🏷️ Тадбирнинг аcоcий мақcади барқарор ривожланиш тамойилларини миллий тараққиёт уcтувор йўналишлари билан уйғунлаштириш, экологик маcъулиятни кучайтириш, жамиятда ижтимоий адолат ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган cтратегик вазифаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

📖 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/649

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3🤔3😱2👏1
🇺🇳 #БРМ4 Китобхонлик маданиятини ривожлантириш бўйича янги қарор

👥 Аҳоли, айниқса ёшлар орасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда мутолаага бўлган қизиқишни ошириш мақсадида “Китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва аҳоли ўртасида китоб ўқишга қизиқишни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–9-сон, 2026 йил 15 январь) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2026–2030 йилларда аҳолининг китобхонлик даражасини ошириш, бир нафар аҳоли томонидан ўқиладиган китоблар сонини йилига ўртача 10 тага етказиш стратегик мақсад этиб белгиланди. Шунингдек, китобхонликни тарғиб қилиш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда адабиёт ва таржима соҳасини ривожлантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилади.

➡️ БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/648

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏3🔥2🤔2😱2👍1
📣Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши

🗓️ 2026 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши Жамоатчилик кенгаши раиси, Барқарор ривожланиш маркази директори Элёржон Саминов бошчилигида бўлиб ўтди. Йиғилишда Энергетика вазирлигининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари, шунингдек, Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этдилар. Йиғилиш доирасида ёқилғи-энергетика соҳасидаги энг долзарб масалалар юзасидан кенг қамровли жамоатчилик муҳокамаси ташкил этилди.

🧷БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/651

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🔥2👏1🤔1😱1
📺Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишидан видеолавҳалар

➡️ https://youtu.be/7F-cS9ISwcw?si=I92oUY283NfONIDP

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤔1😱1
🎞Хоразмда жамоат хавфсизлиги бўйича янги вазифалар муҳокама қилинди

🗓️ 2026 йил 28 январь куни Хоразм вилояти телерадиокомпаниясида давра суҳбати ташкил этилди.
📌Унда жорий йил 27 январь куни Тошкентда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган, хавфсиз муҳитни шакллантириш ҳамда жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш бўйича намунавий амалиётни яратиш бўйича видеоселектор йиғилишининг вазифалари муҳокама қилинди.

📖 БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/650

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2👏1🤔1😱1
⚖️👨‍💻👩‍💻💬

“Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти Покистон нигоҳида” мавзусидаги халқаро мулоқот тараққиётга қўйилган қадам

➡️ 2026 йил 30 январь куни пойтахтимизда “Учинчи Ренессанс – тараққиёт концепти Покистон нигоҳида” мавзусида халқаро давра суҳбати онлайн ва офлайн форматда юқори савияда ташкил этилди.
➡️ Мазкур анжуман Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Барқарор ривожланиш маркази ҳамкорлигида ўтказилиб, унда Ўзбекистон парламенти аъзолари, сиёсатшунос олимлар, покистонлик жамоат арбоблари, халқаро таҳлилчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

➡️ БАТАФСИЛ: https://brmnnt.uz/uz/newid/652

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥2👏2🤔2😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭕️ Учинчи Ренессанс – тараққиёт консепти Покистон нигоҳида

#ОАВ_биз_ҳақимизда

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2🤔2😱2👏1
📝 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ҳамда “Камбағал оилалар реестри” негизида ягона “Ижтимоий реестр” жорий этилди.

🎞 Янги реестр ижтимоий ҳимоя чораларини манзилли, шаффоф ва самарали ташкил этиш, шунингдек, аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини аниқ баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш механизмларини мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

“Ижтимоий реестр” доирасида оилалар қуйидаги уч тоифага ажратилади:

🔸1. Давлат таъминотидаги оилалар — оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнат қилиш имконияти чекланган бўлиб, ҳар бир аъзога тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар;
🔸2. Камбағал оилалар — оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган, аммо ҳар бир аъзога тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган оилалар;
🔸3. Камбағаллик чегарасидаги оилалар — оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг бир бараваридан бир ярим бараваригача бўлган оилалар.

Ягона “Ижтимоий реестр”нинг жорий этилиши аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ижтимоий ёрдам ва хизматларни манзилли тақдим этиш ҳамда 🇺🇳#БРМ1 камбағалликни қисқартиришга қаратилган тизимли ислоҳотларнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

brmnnt.uz 🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1🔥1👏1🤔1😱1