23.5° бурчак остида – Telegram
23.5° бурчак остида
28.7K subscribers
24.3K photos
9.34K videos
3 files
1.8K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇦🇪🇷🇺 Абу-Дабида Украина бўйича музокараларнинг иккинчи куни бошланди — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеров БАА пойтахтида Украина, Россия ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама учрашув…
🇺🇸🇺🇦🇦🇪🇷🇺 Россия ва Украина 314 нафар ҳарбий асирни алмашишга келишиб олди — Стив Уиткофф

АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг маълум қилишича, Абу-Дабидаги уч томонлама музокараларда 314 нафар ҳарбий асирни алмашиш бўйича келишувга эришилган.

"Бу натижага кенг қамровли ва самарали ўтаётган тинчлик музокаралари орқали эришилди.Олдинда ҳали салмоқли ишлар турганига қарамай, бундай қадамлар доимий дипломатик мулоқот аниқ натижалар беришини ва Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатларни олдинга силжитишини кўрсатади", - дейилади Уиткоффнинг Х ижтимоий тармоғидаҳи постида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇿 Озарбoйжон суди тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг собиқ президенти ва унинг сафдошларини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди — “Медуза”

Боку ҳарбий суди 2023 йил кузида қўлга олинган Тоғли Қорабоғнинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятига нисбатан ҳукм эълон қилди.

2020 йил майидан 2023 йил 1 сентябригача тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасига раҳбарлик қилган Араик Арутюнян умрбод озодликдан маҳрум этилди. Худди шундай жазо тан олинмаган республиканинг мудофаа армияси собиқ қўмондони Левон Мнацаканян, унинг ўринбосари Давид Манукян ҳамда Тоғли Қорабоғнинг собиқ ташқи ишлар вазири Давид Бабаянга ҳам тайинланди.

Республиканинг яна икки нафар собиқ президенти Аркадий Гукасян ва Бако Саакян 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Маълум қилинишича, мазкур иш бўйича жами 15 киши жавобгарликка тортилмоқда. Озарбойжон расмийлари уларни “тинчлик ва инсониятга қарши” қатор жиноятларда айбламоқда. Жумладан, агрессив урушга тайёргарлик кўриш ва олиб бориш, геноцид, уруш қонунлари ва одатларини бузиш, шунингдек терроризм, терроризмни молиялаштириш, ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаш ва уни зўравонлик билан сақлаб қолиш ҳамда бошқа жиноятлар қайд этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇺🇦🇦🇪🇷🇺 Россия ва Украина 314 нафар ҳарбий асирни алмашишга келишиб олди — Стив Уиткофф АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткоффнинг маълум қилишича, Абу-Дабидаги уч томонлама музокараларда 314 нафар ҳарбий асирни алмашиш бўйича келишувга эришилган.…
🇷🇺🇺🇸🇦🇪🇺🇦 Россия ва Украина 157 га 157 формуласи бўйича асирлар алмашинувини амалга оширди — Россия Мудофаа вазирлиги

Шунингдек, идора хабарига кўра, Украинадан Курск вилоятининг уч нафар аҳолиси қайтарилган.

"Россиялик ҳарбий хизматчиларни асирликдан қайтаришда Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШ гуманитар характердаги воситачилик саъй-ҳаракатларини амалга оширди", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇦🇪🇷🇺 Абу-Дабида Украина бўйича музокараларнинг иккинчи куни бошланди — Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеров БАА пойтахтида Украина, Россия ва АҚШ иштирокидаги уч томонлама учрашув…
🇺🇦🇺🇸🇦🇪🇷🇺 Украина, АҚШ ва Россия ўртасидаги музокараларнинг иккинчи раунди якунланди

Бу ҳақда Абу-Дабида бўлиб ўтаётган музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеровнинг вакили Диана Давитян маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.

Давитяннинг сўзларига кўра, матбуот учун баёнотлар кейинроқ эълон қилинади.

Украина, АҚШ ва Россия иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг биринчи раунди 23–24 январ кунлари бўлиб ўтган. Иккинчи раунд 5 февралда бошланган. Ҳозирча асосий натижа — “157 га 157” формуласи бўйича асирлар алмашинуви бўлди. Сўнгги беш ой давомида бундай алмашинувлар ўтказилмаган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон ҳукумати аёлларга мотоцикл ҳайдаш гувоҳномасини олишга расман рухсат берди — Anadolu

Нашрнинг хабар беришича, қарор Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф томонидан имзоланган бўлиб, унда аёлларга мотоцикл бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби белгилаб берилган. Мазкур ҳужжат аёллар томонидан узоқ йиллардан бери кўтариб келинаётган талабнинг амалий ечими сифатида баҳоланмоқда.

Маҳаллий матбуот хабарига кўра, Эронда аёлларга мотоцикл учун ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишига қонуний тақиқ бўлмаган, аммо бу жараён бир неча йиллар давомида амалга оширилмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Биткоин нархи 70 минг доллардан пастга тушди — Bloomberg

Агентликнинг хабар беришича, биткоин қиймати қисқа муддатга 70 минг доллардан пастга, охирги марта 2024-йил ноябрида кузатилган даражагача тушиб кетди.

Нью-Йорк биржасидаги савдолар бошида биткоин курси қисқа вақт ичида 69 385 долларгача пасайди.

Bloomberg маълумотига кўра, биткоин 2025 йил октябрида 126 минг доллардан ошган энг юқори чўққисига нисбатан 44 фоиздан кўпроқ қийматини йўқотган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 Буюк Британиянинг собиқ шаҳзодаси Эндрю Эпштейн иши туфацли Виндзордаги қасрни зудлик билан тарк этди — BBC

Буюк Британия қироли Чарлз III’нинг укаси, Жеффри Эпштейн билан алоқалари туфайли барча унвонларидан маҳрум этилган Эндрю Маунтбеттен-Виндзор Виндзордаги қасрни тарк этиб, Шимолий денгиз соҳилига кўчиб кетди, у энди Норфолк графлигидаги оддий уйда яшайди.

Буюк Британия жамоатчилиги Эндрю АҚШда педофилликда айбланиб қамалган Эпштейн билан муносабатлари юзасидан кўрсатма беришини қатъият билан талаб қилмоқда. Эндрю эса ҳеч қандай ноқонуний ишга алоқаси йўқлигини айтиб келади.

Эндрюнинг Эпштейн билан алоқалари бўйича тергов давом этмоқда. Британия полицияси америкалик адвокат Брэд Эдвардснинг Эпштейн камида бир марта, 2010 йилда шаҳзода Эндрю билан жинсий алоқа қилиш учун бир аёлни Буюк Британияга юборгани ҳақидаги баёнотини ўрганмоқда.

Октябр ойида қирол укасини шаҳзодалик ва бошқа барча унвонлардан маҳрум этганди, ундан олдинроқ Эндрюнинг ўзи ўз ихтиёри билан Йорк ҳерцоги унвонидан воз кечганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇷🇺 Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш тўғрисидаги шартнома якунланди, Россия ва АҚШни қуролланиш пойгасидан ҳеч нарса тўхтата олмайди 2026 йил 5 февралда Стратегик ҳужум қуроллари бўйича АҚШ-Россия шартномасининг амал қилиш муддати тугади. Ушбу ҳужжат…
🇺🇸🇷🇺 АҚШ ва Россия Стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Ахios

Нашр манбаларига кўра, томонлар пайшанба куни муддати тугайдиган New START келишувининг амал қилишини сақлаб қолиш масаласини муҳокама қилмоқда. Музокаралар Украина бўйича маслаҳатлашувлар доирасида Абу-Дабида ўтказилмоқда, бироқ якуний қарорни ҳали АҚШ ва Россия президентлари тасдиқлаши лозим.

Келишувни эҳтимолий узайтириш муддати 6 ойга мўлжалланиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇷🇺 АҚШ ва Россия Стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Ахios Нашр манбаларига кўра, томонлар пайшанба куни муддати тугайдиган New START келишувининг амал қилишини сақлаб қолиш масаласини муҳокама…
🇷🇺🇺🇸 Россия агар чекловларни узайтириш ташаббусига конструктив жавоблар бўлса, АҚШ билан Стратегик қуролларни қисқартириш битими бўйича мулоқот олиб боради — Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇷🇺 АҚШ ва Россия Стратегик қуролларни чеклаш тўғрисидаги шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда — Ахios Нашр манбаларига кўра, томонлар пайшанба куни муддати тугайдиган New START келишувининг амал қилишини сақлаб қолиш масаласини муҳокама…
🇺🇸🇷🇺 Беш йил ичида илк бор АҚШ ва Россия юқори даражадаги ҳарбий мулоқотни қайта бошлайди

АҚШ Қуролли кучлари Европа қўмондонлигинг (EUCOM) хабар беришича, Вашингтон ва Москва бу борада 4 феврал куни Абу-Дабида бўлиб ўтган музокараларда келишиб олган.

АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасидаги юқори даражадаги мулоқот 2021 йил кузидан бери илк бор қайта тикланади, у Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши ортидан тўхтатилган эди.

АҚШ томонининг фикрича, ҳарбийлар ўртасидаги мулоқотни тиклаш глобал барқарорлик ва тинчлик учун “муҳим омил” ҳисобланади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Эрон биз билан музокаралар олиб бормоқда, чунки улар ўзларига зарба берилишини хоҳламайди — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина ва Россия урушга барҳам бериш жуда яқин, улар деярли бунга эришдилар — Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇻🇪 Венесуэлада АҚШдан бошқа ҳеч кимда йўқ даражада кўп нефт бор, биз биргаликда дунёдаги нефт захираларининг 68 фоизига эгамиз — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷 Эрон Форс кўрфазида иккита танкерни қўлга олди

Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Ҳарбий-денгиз кучлари маълум қилди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги. Танкерлар қайси давлатга тегишли экани ҳозирча номаълум.

"Ушбу танкерлар ёқилғи контрабандасига алоқадор бўлган. Текширув чоғида бир миллион литрдан ортиқ ёқилғи аниқланган. Шунингдек, 15 нафар экипаж аъзоси қўлга олинган бўлиб, улар суд олдида жавоб беради", дейилади ИИҚК баёнотида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Мен жаннатга тушишим керак, деб ўйлайман — Доналд Трамп

"Мен жаннат учун мукаммал номзод эмасман, аммо мукаммал одам бўлишга лойиқ жуда кўп яхши ишлар қилдим", — дея қўшимча қилди АҚШ президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM