sharoitplus.uz – Telegram
sharoitplus.uz
1.88K subscribers
1.76K photos
313 videos
20 files
2.19K links
Toshkent shahar "SHAROIT PLYUS" nogironlar jamoat birlashmasi

Tel: +998 (55) 500-50-60
E-mail: info@sharoitplus.uz

www.sharoitplus.uz

Общественное объединение инвалидов г. Ташкента «ШАРОИТ ПЛЮС»

Tel: +998 (55) 500-50-60
E-mail: info@sharoitplus.uz
Download Telegram
Forwarded from UZREPORT | FUTBOL
👉 Госкомтуризма разрабатывает социальный проект «Путешествие для всех»

@UzReport - новости Узбекистана в Телеграм!
"Барча учун саёҳат"

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ижтимоий туризмни ривожлантиришга қаратилган "Барча учун саёҳат" ижтимоий лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

Лойиҳа доирасида хайрия маблағларини жалб қилиш мақсадида Давлат туризм қўмитаси ҳузуридаги "Туристик хизмат кўрсатиш маркази" Давлат унитар корхонаси ҳисоб рақамлари очилади. Ушбу ҳисоб рақамига тушган хайрия маблағлари қуйидагича тақсимланади:

50% - ногиронлар учун саёҳатлар ташкил этиш;

25% - ногиронлар учун сайёҳлик инфратузилмасини мослаштириш;

25% ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун (тадбиркорлик фаолияти, аравачалар ва бошқа махсус жиҳозлар).

Батафсил: https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=573

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
1
​​Хабарингиз бор ўтган хафта Японияда имконияти чекланган инсонлар учун 10 ойлик “Даскин” еткачилик тренинги тўғрисида маълумот бергандик. Ўзбекистондан биринчи бўлиб ушбу дастурда 2014-2015 йиллар қатнашган Дилшод Нормуродов билан “Шароит+” канали обуначилари учун махсус суҳбат қилдик. Ушбу савол-жавоблар орқали сиз мазкур дастурда иштирок этиш учун зарурий маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

1. Дастур ҳақида қисқача маълумот берсангиз, ва бу дастур имконияти чекланган инсонлар учун нимаси билан фойдали?
Бу дастур Японияда 10 ой муддат давомида ногиронлиги бўлган ёшлар учун мўлжалланган. Бу дастурда фақат ногиронлиги бўлган ёшлар қатнашиши мумкин (таянч ҳаракати, кўзи ожиз ва кар-соқов). 30 ёшгача бўлган ва ҳаётда фаол бўлган ёшларни қабул қилишади. Агар инсон хоҳласа оддий нарсадан ҳам кўплаб фойдали нарсаларни, фикрларни олиши мумкин. Мисол учун, бу дастур мен учун ўзлигимни англашимга, ҳаётда мен ҳам ҳамма қатори тенг ҳуқуқлар асосида яшашни ва бошқа нарсаларни ўрганишимда фойдали бўлди. Хуллас 180 граддусга ўзгардим албатта яхши томонга.

2. Дастурга ариза топширишда нималарга эътибор қаратиш керак?
Асосан инглиз тилини билиши ва ўзи мустақил ҳаракат қила олиши, мустақил фикрлай олиши ва мустақил яшашга бўлган қизиқиши бўлиши керак.

3. Ассистент ёрдамисиз ҳаракатлана олмайдиган кишилар бу дастурда қатнаша олади деб ўйлайсизми?
Бориш эҳтимоли кам бўлади. Балки ютиб бориши ҳам мумкин. Бу ҳақда мен бирор нарса дея олмайман.

4. Дастурда асосан нималар ўргатилади?
Асосан ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш тарзи, ҳаёти, иш жараёнлари ва бошқа шунга ўхшаш ижтимоий жараёнлар ўргатилади.

5. Дастур бўйича аризачиларга шахсий маслаҳатларингиз ва ўз таассуротларингиз бўлишсангиз.
Топширинг сиздан ҳеч нима кетмайди. Балки ўрганасиз, ҳаракат қилиб бирор нарса ўрганасиз, ҳаражат қилмайсиз демак ҳаракат қилиш керак.

Дилшод Нормуродов ҳозирги кунда ташкилотимизнинг бош ҳисобчиси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ногиронлиги бўлган ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб боради.

Маълумот учун: Япониянинг "Даскин" етакчилик дастури имконияти чекланган кишилар учун мўлжалланган. Ёш чегараси 18 ёшдан 29 ёшга қадар. Дастур 10 ой давом этади ҳамда барча харажатлар тўлиқ қопланади ва стипендия берилади. Ариза топшириш муддати 2019 йилнинг 8 августига қадар.

Батафсил: https://grantlar.uz/yaponiya-imkoniyati-cheklanganlar-uchun-10-oylik-trening-dasturi/

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Қабул-2019 (икки фоизли).pdf
423.9 KB
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2019 йил 4 июлдаги 1-сон баёни билан 2019/2020 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги ТАҚСИМОТИ тасдиқланди.

Унга кўра республикадаги 89 та ОТМда жами 2068 та квота ажратилган:

👉 кундузги – 1629
👉 сиртқи – 400
👉 кечки - 39

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламга эътибор қай даражада?

10 июль куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг 2019 йил биринчи ярмидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда мамлакатда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари билан ишлашда йўл қўйилаётган камчиликлар хусусида сўз борди.

Анжуманда қайд этилишича, ногиронлар истиқомат қиладиган турар жойлар, имконияти чекланганларга ажратилаётган уйларда уларнинг кириб чиқиши, ҳаракатланиши учун керакли шароит яратилмаган.

Батафсил: https://kun.uz/39131844

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Фармонга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб:
👉 II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

👉 II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

👉 боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.

📍 Lotin alifbosida o‘qing

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/huquqiyaxborot
Отличный указ и неудовлетворительное исполнение

Общественные организации инвалидов и ветеранов и представители Народно-демократической партии Узбекистана обсудили ход реализации указа президента от 1 декабря 2017 года о совершенствовании государственной поддержки людей с инвалидностью на встрече в Ташкенте в пятницу.

Подробнее: https://www.gazeta.uz/ru/2019/07/14/disabled/
​​Шароит+ янги аъзолари билан йиғилиш

13 июль шанба куни "Шароит+" ногиронлар жамоат бирлашмаси янги аъзолари билан "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати негизида нодавлат нотижорат ташкилотлари учун бепул ташкил этилган коворкинг-марказида давра суҳбати бўлиб ўтди.

ННТ "Шароит+" раиси Мухаббат Рахимова такшилот янги аъзолари билан ўзаро танишув ўтказди ва улар билан "Маданиятли бўлиш нима дегани?" мавзуси бўйича суҳбат утказди.

Шароит+ ташкилоти имконияти чекланган аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳар тарафлама ривожланишлари учун тенг имкониятлар яратишни ўзига мақсад қилган. Уларнинг ўз ижодий имкониятларини амалда қўллашлари, ақлий ва маънавий ривожланишлари ва ўз замонасининг муносиб вакиллари бўлиб етишишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади.

Батафсил сайтимизда ўқинг: https://sharoitplus.uz/uz/sharoit-yangi-a-zolari-bilan-yig-ilish/

Барча учун тўсиқлардан ҳоли ва инклюзив жамият қўришда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Ҳайрия қилиш: https://sharoitplus.uz/uz/hayriya-qilish/

Telegram | www.sharoitplus.uz |Facebook
Payme.uz | Click.uz
Встреча с новыми членами Шароит+

13 июля в субботу общественное объединение инвалидов «Шароит+» провело круглый стол для новых членов организации в организованном при общенациональном движении «Юксалиш» бесплатном коворкинг-центре для негосударственных некоммерческих организаций.

Подробно читайте на нашем сайте: https://sharoitplus.uz/vstrecha-s-novymi-chlenami-sharoit/

Вносите свой вклад в создание безбарьерного и инклюзивного общества для всех!

Поддержите нас: https://sharoitplus.uz/podderjat/

Telegram | www.sharoitplus.uz |Facebook
Payme.uz | Click.uz
Папа сына с аутизмом: «Меня сломали»

С какими барьерами сталкивается в повседневной жизни Мухаммадали с аутизмом и его папа Фархад Артыкбаев, который создал клуб «Ангелочек», социализирующий детей с ментальной инвалидностью в Ташкенте?

Подробнее: https://mytashkent.uz/2019/07/11/papa-syna-s-autizmom-menya-slomali/

Подписаться на канал:👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Россиянинг Самара шаҳрида истиқомат қилувчи шароити чекланган рассом Арсений тасаввуридаги Россия жамиятининг оғриқли ҳолати. Жар ёқасига олиб борувчи зина - фақатгина имкониятсизликнинг кўринишигина эмас, балки шаҳар муҳитининг тўрт девор орасида қамалиб ўтирган имконияти чекланган кишиларга нисбатан бўлган салбий муносабатнинг аксидир.

Фото: vreditel_li/Instagram

"Такие дела" Telegram-каналидан олинди

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
​​Инклюзив масалалар бўйича очиқ мулоқот

17 июль "Шароит+" ногиронлар жамоат бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш Жамғармаси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасидаги маданият муассасаларида инклюзивликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва механизмлари" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди.
Учрашувда қўйидаги масалалар муҳокама қилинди:
👉 Ўзбекистонда инклюзивлик ҳақида жамиятнинг хабардорлиги даражасини ўрганиш;
👉 Ногиронлар жамиятлари вакиллари ҳамда ҳокимият ва маданият ва санъат муассасалари вакиллари ўртасида мулоқотни ташкил этиш;
👉 Маданий қадриятларни англаш йўлида ногирон болаларнинг ва катталарнинг ҳар қандай камситилишини бартараф этиш учун жамиятни ногиронлик масалалари бўйича ахборот билан таъминлаш;
👉 Инклюзив очиқлик соҳасидаги энг яхши халқаро амалиётларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш воситаларини аниқлаш ва яратиш ҳамда мавзу бўйича бошқа масалалар.

Батафсил: https://www.acdf.uz/uz/news/78

Барча учун тўсиқлардан ҳоли ва инклюзив жамият қўришда ўз ҳиссангизни қўшинг!

Ҳайрия қилиш: https://sharoitplus.uz/uz/hayriya-qilish/

Telegram | www.sharoitplus.uz |Facebook
Payme.uz | Click.uz
-
Открытый диалог по вопросам инклюзивности

17 июля Общественное объединение инвалидов "Шароит+" приняло участие в круглом столе «Основные направления и механизмы развития инклюзивности в учреждениях культуры в Республике Узбекистан», организованном по инициативе Фонда развития культуры и искусства при Министерстве культуры Республики Узбекистан.

На встрече обсуждались такие вопросы как:
👉 Изучение уровня осведомлённости общества об инклюзивности в Узбекистане;
👉 Организация диалога между представителями обществ людей с инвалидностью и представителями власти и учреждений культуры и искусства;
👉 Информационное обеспечение общества по вопросам инвалидности для устранения любой дискриминации детей и взрослых с ограниченными возможностями здоровья на пути к постижению культурных ценностей;
👉 Выявление и создание инструментов поддержки реализации лучших международных практик в сфере инклюзивной доступности и другие вопросы по теме.

Подробнее: https://www.acdf.uz/ru/news/78

Внесите свой вклад в создание безбарьерного и инклюзивного общества для всех!

Поддержите нас: https://sharoitplus.uz/podderjat/

Telegram | www.sharoitplus.uz |Facebook
Payme.uz | Click.uz
9 июль 2019 йил "Ногиронларга яратилаётган шароитлар етарлими?" деган мавзу бўйича "Ўзбекистон" телеканали жонли эфиридаги "Шарҳ+" теледастурида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

1 декабрь 2017 йил Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон ижроси ва бошқа долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Видеони кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=f2vJRSOCM-c

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Ўзбекистонда ногиронларга яратилаётган шароитлар етарлими?

Достаточно ли создаваемых условий для людей с инвалидностью в Узбекистане?
Anonymous Poll
15%
Ҳа / Да
85%
Йўқ / Нет
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Нью-Йорк шаҳрида ногиронлар ҳуқуқлари учун парад бўлиб ўтди

✍️Парад «Human rights watch» халқаро нодавлат ташкилоти томонидан бешинчи маротаба ўтказилган бўлиб, ундан кўзланган асосий мақсад — ногиронлиги бор шахсларнинг эътибордан четда қолиб кетмаслигига эришиш ва уларга жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида қарашни шакллантиришдан иборат.

Батафсил:👉 https://human.uz/news/6/2034/
Япония Парламентининг юқори палатасида икки нафар ногиронлиги бор номзод жой эгаллади

54 ёшлик Эйко Кимура ва 61 ёшлик Ясухико Фунаго Япония Парламентининг юқори палатаси тўлақонли аъзосига айланишди.

Кимура хонимда болалар церебрал фалажи (ДЦП) бор бўлиб, у 19 ёшида ногиронлар учун махсус муассасадан кўчиб Токиода ўзи мустақил яшашга қарор қилган. Ўша пайтлари у ҳаттоки қандай қилиб поезд чипталарини сотиб олишни ҳам билмаган ва кўчага чиққанида бошқаларни қўпол қарашларини олдини олиш учун ўз бошини пастга қаратиб юрган.

Фунаго жанобларида эса (расимда) амиотрофик латерал склероз ёки Лоу-Гериг касаллиги деб аталадиган прогрессив неврологик ҳолат. Бу касаллик туфайли инсон мушакларини аста-секинлик билан қимирлатай олмайдиган бўлиб қолади. Сайлов жараёнида саҳнага чиқиб ўз сайлов нутқини сўзлаши учун унга бир нечта қўллаб-қувватловчи ёрдамчилар керак бўлди.

Рейва Шинсенгуми гуруҳи раҳбари Таро Ямамото фикрига кўра ногиронлиги бор сиёсатчиларни Парламентга аъзо бўлиши ногиронлик билан боғлиқ давлат сиёсати самарисини ошириш бўйича яхши усул бўлиши мумкин.

"Япония 2014 йилда ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилди. Ўшандан бери беш йил ўтди ва биз мана энди аниқ натижаларга эришмоқдамиз", дейди Хосей университети профессори Сатоко Шимбо.

"Биз ҳақимизда биссиз хеч нарса" шиорини ҳаётда тадбиқ қилишнинг энг яхши йўли - ногиронлар ўзлари сиёсатчи бўлишларидир," дейди Шимбо.

Конвенцияни ратификация қилган давлатлар ногиронлиги бор шахсларга нисбатан камситишни тақиқловчи қонунларни қабул қилиши талаб қилинади.

Икки йил ўтиб, Япония ногиронларнинг эҳтиёжларини қондириш учун "оқилона қўлайлик" таклиф қилишни талаб қиладиган қонун қабул қилди.

Парламент вакиллари юқори палатада эшитиш қобилияти чекланган ва ногиронлик аравачасидан фойдаланувчи сиёсатчилар шу пайтгача йўқ бўлганини маълум қилди. Ногиронлар Япония аҳолисининг 8 фоизини ташкил қилади.

Ўзбекистонда эса ҳаттоки маҳалла раиси (оқсоқоли) лавозимига кўриш қобилияти чекланган шахснинг номзоди ҳокимият томонидан тасдиқланмади. Олий Мажлис қонунчилик палатасида биронта ногиронлиги бор депутат йўқ. Сенатда ҳам шу аҳвол. Расмий маълумотларга кўра ногиронлар Ўзбекистон аҳолисининг 2 фоизидан кам яъни 700 минг атрофидаги одамни ташкил қилади.

Манба: https://www.japantimes.co.jp/news/2019/07/21/national/politics-diplomacy/two-reiwa-shinsengumi-candidates-disabilities-win-upper-house-seats/#.XTV7zZMzY_U

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus
Ногиронлар жамиятга ўгайми? Президент қарори нега бажарилмаяпти?

Human.uz ахборот портали Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси вакиллари билан суҳбат ўтказди.

Қийнаётган муаммолар ҳақида:
Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси идораси йўқлиги;
Ногиронлар ташкилотлари ҳодимларининг маош олиш муаммоси (аммо қонун бўйича давлат субсидиялари кўзда тутилган)
Ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус қурилган уйлар ҳақида
ва бошқа мавзулар.

Видеони кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=5YwH28DdnzE&t=163s

Каналга уланиш👇👇👇
https://news.1rj.ru/str/sharoitplus