ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ – Telegram
ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
97 subscribers
309 photos
7 videos
209 links
Hook Report нашрининг ўзбек таҳририяти.

Веб-саҳифамиз: http://uz.hook.report
Инстаграм: https://instagram.com/uz.hook.report
Ютюб: https://hook.report/yt

Рус тилидаги каналимиз: https://news.1rj.ru/str/hook_report

E-mail: editor@hook.report
Download Telegram
Ҳар қандай ижтимоий институт каби оммавий ахборот воситаларининг фаолияти ҳам қонун томонидан тартибга солинади. Юртимизда оммавий аҳборот воситалари тўғрисидаги қонунлар нима дейди? ОАВ нинг қандай ваколат ва мажбуриятлари бор? Журналистик сир нима? ОАВ фаолиятидан жабрланган фуқаро нима қилиши мумкин?

Шу ва бошқа саволларга жавобни ҳуқуқшунос Ноила Нурмаматова матнида ўқинг:

http://uz.hook.report/2022/10/oav-qonun/

@uzhookreport
👍2
ХУК! – янги Ўзбекистон учун ОАВ
Салом! Ўтган ҳафта, 22-сентябрь куни Халқаро саратонга чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш куни ўтиб кетди. Бу сананинг арафасида журналистимиз Дилбар Ҳайдарова Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Салом! Сентябрь ойида биз Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Халқаро алоқалар бўлими мудири ва хоспис ва паллиатив ёрдамни ривожлантириш гуруҳи раҳбари, онколог Яхъё Фазлитдинович Зияев билан Ўзбекистонда онкологиянинг холати ва хоспислар тўғрисида сухбатни эълон қилган эдик.

Бугун ушбу сухбатнинг давомини видео форматида сиз билан улашишни лозим топдик.

@uzhookreport
👍1
RADIO TAPOK концертига чипта ютиб олинг!

Бунинг учун:
1. Instagram тармоғида @uz.hook.report ва @iosis.show га обуна бўлинг
2. Бизнинг Instagram саҳифамиздаги мана бу постни сторисда улашинг ва @uz.hook.report билан @iosis.show ни ўша сторисда @ орқали белгиланг
3. Пост остидаги шархда учта дўстингизни белгиланг. Шархлар сони чегараланмаган.

Ғолиблар шанба – 15 октябрь куни Тошкент вақти билан 20:00да @lizaonair орқали аниқланади ва Instagram саҳифамизда эълон қилинади.

29 октябрьда RADIO TAPOK Туркистон санъат саройида ўзининг янги альбомини тақдим этади ва сиз севган хитларни ижро этади.

Очилиш 18:00да, концертнинг бошланиши 19:00да. Чипталарнинг нархи 200000 сўмдан 550000 сўмгача.

Чипталарни Туркистон саройи кассаларида, шунингдек iTicket.uz, ticketon.me ва myticket.uz да харид қилишингиз мумкин.

Шунингдек iticket.uz'да Meet and Greet сессия ва муҳлислар учун дастхатлар сессиясига чегараланган сонда ўринлар мавжуд.

Омад!

@uzhookreport
🔥3👎1🎉1
Аёллар ҳақ-ҳуқуқлари, гендер тенглиги, феминизм каби масалалар сўнгги вақтларда тез-тез муҳокама мавзусига айланмоқда. Қутблашган жамиятимиз бу борада ҳам турли фирқаларга бўлиниб кетганини кўришимиз мумкин. Айримлар ўзбек жамиятида феминизмга ҳожат йўқ деса, айримлар эса аёлларга нисбатан шу жамиятда содир этилаётган ўнлаб тажовузларни келтириб, аёллар ҳуқуқи ҳар қачонгидан ҳам долзарблигини таъкидлайди.

Мақолада Дилбар Ҳайдарова феминизмнинг моҳияти ва тарихи, ҳамда унинг Ўзбекистондаги ҳолати тўғрисида сўз юритади.

http://uz.hook.report/2022/10/feminism/

@uzhookreport
2👍1
«Корзинка» ёки «Макро» га иккита нон олишга кириб, аравача тўла харидлар билан ҳеч чиқиб кетган вақтингиз бўлганми? Бирон нарсани сотиб олиб, эртаси куни у сизга ўзи нега кераклиги, нима учун олганингизни ўйлаган вақтингизчи?

Булар – беиҳтиёр, ёки импульсив харидлар. Улар шунчаки руҳиятингизнинг тасодифий ўзгариши эмас, балки замонавий маркетингнинг ютуқларидан бири ҳамдир.

Руҳшунос Жавоҳир Эргашевнинг мақоласида беиҳтиёр харидларга таъсир қилувчи турли омиллар, шу жумладан реклама ва маркетингдаги психологик найранглар тўғрисида ўқинг.

http://uz.hook.report/2022/10/sotib-ol/

@uzhookreport
2😱2👏1
Бугунги мақоламизни ўқувчини “қармоққа илинтирадиган” 3-4 жумлада қандай таърифлашни ўйлаб топа олмадик – мавзу жуда нозик.

Хуллас, гап мундоқ: бизнинг журналистимиз тунги клублар ва караоке-барларда ишловчи қизларнинг бир нечтаси билан аноним сухбатлашиб, уларнинг ҳикояларини тинглади. Улар бундай ишга қандай қилиб ва/ёки нега келгани, ўз фаолияти тўғрисида нима деб ўйлашлари ва уларнинг дунёқарашларини мақолада батафсил ўқишингиз мумкин.

http://uz.hook.report/2022/10/nightlife_secrets/

@uzhookreport
😱2🔥1🤬1😢1
Сана муносабати билан биз сизга ўзбек тилининг кичик норасмий луғатини тақдим этамиз. Так что, ўқиворуриш кере!

@uzhookreport
🔥31😢1
Ватанпарварлик ҳақида кўп эшитамиз, кўп гапирамиз. Лекин, унинг асослари нимада? Нега инсониятда ватанпарварликка эҳтиёж туғилган? Нега ватанпарварликни сингдиришга ҳар хил даврларда ҳар хил халқлар жиддий қараб келишган?

Бугунги мақолада файласуф Парвиз Курбанмамадов шундай саволларга жавоб излайди ва ватанпарварликнинг турли даврлардаги турлари билан бизни таништиради.

http://uz.hook.report/2022/10/patriotism/

@uzhookreport
“Сиз сукут сақлаш ҳуқуқига эгасиз!”, “Айтган гапларингиз судда ўзингизги қарши ишлатилиши мумкин!” — бу каби гапларни фильмларда кўп кўрганмиз. Бу куч ишлатар орган ходимлари томонидан қўлланиладиган сўзлардир. Бу улар томодан суҳбатга киришилганда ишлатиладиган дастлабки иборалардир.

Хўш, шу ибораларни фильмда эмас ҳаётда эшитсак қандай йўл тутишимиз лозим? Давлат органлари томонидан суҳбатга чақирилган одам ўзини қандай тутиши керак? Биз бу вазиятга тушсак нима қиламиз? Ҳуқуқшунос Мурод Нажмиддиновнинг бугунги маъқоласи шу каби саволларга жавоб беради.

http://uz.hook.report/2022/10/fbi/

@uzhookreport
🔥2👍1😱1
Сув — муҳим ресурс. Балки, энг муҳим. Минтақамизда эса бу кўплаб баҳсларга сабаб бўладиган ресурслиги билан ҳам характерланади.

Сув ресурслари билан бўладиган муаммолар Марказий Осиё учун аллақачон анъанавийлик касб этиб улгурган. Вазият баъзи-баъзида кескинлашиб туриши ҳам ушбу муаммоларга хос. Бугунги мақолада Ҳикматжон Толибжонов Марказий Осиёнинг сув ресурслари билан боғлиқ муаммоларини таҳлил қилади ва бу вазиятга таъсир ўтказаётган омиллардан энг муҳимларини кўрсатишга ҳаракат қилади.

http://uz.hook.report/2022/11/waters/

@uzhookreport
🔥4🐳4👍2😱2
Жамият кўплаб бир-биридан фарқли аъзолардан ташкил топган. Турли фикрлар, турли қарашлар, турли инсонлар. Шу, сабабдан ҳам толерантлик жамиятларнинг яшаб, ривожланиб бориши учун сув ва ҳаводек муҳим унсурга айланиб улгурган.

Жамиятдаги фарқланишлар эса турли хил амалга ошади. Булар ёшга, касбга, даромадга ва шу қаторда диний дунёқарашга кўра бўлиши мумкин. Инсонларнинг ўзи эса бир- биридан кўп ҳам фарқ қилмайди. Колумнистимиз Исо Муҳаммадийнинг бугунги мақоласида бошқалардан кўп ҳам фарқ қилмайдиган тоифа вакиллари — атеистлар ҳақида сўз боради.

Диққат!
Ушбу матн ҳеч бир ижтимоий ва ёки диний гуруҳни камситиш, ҳақорат қилиш ва низо келтириб чиқаришни кўзламаган. Унда баён этилганлар муаллифнинг шаҳсий фикри бўлиб, таҳририятнинг фикрига мос келмаслиги мумкин.

http://uz.hook.report/2022/11/yaramas-ateistlar/

@uzhookreport
👍4🖕2🔥1😱1
Фикрлаш қобилиятининг ноодатий тарзда кескин пасайиши — деменция ҳасталигининг асосий белгисидир. Қолган кўплаб белгалири билан ҳасталик альцгеймерга ва бошқа касалликларга ўхшашлиги билан ўзига хосдир. Юқоридаги сабаб туфайли деменцияни одатда пайқашмайди, пайқалган ҳолда ҳам катта эътибор қаратилмайди ва расман ушбу ҳасталик билан оғриганлик ташхиси қўйилмасдан қолади. Бу вақт ичида эса, касаллик дунё мамлакатлари орасида сезиларли учраб турибди.

Бугунги мақолада руҳшунос Жавоҳир Эргашев деменция ҳасталиги ва унинг ўзига хосликлари ҳақида сўз юритади.

http://uz.hook.report/2022/11/yoshlik_kasallik/

@uzhookreport
31👏1😱1😢1