Migratsiya agentligi – Telegram
Migratsiya agentligi
67.2K subscribers
507 photos
289 videos
247 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#тайинлов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори буйруғи билан Абдалиев Набижон Жўрабоевич Миграция агентлигининг Сирдарё ҳудудий филиали бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Абдалиев 1982 йилда Сирдарё вилоятида таваллуд топган. Тайинловга қадар, давлат идораларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган. Гулистон давлат университетини тамомлаган, инглиз, рус тилларини билади.

Набижон Жўрабоевичга янги лавозимда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

@uzmigration
👍85🤪18🤔10🤷‍♂9🤡8🥴43🤯1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪Германия сари йўл тил ва касб ўрганишдан бошланади!

Германияга бориб ишлашни, “Аusbildung” орқали касбий таълим олишни истовчилар кўп. Аммо, истакнинг ўзи камлик қилади, ҳаракат ва интилиш бўлиши лозим!

Биздан ҳам кўпчилик сўрашади, қаерда немис тилини ўргансам бўлади, қай бири самарадор? Шундай ўқув марказларидан бирини Сизларга таклиф қиламиз, "PROFi Deutsch".


"PROFi Deutsch" ўқув маркази ўқитувчилари Германияда малака ошириб қайтган бўлиб, замонавий дарсликлар асосида дарсларни ташкил қилади.

Дарвоқе, январдан барча ҳудудларда янги гуруҳлар очилаётган экан. Қўшимча маълумотларни ўқув марказининг “сall center”идан билиб олишингиз мумкин.

Тел: +99877 178 0666, +99877 178 1666
🌐телеграм канали

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88🤡147👌4🤣3🔥2😁1🤯1🎉1🫡1
2023-йил сентябрдан 2024-йил сентябргача АҚШ иммиграция ва божхона хизмати мамлакатдан 572 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 6,5 баравар кўп.

АҚШ Иммиграция ва божхона назоратининг ҳисоботига кўра, депортация қилинганлар сонининг кўпайиши Марказий Осиёдан АҚШга кўчиб ўтишни режалаштираётган одамлар сонининг кўпайиши билан боғлиқ. Улар кўпинча Мексика, Колумбия, Боливия ва бошқа мамлакатлар орқали мураккаб ва ноқонуний йўллардан фойдаланадилар.

Америка расмийларининг ҳисоб-китобларига кўра, 2021-йилдан 2023-йилгача Ўзбекистоннинг 13 600 га яқин фуқароси Мексика орқали АҚШга киришга уринган. Ўтган йили чегаранинг ушбу қисмида 50 мингдан ортиқ Марказий Осиё вакиллари ҳибсга олинган.

Кўриниб турибдики, бутун дунёда миграция жараёнлари мураккаблашиб бормоқда. Энг яхшиси ва энг тўғри йўл - қонуний, ташкилий миграцияни танлаш!

@uzmigration
👍137🤣3912😢9🔥6🤔4🥱32🤯2🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳисобот
Миграция рақамларда

@uzmigration
👍617🔥76😁5🥱5🎉4🤡4😢21🤯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"МИГРАЦИЯ АГЕНТЛИГИ - 2024 ЙИЛДА"

@uzmigration
👍57🤡9🔥5😁4🙏3🥴3🤷‍♂2😇21🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳисобот
Миграция рақамларда

@uzmigration
👍3810🤡8🔥7🕊3🥰2💋21🤯1💊1
#таҳлил

Миграция агентлигининг расмий телеграм каналида “Қайси сабабларга кўра хориждаги иш фаолиятингизни тўхтатиб, мамлакатга қайтдингиз” деган мавзуда сўровнома ўтказилди.

Унда қатнашган 3 600 нафар иштирокчининг энг кўпи, яъни
41% “оила ва яқинларим учун” жавобини танлашган.

Энг паст, 3% иштирокчилар “жамиятга мослаша олмаганлик” жавобини кўрсатишган.

Расмда тўлиқ натижалар билан танишишларингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, хориждаги иш фаолиятингизни ижобий якунлашингиз учун доимо ташкиллаштирилган ва қонуний меҳнат миграциясини танланг!

@uzmigration
👍147🤣26🤡11🥴10💯1073🤗2🔥1🤓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳисобот
Миграция рақамларда

@uzmigration
👍36🤣532🤯2😁1🤔1🤡1🤨1
⚡️Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз учун муҳим хабар

Россия Федерацияси Президентининг бугун имзолаган "Россия Федерациясида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг айрим тоифаларининг ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1126-сон Фармонига кўра Россияда ноқонуний бўлиб турган чет эл фуқаролари 2025 йилнинг 30 апрель санасигача мамлакатни тарк этиши ёки ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши керак.

Талаб қонуний равишда қолишни истаган хорижликларга нисбатан қўлланилмайди.

❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги 2025 йилнинг январь ойидан бошлаб Россияда ишлаб юрган, аммо, ҳужжатларида камчилиги мавжуд бўлган барча юртдошларимизга ҳуқуқий, амалий ёрдам кўрсатишга тайёр. Бу масала бўйича алоҳида гуруҳ фаолият олиб боради.

Ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари ҳақида қўшимча хабар берамиз.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍162🥱137🤡4🍾4🤔3👌3🥴3👀3👻2🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎄Олдимизда яна 365 кун бор, бу шунча имконият деганидир!

Янги 2025 йил ҳаммамизга ҳайрли бўлсин!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги барча юртдошларимизни табриклайди!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍229🔥2616🤡9🥱6👌3🍾3🆒3😁2🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪Янги йилдаги илк кузатув жараёни

Миграция агентлиги томонидан бир гуруҳ юртдошларимиз Германиянинг турли шаҳарларига ишлаб чиқариш, ausbildung йўналишларида фаолият юритишлари учун юборилди.

Ойлик маоши, тил ўрганиш муддатлари ва даражаси ҳақидаги маълумотлар видеода мавжуд.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍203🤡1610🤔10🤣8🔥4👌43
Биз 20 000 дан ошдик

Ҳар бир обуначимизга миннатдорлик билдирамиз!

Жамоамиз соҳага оид:

▪️энг фойдали;
▪️энг долзарб;
▪️энг сўнгги;
▪️энг ишончли маълумотларни тақдим этади.

Ишончингиз учун раҳмат!

📱@uzmigration 📱 xorijda ish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍573🔥37🎉17🤷‍♂14🫡13🤡11🥴11🏆8👌6🤷‍♀5👀3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган бўлсангиз - ҳужжатларингизни тўғрилашга шошилинг!

Ишни нимадан бошлаш керак?

Россия Федерацияси Президенти имзолаган фармон қандай енгилликлар беради?

@uzmigration
👍71🔥10🤡7👌2🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Англиядаги мавсумий ишларга рўйхатдан ўтишда фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг!

⚠️ Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди!

⚠️ Кимгадир паспорт маълумотингиз ва пул бераётган бўлсангиз алданаяпсиз!

One ID
ҳамда xorijdaish.uz платформасидан рўйхатдан ўтиш ушбу видеода кўрсатиб берилган.

Олдин айтганимиздек, Англиянинг рекрутинг компаниялари мавсумий ишларга жалб қилишда Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Миграция агентлиги билан икки томонлама тузилган Битим асосида фаолият олиб боради. Бу ҳуқуқ ҳеч қандай Хусусий бандлик агентлиги (ХБА) ёки консалтинг фирмаларга берилмаган!


@uzmigration
👍315🤣43🤡2018👌15🤷‍♂9🤯9🥰8🔥7🤗3🤩2
🇩🇪Ўзбекистондан борган ёшлар Deutsche Welle нигоҳида!

🇩🇪 Deutsche Welle - дунёнинг энг катта медиа корпорацияларидан бири


“Германия ва Ўзбекистон давлатлари ўртасида имзоланган миграция келишуви доирасида”

Охирги вақтда юртдошларимизнинг Германияда ўқиш ва ишлашга бўлган қизиқиши ортди. Миграция агентлиги ҳам тил ва касб кўникмаларига эга ҳамюртларимизни юқори маошли иш ўринларига жалб қилишда кўмаклашиб келмоқда.

🇩🇪 Deutsche Welle ўз репортажида юк ташувчи автомобилларда ишлаётган ўзбекистонлик ёшларга эътибор қаратган.

Репортажда келтирилишича, ҳозирда Германияда оғир юк ташувчи автомобил хайдовчиларига бўлган талаб 70 000 тани ташкил қилмоқда.

@uzmigration
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍29618🔥11🤪8😴5
🇰🇷Бугун Миграция агентлиги раҳбарияти Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбарлигига тайинланган Kim Hyun Sungни қабул қилди

Учрашувда ҳамкорликка доир бир қатор муҳим масалалар кўтарилди. Хусусан, Агентлик раҳбарияти Корейс тили ва касб имтиҳонларини нафақат Тошкентда, балки фуқароларга қулайлик яратиш, ортиқча маблағ ва вақт сарфини камайтириш мақсадида ҳудудларда ҳам ташкил қилиш кераклигини алоҳида таъкидлади. Бу бўйича барча ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, квоталар сонини ошириш, SPAS электрон базасига киритилган номзодларни тасдиқлаш жараёнини тезлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Агентлик томонидан, мамлакатимиздан борган фуқароларнинг Корея иш берувчилари талабларига бўйсунмасдан ўз иш жойларини сабабсиз ташлаб кетиш ҳолатлари бўйича кескин кураш олиб борилаётгани айтилди.

Барча амалга ошириладиган ишлардан пировард мақсад – Кореяга ишчи кучини юбориш бўйича шаффоф, коррупциядан холи, номзодлар учун қулай тизим яратиш экани қайд этилди.

"EPS" (Employment Permit System) тизими, хорижлик ишчиларнинг Корея Республикасида ишлашини ташкил қилиш учун яратилган механизм.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍281🤣219🤡7🔥5🥰5😁4🥴4👌3🥱3💋3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Миграция агентлиги Қозоғистон Республикасида бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантиради

Қозоғистон Республикаси ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши натижасида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ноқулайликлар юзага келмоқда.

Магистрал йўлларга кучли қор бўронлари ҳамда музлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса автойўлларда ҳаракатланишда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан, қўшни давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, жуда зарур бўлганда поезд ёки самолётга чиқишларини, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмай туришларингизни сўраймиз.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍211🙏33💯106😢6🤷‍♂4🔥4😱4😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Японияга 10 нафар юртдошимиз техник стажёрлик дастури доирасида қурилиш соҳасида ишлаш учун жўнаб кетди

Ҳамюртларимиз 1 ойлик кўниктириш курсларидан сўнг, кунчиқар мамлакатнинг йирик қурилиш компанияси “Shimizu Corporation”да 1 000 АҚШ долларидан зиёд маошга иш бошлашади. Ойликлар ошиб боради ва қўшимча иш учун устама ҳам берилади.

Улар қандай тартибда кетишгани ва япон тилини қаерда ўрганишгани қизиқми? Видеода йигитларимизнинг ўзларидан эшитамиз!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍342🥱76🤡39🤔19😁1716🔥8🙏7👌7🤗5💊4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪Германиянинг "Aachen" Университети клиникаларида яна бир гуруҳ ҳамюртларимиз вақтинча меҳнат фаолиятини олиб боради!

Миграция агентлиги ва "Globogate Concept AG" ҳамкорлиги доирасида Nordrhein-Westfalen ерида жойлашган клиникада юртдошларимиз ойига 2300 евро даромад топиш билан бирга, тиббиёт соҳасида юқори малакага ҳам эга бўлишади.


Ушбу лойиҳа 39 ёшдан ошмаган, Тиббиёт коллежи дипломига (ҳамширалик иши ва даволаш) эга ва Германияда ишлаш истаги бўлганлар учун жуда қулай бўлиб, лойиҳга қабул қилинганлар немис тилидан B2 даража тил сертификати учун Ўзбекистон ҳудудида 10 ой давомида бепул курсларда тайёрланади. Энг қулай томони иш бошлагандан сўнг оилани Германияга чақириш имконияти мавжуд.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍345🤣20👨‍💻17🕊127🔥6😇6😱3🥴3😁2