Migratsiya agentligi – Telegram
Migratsiya agentligi
67.1K subscribers
507 photos
288 videos
247 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇩🇪Германияга ҳамширалар тайёрлайдиган марказлар кўпаймоқда

Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов Германиянинг “KlettEDU” GmbH рекрутинг компанияси вакили Ferdinand Ayen билан учрашув ўтказди.

Унда, Абу Али ибн Сино тиббиёт техникумлари негизида немис тили курсларини ташкил қилиш, ўқитувчиларни немис тиббий-таълим дастурлари асосида малакасини ошириш ҳамда ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ҳамшираларни Германия клиникаларига ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Олмалиқ шаҳрида ушбу компаниянинг ўқув марказлари ташкил қилинган бўлиб, 250 га яқин ҳамшира таҳсил олмоқда.

Учрашувда “KlettEDU” GmbH компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Янгийўл, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманларида ҳам шундай марказларни ташкил қилиш, тингловчиларга қулай шароитларни яратишга доир англашув Меморандуми имзоланди.


Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11912😴9🤨8💯2🤷‍♂1🔥1
#Live

Айни дамда Фарғона шаҳридаги KOICA касб ҳунарга ўқитиш марказида “Улсан касб-ҳунарга ўқитиш маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Жанубий Кореянинг Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём бошчилигидаги делегация ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Ушбу ўқув марказ - Миграция агентлиги, Улсан шаҳри ҳокимлиги ҳамда "Hyundai" кемасозлик компанияси ҳамкорлигида "Hyundai" учун юқори малакали ишчиларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
👍12066😴6🤩5🔥4🤨4🎉3💊3😎3🐳2
“Hyundai” га Фарғонада мутахассис тайёрланади

“Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази” нинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. 3 ой давомида бу ерда таҳсил олган ўқувчилар тўғридан-тўғри Кореянинг Улсан шаҳрига кемасозлик йўналишига ишга жалб этилади.

Тадбирда Улсан шаҳар ҳокими ҳамда “Hyundai Heavy Industries” компанияси расмийлари шахсан иштирок этди.

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
👍17013🔥8😎5🆒4🤓3🤗3🤩2🤨1😇1
🇷🇺Имтиҳонлардан ўтиш ҳар томонлама қулай бўлиши керак!

Маълумки, Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонлардан ўтганлик ҳақида сертификат талаб этилади.

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ўртасида бўлиб ўтган учрашувда имтиҳондан ўтиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сертификатни олишни истаган номзодларга ҳар томонлама қулай бўлиши, қайсидир вилоятдан Тошкентга келиб эмас, номзод ўзи яшаб турган ҳудудда имтиҳонлардан ўтиши учун имконият яратилиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Агентлик томонидан ишлаб чиқилган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестларни ечишга кўмаклашувчи платформани ҳамкорликда такомиллаштириш, онлайн ўтилаётган дарсларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ҳам биргаликда ишлашга келишиб олинди.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍120🤨18👀8🔥43😴21
🇰🇷 SPAS базасига киритилди дегани ишлаш учун танланишни кафолатламайди!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда, Жанубий Кореяда ишлаш мақсадида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган, аммо иш берувчи томонидан танланмаётган фуқароларнинг норозиликларини келтириб чиқараётган сабаблар муҳокама қилинди.


Бугунги кунда EPS-TOPIK тестидан ўтиб, SPAS электрон базасига киритилган ўзбекистонликлар сони 15 минга яқин. Эътибор бериш керак, имтиҳондан ўтди ва SPAS базасига киритилди дегани ишлаш учун танланишни кафолатламайди!

Жараёнларни енгиллаштириш, кадрларни шаффоф тарзда танлаш, коррупцияга йўл қўймаслик, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, тил кўникмаларини мустаҳкамлаш юзасидан Миграция агентлиги раҳбарияти Корея томонига аниқ таклифлар берди ҳамда талаб этиладиган барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.


Якунда, Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Koreya) президенти билан учрашув ташкил қилиш ва мавжуд муаммоларга ечим бўладиган механизм ишлаб чиқишга келишилди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107😴33👀7🤷‍♂6🔥64💯2👨‍💻21🎉1