Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз касбимизни ўзгартирдик", собиқ журналистларнинг Америкада қураётган IT карьераси
Лобархон Усмонова менинг курсдошим. У билан 4 йил бирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олганмиз. Ўқиш чоғида икки курсдошимиз оила ыуриб Америкага кўчиб кетишган. Яқинда билсам иккалалари ҳам АйТи соҳасида фаолият юритишаётган экан.
Лобар билан гаплашиб, қандай қилиб журналистикадан АйТи соҳасига касбларини ўзгартирганлик йўллари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдим.
Вақт тафовути сабабли Тошкент вақти билан тунги соат 12 да суҳбат қурдик.
Хуллас агар сиз ҳам гуманитар соҳада ўқиб, IT’га ўтиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз — бу суҳбат сизга қайсидир маънода мотивация бўлиши мумкин деб ўйладим.
https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps&t=9s
Лобархон Усмонова менинг курсдошим. У билан 4 йил бирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олганмиз. Ўқиш чоғида икки курсдошимиз оила ыуриб Америкага кўчиб кетишган. Яқинда билсам иккалалари ҳам АйТи соҳасида фаолият юритишаётган экан.
Лобар билан гаплашиб, қандай қилиб журналистикадан АйТи соҳасига касбларини ўзгартирганлик йўллари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдим.
Хуллас агар сиз ҳам гуманитар соҳада ўқиб, IT’га ўтиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз — бу суҳбат сизга қайсидир маънода мотивация бўлиши мумкин деб ўйладим.
https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps&t=9s
👍2🔥1
Фирибгарларга алданиб қолманг!
Интернетда сўнгги кунларда "Онлайн иш", "Телефон билан ишлаб даромад олинг", "1 соатда миллион сўм топинг" каби тарқалаётган эълонлар — фирибгарлик.
📌 Бундай ишлар мавжуд эмас!
📌 Улар сиздан шахсий маълумот ёки карта рақамингизни олади.
📌 Ёки "аввал пул тикинг, кейин иш бошлайсиз" деб алдашади.
📌 Охирида эса сиз пулсиз ҳам, ишсиз ҳам қоласиз.
Диққат қилинг! Суратда номи кўрсатилган Расмий компаниялар ҳеч қачон 1–2 соатда осон пул топишни таклиф қилмайди.
Бирга ҳушёр бўлайлик ва дўстларимизни ҳам огоҳлантирийлик! 🙏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2
Қизимнинг мактабида Eggdrop challenge бўлиб ўтди
Мен энг аввало Eggdrop ўзи нима, деган савол қизиқтирди ва бу ҳақда Сунъий идрокдан сўрадим. У бунга шундай таъриф берди.
Бу машҳур STEM тажрибаси бўлиб, унда ўқувчилар тухумни баландликдан ташлаганда у синмай қолиши учун махсус мослама ясашади.
Қизим мен билан ўз тажрибаси акс этган видеоларни бўлишди. Мен она сифатида мароқ билан томоша қилдим. Унинг жамоаси яратган мослама тухумни асраб қололмаган бўлсада, мен бундан умуман хафа бўлмадим. Бу мен учун муҳим эмас!
Мен учун асосийси — қизлар биргаликда ўйлашди, муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишди ва янги билимлар орттиришди.
Энг катта ютуқ яна нимада биласизми? Қизимнинг синфида бор йўғи 3 қиз ўқийди уларнинг бири вилоятдан ва у таътилдалиги учун келолмаган. Қолган 2 қиз эса ўғил болаларнинг ҳам ўрнини билинтирмай бу жараёнда фаол бўлиб, бор иштиёқлари билан ҳаракат қилишди.
Мен қизларимиз билан фахрланаман!

👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен кичкина эмасман!" — лифтдаги кутилмаган ажойиб воқеа!
Лифтда мен билан бирга бир болакай чиқаётганди. Кейин эса мен тушадиган қаватда IT Park’нинг CEOларидан бири хорижлик киши кириб келди. У ҳазиломуз оҳангда инглиз тилида «Бизда шундай кичик ходимларимиз ҳам бор эканда!» — деди.
Шунда халиги болача ҳам бўш келмадида, у ҳам хазиломузоҳангда ИНГЛИЗ ТИЛИДА «Мен кичкина эмасман!» деб жавоб қайтарди😎 Шу тариқа уларнинг қизиқарли суҳбатлари бошланиб кетди. Афсус, воқеа кутилмаганда бўлгани сабабли бу суҳбатнинг бошини суратга олиш имконсиз эди. Лекин вақтни бой бермадим, журналистлигимга бордимда тезда телефоним камерасини ёқиб, рухсат сўраб уларнинг суҳбатларини ёзишга киришиб кетдим.
Халиги болакайнинг ҳозиржавоблигига қойил қолган чет эллик одам “Сени ишга таклиф қилсам бўладими?” деб ҳазиллашиб телефон рақамини ҳам сўради. Яна бир қойил қолганим бола ўзининг эмас, отасининг рақамини бергани бўлди.
Тўғриси бу лаҳзалар мен учун жудаям фахрли туйғуларни уйғотди — сабаби бугунги болаларимиз чет тилини ўз она тилидек билишади, ақлли, зукко ва дунёга очиқ. Улар мулоқот қилишдан қўрқмайди, ўзларини намоён эта олишади ва шу тариқа исталган чет элликни ҳам ҳайратга сола олишади.
Акмал ёзги таътилдан фойдаланиб, вақтини зое кетказмай IT Park биносида фаолият юритадиган U-Study ўқув марказига келиб АйТи ўрганаётган болалардан экан. 10 ёшидан касб ўрганишни бошлаган бундай болалар билимлари ва иқтидорлари билан эртага аниқ дунёни забт этишади! Ва ишонаманки, келажакда бундай болаларни шубҳасиз дунёнинг энг машҳур компаниялари илтимос қилиб ишга таклиф қилишади.🤲
Сиз 10 ёшингизда бирор чет эллик билан шундай мулоқотга киришиб кета олармидингиз?..

🔥16👍3👏1🤝1
Ҳаммасига улгуриш сири...
Spot.uz нашри Uzbekistan тадбиркор ва раҳбар аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш ва шахсий ҳаётда мувозанат топиш сирлари ҳақида мақола тайёрлади.
Мақолада менинг тажрибам ҳам бор. Бу имконият учун Spot жамоасига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, фикрларим бошқа аёллар учун ҳам фойдали ва илҳомли бўлади.
👉 Мақолани шу ерда ўқишингиз мумкин: https://www.spot.uz/oz/2025/08/20/work-schedule/

🔥11👍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Forwarded from IT Ladies Uzbekistan
IT Ladies Uzbekistan hamjamiyati qizlar bilan doimiy audiochatlar qilib borishni reja qildi.
Ilk audiochatimiz mehmoni — zamonaviy IT va Data Analytics sohasida ulkan yutuqlarga erishgan yosh mutaxassis, Mohira Mirodilova!
U yosh bo‘lishiga qaramay, xalqaro va mahalliy loyihalarda faol ishtirok etib, o‘z sohasida katta tajribaga ega.
Mohira bilan audiochat davomida:
🔹 Data Analytics va Project Management'dagi yo‘li
🔹 UZEX, BYD va CodeVedas Technologies'dagi tajribalari
🔹 IT Community va IT Ladies elchisi sifatidagi missiyasi
🔹 Yosh qizlarga IT sohasida o‘z o‘rnini topish sirlari bilan bo‘lishadi.
Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi.
🕒 Vaqti: 17:00 da
Keyingi audiochatimiz mehmoni siz bo'lishingiz mumkin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍1
Тухумни тепадан ташлаб асраб қолиш болаларга нимани ўргатади?
Ўртада ўтирган бола Акбар. У ўзбек ва у 16 ёшда. Акбар Швейцариядаги Aiglon мактабида таҳсил олади. Акбар Швейцарияда, шу мамлакат маданиятида катта бўлган, ўша ерда ўқийди ва ҳаёт кечиради. У таътил даврида эса она Ватани Тошкентга келишни яхши кўради.
Акбар қизим Шахло ўқийдиган Ал Хоразмий мактабида жуда қизиқарли Eggdrop тажрибасини ўтказди. Eggdrop бутун дунёда STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) фанлари учун энг машҳур машғулотлардан бири ҳисобланади.
Eggdrop физикани ҳаётга боғлаш — Ньютон қонунлари, энергия, кучлар тақсимоти, ҳаракат каби назарий билимлар амалий машқ орқали яхшироқ тушунилади.
Ижодкорлик ва инновация — болалар "қутқарувчи механизм" яратиш учун турли ғояларни ўйлаб топишга мажбур бўлишади.
Муаммони ҳал қилиш кўникмалари — қандай қилиб бор нарсадан фойдаланган ҳолда тухумни муҳофаза қилиш мумкинлиги ҳақида турли ечимларни синаб кўришади.
Сабр ва чидамлилик — тухум синганда ҳам қайтдан ҳаракат қилишга ўрганишади.
Қизим ва унинг жамоаси 4 кун давомида ўз механизмларини яратишган: парашютлар ясашган, шарлар ёрдамида зарбани юмшатишган, ҳатто кучни тухумдан узоқроқка йўналтириш усулларини ҳам топишган. Натижада болалар физика қонунларини ҳаётда қўллашни, жамоа бўлиб ишлашни, ижодкорликни ва қийинчиликларга қарамасдан ҳаракат қилишни ўргандилар.
Бу тажрибани 16 ёшли бола ўргатганини билиб Акбар билан гаплашиб у билан яқинроқ танишгим келди, у жуда тарбияли ва илмли бола, физикани жуда яхши кўрар экан, келажакдаги орзуси профессор бўлиш (Иллоҳим ниятига етсин!). Ҳозир у қўшимча дарсларга қатнашади, қўшимча дарсликлар ўқийди ва мактаби дастуридан ташқари тадқиқотлар ҳам олиб боради. У ўқитиш тажрибасини орттириш мақсадида таътил даврида ўзбекистонлик ўқувчиларни йиғиб физика фанидан дарс беришни тажриба қилиб кўрган.
Бу тажриба қизим Шахло учун жуда қизиқарли бўлди. 4 кун давомида мен ҳам уйда фақат шу мавзудаги билимларимни орттирдим, шу ҳақда эшиттим десам адашмайман. Ишончим комилки, бундай ташаббуслар болаларнинг илмга бўлган қизиқиши ва ўз кучларига ишонишларига ёрдам беради.
Она сифатида ва таълимга бефарқ бўлмаган инсон сифатида Акбарга ва ушбу тажрибани мактабимизда тадбиқ этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган мактабимиз жамоасига катта раҳмат айтмоқчиман.
Бундай тажрибаларни мактабларимизда доим ўтказиб боришимиз керак. Болалар жамоа бўлиб бир муаммо устида бош қотиришни ўрганишлари керак. Бу келажакда жамиятимиздаги глобал муаммоларни жамоа бўлиб ҳал этишга, ва фақат "Мен" деб яшаш тушунчасидан воз кечишга ёрдам беради.

👏8🔥2🤝1
Бахт нима?
Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!
Бахтлар билан безатилган тахт,
Худоимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу Бахт,
Бахт аслида дунёда боринг!
Кимларнидир Севиб, Соғиниб
Интизор-ла уни кутганинг
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!
Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ
Бахорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!
Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик
Ҳаммага ҳам насиб этмайди
Тонгда туриб нафас Олмоқлик!!
Эркин Вохидов
Минг бўлакка бўлиб дунёни
Туғилгандан бахтни излаймиз.
Қўлларидан тутиб рўёни
Атрофда бахт, баъзан билмаймиз!
Бахтлар билан безатилган тахт,
Худоимга етса бас зоринг
Кимдир сени соғинса, шу Бахт,
Бахт аслида дунёда боринг!
Кимларнидир Севиб, Соғиниб
Интизор-ла уни кутганинг
Бахт аслида томоғинг билан
Шу бир қултум сувни ютганинг!
Ҳамма ерда Бахтларинг сочиқ
Бахорлардан гўзаллик йиққан,
Бахт эмасми? Кўзларинг очиқ?
Осмонга боқ, кўкка ой чиққан!
Сенга яна нима етмайди?
Ҳаттоки Бахт - елиб толмоқлик
Ҳаммага ҳам насиб этмайди
Тонгда туриб нафас Олмоқлик!!
Эркин Вохидов
🔥3
Мени ўйлантираётган бир ҳолат ҳақида…
Бир умрлик алиментлар — масъулиятми ё тарғибот?
Сўнгги пайтларда деярли ҳар куни телевизорда “фалончи ота фарзандлари учун бир умрлик алимент тўлаб қўйди” ”рекорд сумма 2 миллиард”, “1 миллиард сўмли алимент” ваҳоказо деган янгиликлар чиқяпти. Албатта оталар масъулиятни ўз зиммасига олиб, фарзандлари келажагини кафолатлашга ҳаракат қилиб алиментларни вақтидан аввал тўлаб қўйгани яхши.
Лекин… бир фикр тинчлик бермаяпти: бу каби янгиликлар ажрашишни “оддий” ва ҳатто “ечим” деб кўрсатмаяптими? Ахир, экран ортидаги одамларда “Ажрашсам ҳам бўлади, нима бўпти”, деган фикр шакллантирмайдими.
Алимент — бу фақат моддий ёрдам, лекин у оталикни тўлиқ ўрнини босмайди. Фарзанд учун энг муҳим нарса — отанинг меҳри, эътибори ва тарбияси. Буни пул билан тўлдириб бўлмайди. Ёҳуд отанинг ўрнини ҳеч қандай миллиардлар билан босиб бўлмайди-ку…
Шундоқ ҳам жамиятимизда оилавий қадриятлар аста-секин заифлашиб бораётган бир пайтда бундай хабарлар уни баттарлаштириши мумкин эмасмикин, сиз нима деб ўйлайсиз?!

👍5🔥4👏2
Ўғлининг АҚШга бориши учун бир йиллик маошини сарфлаган ота
Ишончни оқлаган ўғил бугун Американинг ТОП-менеджерларидан!
Сундар Пичай оддий ҳинд оиласида туғилиб ўсган: отаси — электрик, онаси — стенографист.
Оила бой эмас эди. Сундар Стэнфордда ўқиш имкониятига эга бўлганида унинг чипта ва ўқиш харажатлари оила учун мисли кўрилмаган жуда катта маблағ эди. Лекин ота ўғлига ишонди ва ўйлаб ўтирмай қарор қабул қилди — у ўғлининг АҚШга бориши учун бир йиллик маошини сарфлади.
Сундар бу ишончни оқлади: ўқиди, қийинчиликларга дош берди ва 2004 йили Google компаниясига ишга кирди. У айнан шу ерда Chrome браузерини яратиш ғоясини таклиф қилди. Бугун миллиардлаб одамлар ундан фойдаланади.
Сундар қадамма-қадам юқорига кўтарилди ва натижада Google, кейинчалик эса Alphabet компанияларининг CEOсига айланди.
Сундарнинг 2019 йилда йиллик маоши 281 миллион долларга тенг бўлган. Bloomberg маълумотларига кўра, Google бош директори Сундар Пичайнинг бойлиги ҳозирда 1,1 миллиард доллардан ошиб кетган.
Унинг йўли қаерда туғилганинг ва қўлингда қанча маблағинг борлиги муҳим эмаслигини, ҳаётда муҳими — орзу қилиш, ўқиш ва олға интилиш эканлигини яна бир бор исботлайди.
Орзуларингизни катта қилинг — чунки улар бир куни бутун дунёни ўзгартириши мумкин!
Фарзандларингизга инвестиция киритинг! Натижасини кўриб турибсиз!
Ҳамкасбим Севаранинг постидан илҳомланиб ёзилди.

🔥8👏2
Forwarded from IT Ladies Uzbekistan
🎙 IT Ladies Uzbekistan AudioChat
🌟 Mehmonimiz – Biybinaz Turemuratova
Nukus Davlat texnika universiteti magistranti, Data Soft Academy asoschisi va rahbari.
👩💻 U o‘zining ilk qadamlaridan to yirik muvaffaqiyatlarigacha bo‘lgan yo‘lini biz bilan bo‘lishadi:
🟢 “Zulfiya” nomidagi davlat mukofoti sohibasi;
🟢 Data Soft Academy asoschisi va CEO’si;
🟢 Yosh tadqiqotchilarni birlashtiruvchi Karakalpak Research Hub tashabbuschisi;
🟢 Ayollar va yoshlarni IT sohasida qo‘llab-quvvatlovchi yetakchi.
💬 Mavzu: “Mening IT’dagi muvaffaqiyat yo‘lim”
Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi.
📅 Sana: 27-avgust
⏰ Vaqt: 15:00
📍 Joy: Telegram | IT Ladies Uzbekistan AudioChat
✨ Qizlar uchun IT — imkoniyatlar olami. Keling, birgalikda bu olamga sayohat qilamiz!
♾ Jonli efirni kalendaringizga belgilab qo'ying!
#ITLadiesUzbekistan #AudioChat #GirlsInTech #Inspiration
Nukus Davlat texnika universiteti magistranti, Data Soft Academy asoschisi va rahbari.
Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi.
📅 Sana: 27-avgust
#ITLadiesUzbekistan #AudioChat #GirlsInTech #Inspiration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥3
"Ўсиш оғриқ ортидан бўлади"
Ўз иш фаолиятим давомида мен деярли ҳеч қачон инглиз тили билан ишимда тўғридан-тўғри тўқнаш келмадим, яъни уни қўллашга эҳтиёж бўлмаган. Университетга киришда инглиз тилидан балим юқори бўлганига қарамай, ўқиш пайтида ўқитувчимиз билан муносабатдаги конфликт сабабли (Аллоҳ раҳмат қилсин ҳозир улар бу дунёда йўқлар) бу тилга нисбатан салбий қараш ва нафрат пайдо бўлган. Кўрдингизми ҳаётда ўқитувчига кўп нарса боғлиқ...
Вақт ўтиб, GM Uzbekistan компаниясига ишга кирдим. Иш фаолиятим давомида GM Powertrain корхонаси ички коммуникациялар бўйича зўр мутахассис Гулноза Ибадуллаева билан танишдим. Уларнинг корхонасида раҳбарият асосан хорижликлар эди, ва Гулноза улар билан жуда равон ва чиройли инглиз тилида мулоқот қиларди, табиийки бу жараённи кўриб унга хавас қилардим. Ва унда бунга қандай эришгани ҳақида сўраганман. Бунга жавобан у менга инглиз тилини шундай даражада ўргатган ноёб методикага эга педагогни тавсия қилганди. Ўшанда у тавсия қилган инсонда бориб дарс олиш учун менда вақт ҳам моддий имконият ҳам етарли эмасди ва бу ишни ортга сурдим...
Ҳар сафар инглиз тилини ўрганиш ҳақида гап кетганда Гулноза ва унинг тавсияси ёдимга тушади.
Орадан йиллар ўтди, катта қизим 11-синф ўқувчиси бўлди. Мактаби немис тилига ихтисослашган мактаб бўлгани учун асосий эътиборни немис тилига қаратдик ва бу тилни мукаммал ўрганишга эришдик. Инглиз тилини билмайди демайман, орада қатнаган курсларимиз ҳам бўлди. Лекин ОТМга кириш ва бунинг учун инглиз тилини мукаммал ўрганиш масаласи ўртага ташланганда мен бу ишни ўшанда Гулноза тавсия қилган устозга олиб боришим керак деган қарорга келдим. Ўзимга аяган пулимни қизимга аяшим мумкин эмас.
Қизим билан ёзги таътил бошланишида ўша пайт менга Гулноза тавсия этган инсон Muhayyo Zayrovaнинг олдига бордик. Мен қизимнинг таълимини дуч келган инсонга ишона олмаслигим аниқ ва биз адашишга хаққимиз йўқ.
NEXT STEP UP - SCHOOL асосчиси Муҳайё Заированинг олдига ёзда борганимизда янги гуруҳни 3 ойдан сўнг очиши ва фақат ўшанга қизимни олиши мумкинлигини айтди. Мен мавжуд гуруҳингизга бораверсин улгурволади десам, йўқ мен ундай ишлолмайман. Менга ишониб олиб келяпсанми натижаси бўлиши учун бундай йўл тутолмайман деди. Унда ёзда вақтни зое кетказмай бошқа ерга бориб турсинми деган саволни бердимганимда, “Йўқ, мен унга шундай вазифалар бераман уни бошқа ерга бориб вақтини бекор кетказишга эҳтиёжи бўлмайди”деди. Дарҳақиқат, шундай қизиқ вазифалар бердики, қизимга қизиқиб бу вазифаларни ўзим ҳам қилишга тушиб кетдим. Энг зўр томонини айтайми? Муҳайё билан гаплашган ҳар қандай одамда бу тилни ўрганишга иштиёқ уйғонади, у фарзандингизга шундай мотивация берадики, сиз ҳам инглиз тилини ўргангингиз келиб қолади ва иштиёқ билан шуғулланишни бошлайди, мени қизимда шундай бўлди.
Унинг ноёб методикаси нимада эканлигини билмайман, ҳозирча билолганим бир дарснинг ўзида инглиз тилидаги барча замонларни ўрганиб олиш мумкинлиги, лекин бу қандай кечишини билмайман, якуний хулосамни қизимнинг натижалари билан бўлишганда айтишим мумкин. Ҳақиқаттан ҳам ҳар қандай соҳада мутахассислар кўпдай туюладику, лекин хақиқий шу соҳани энг зўрини топиш жуда мураккаб жараён.
Қизим бугун мукаммал эгаллаган рус ва немис тиллари қаторида инглиз тилида ҳам юқори натижаларга эришишига ишонаман.
Қизларимни билимига қилинган сармоя — бу ўзимизга беришимиз мумкин бўлган энг қимматли нарса. Ва, иншоаллоҳ, бироз вақтдан сўнг сизлар билан аъло натижаларимизни бўлишаман.
Муҳайё Заирова таъкидлаганларидай "Ўсиш оғриқ орқали бўлади"! Биз тайёрмиз!
Биз катта ва масъулиятли йўлга чиқдик, сиз ҳам қизимни бу йўлда дуо қилиб қўйинг.

🔥8👍6👏3
21 ёшда ўзининг компаниясига асос солган қиз билан аудиочатда иштирок этинг!
IT Ladies Uzbekistan AudioChat'нинг навбатдаги меҳмони – Бийбиназ Туремуратова.
Бийбиназ Нукус Давлат техника университети магистранти.
У ўзининг илк қадамларидан то йирик муваффақиятларигача бўлган йўлини биз билан бўлишади:
Чат давомида сиз ўзингизни қизиқтирган саволларни беришингиз мумкин бўлади.
📅 Бугун, 27-август
⏰ Вақт: 15:00
📍 Жой: Telegram | IT Ladies Uzbekistan 👉 https://news.1rj.ru/str/ITLadiesUzbekistan/188
#AudioChat

🔥6👍1