Strategic Focus: LIVE – Telegram
Strategic Focus: LIVE
9.02K subscribers
7.1K photos
2.74K videos
3 files
9.53K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://news.1rj.ru/str/sfca_admin
Download Telegram
⚡️Исроил жанубий Ливанда «Ҳизбуллоҳ» позицияларига зарба берди, — ОАВ

Исроил армияси Тибна ва Ал-Намира ҳудудларидаги «Ҳизбуллоҳ»нинг ракета позициялари ҳамда объектларига ҳаво ҳужумлари уюштирди.

Strategic Focus: LIVE
🤯4
🇺🇸 Трамп ўзини ва Республикачилар партиясини танқид қиладиган телеканалларни ёпишга чақирди

"Агар янгиликлар каналлари ва уларнинг кечки шоулари деярли 100 фоиз даражада президент Доналд Трампга, МАGA (Make America Great Again) ҳаракатига ва Республикачилар партиясига нисбатан салбий муносабатда бўлса, уларнинг эфирга узатиш лицензияларини бекор қилиш керак деган фикрдаман", — деб ёзди АҚШ президенти ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎2
🇺🇸🇮🇳 Ҳиндистон ракетаси АҚШнинг ACT SpaceMobile компаниясига тегишли сунъий йўлдошни ер орбитасига чиқарди, у Starlink'ка рақобатчи ҳисобланади — The Insider

Хабар берилишича, 24 декабр куни Сатиш Дҳован номидаги Космик марказдан учирилган Ҳиндистоннинг уч босқичли LVМ3М6 ташувчи ракетаси Қўшма Штатларнинг ACT SpaceMobile компаниясига тегишли BlueBird 6 алоқа сунъий йўлдошини Ер атрофидаги орбитага олиб чиқди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🇷🇺🇦🇿 Путин Озарбайжон президентини туғилган куни билан табриклади

“Сизнинг раҳбарлигингизда Озарбайжон ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда умумеътироф этилган ютуқларга эришди, халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда”, дейилади Путиннинг табрик телеграммасида.

Strategic Focus: LIVE
😁8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тез кунда бўлиб ўтадиган Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси телевидение ҳамда Президент матбуот хизматининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Strategic Focus: LIVE
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📱Тармоқда 12 та iPhone 17дан ясалган чанғи акс этган видео оммалашмоқда

Видеода муаллиф 12 та iPhone 17 Pro’ни пластик контейнер қопқоқларига маҳкамлаб, ноёб чанғи яратиб олганини кўриш мумкин.

Видеони тегишли одамлага жўнатиб қуямиз.

Strategic Focus: LIVE
🔥42
2026 йилдаги дам олиш кунлари

◾️2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабр – чоршанба;

◾️2026 йилда:

- барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):  2 январ – жума, 28 май – пайшанба, 29 май – жума, 31 август – душанба;

- олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 3 январ – шанба, 30 май – шанба, 31 декабр – пайшанба.

◾️ ишланмайдиган байрам кунлари ҳисобланувчи 8 март – Хотин-қизлар куни байрами 2026 йилда якшанба – дам олиш кунига ва 21 март – Наврўз байрами ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни байрамлари беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун шанба – дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш кунлари мос равишда 2026 йил 9 март, 23 март ва 11 май – душанба кунларига кўчирилади.

Strategic Focus: LIVE
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Корпоратив тадбирда суюқ азотли коктейл ичган эркакнинг ошқозони ёрилди

Тадбир ўтказилган жойдаги шеф-ошпаз меҳмонларни ҳайратда қолдириш учун крио-шоу уюштириб, суюқ азот қўшилган эффектли коктейллар тайёрлаган. Қоидаларга кўра, бундай ичимликни азот тўлиқ буғланиб кетгандан кейингина истеъмол қилиш мумкин, аммо меҳмонлар бу ҳақда огоҳлантирилмаган.

Ҳатто меҳмонлардан бирига коктейлни дарҳол ичиш таклиф қилинган. Эркак бир қултум олган заҳоти қаттиқ оғриқни ҳис қилиб, қорнини ушлади — айнан шу пайтда унинг ошқозони ёрилган.

Strategic Focus: LIVE
5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дисней Кевин Маккаллистернинг уйини печенедан қурди

“Уйда ёлғиз” филмининг 35 йиллиги муносабати билан кинокомпания Лос-Анжелесда кино тарихидаги энг машҳур уйлардан бирини барпо этган. Уйнинг баландлиги 8 метр, узунлиги эса 18 метр бўлиб, у тарихдаги энг катта печенье уй сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Уйни қуриш учун 2,59 тонна ун, 4200 дан ортиқ тухум, 4400 та печенье “ғишт”, том учун 800 та черепица, 75 литрдан ортиқ йейиладиган ёпиштирувчи модда ва тахминан 9 кг қандолат мастикаси.

Strategic Focus: LIVE
🔥43👍2
🇺🇸🇮🇳🇷🇺АҚШ «Reliance» компаниясига «Роснефть»дан нефть харид қилиш учун бир ойлик муддат берди — Reuters

Маълум қилинишича, АҚШ санкцияларга қарамай, Ҳиндистоннинг «Reliance Industries» компаниясига «Роснефть» билан амалга оширилаётган жорий нефть харидларини якунлаш учун бир ойлик имтиёз берган. Ушбу муддат тугагач, компания бундай операцияларни тўхтатиши шарт.

Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷Францияда футбол мухлислари ўйинни тешикдан томоша қилди

Франция Кубогининг 1/32 финалида Бурк-ан-Брес шаҳри аҳолиси футбол ўйинига чипта сотиб ололмагани боис учрашувни девордаги тешиклардан кузатишга мажбур бўлган.

Шунга қарамай маҳаллий жамоа “Марсел” клубига 0:6 ҳисобида мағлубиятга учраган.

Strategic Focus: LIVE
🇪🇺🇭🇺Евроиттифоқ парчаланиш хавфи остида, — деди Венгрия бош вазири Виктор Орбан Magyar Nemzet газетасига берган интервьюсида

Унинг таъкидлашича, ЕИнинг ҳозирги раҳбарияти томонидан қабул қилинаётган қарорлар нотўғри ва амалда бажарилмайди. «Брюссел қарор қабул қилади, аммо уларга риоя этилмайди: аввал бир давлат бажармайди, кейин иккита, сўнг учта», — деди Орбан

Strategic Focus: LIVE
👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇦🇷🇺Хоҳла 1 йил жанг қил, хоҳла 12,5 йилга қамал” - Ўзбекистонлик шахс Россияда таҳдид билан урушга юборилди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган мазкур видеода Ўзбекистон фуқароси бир блогерга ўзини Украинадаги урушга наркотик савдоси орқали қилинган туҳмат ва таҳдидлар билан жўнатмоқчи бўлишганини айтиб берган.

Ушбу шахснинг айтишича, у 6 кун давомида қаттиқ қийноқлар билан ҳибсда сақланган ва саккизинчи суд бўлган. У яна “1 йил урушга бориш” таклифини олганини маълум қилди, акс ҳолда унга камида 12 ярим йилга қамалиш айтилган.

Strategic Focus: LIVE
🤨31🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Рубио Трамп маъмуриятининг 2025 йилги ташқи сиёсатини “муваффақиятли йил” деб баҳолади

"Қўшма Штатлар ташқи сиёсатининг муваффақиятига халқаро можароларнинг олди олиш, урушларга барҳам бериш, NATO'га аъзо давлатлар мудофаа харажатларининг 5 фоизгача оширилиши, ташқи ёрдам тизимининг ислоҳ қилиниши ҳамда чегаралар назоратининг кучайтирилишини мисол сифатида кўрсатиш мумкин", — деди АҚШ Давлат департаменти раҳбари.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Зеленский Рождество табригида “Худодан унинг вафот этиши” сўраётганини айтди

"Қадимдан украинлар Рождество кечасида қилинган орзулар албатта амалга ошишига ишониб келишади. Бугун ҳаммамизда битта орзу бор ва барчамиз бир хил тилак тилаймиз: У вафот этсин", — деди Украина президенти.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹🇨🇳🇺🇿🇮🇹🇨🇳🇺🇿Олимпия машъаласини Жеки Чандан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи қабул қилиб олади

Актёр Жеки Чан 2026-йилги Олимпиада эстафетаси доирасида Италиядаги Помпеи қадимий харобалари бўйлаб машъалани олиб юрган. Бу унинг Олимпия машъаласи эстафетасидаги учинчи иштироки. У олдин 2008 ва 2022-йилларда ҳам иштирок этган.

18-босқичда Неапол кўчаларида оловни собиқ италян футболчилари: Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва Чиро Феррара олиб юради.

Strategic Focus: LIVE
👍3🤝2