Strategic Focus: LIVE – Telegram
Strategic Focus: LIVE
6.44K subscribers
8.13K photos
3.31K videos
4 files
11.1K links
O'zbekiston va dunyodagi eng ko'p muhokama qilingan va muhim voqealar

Tahliliy kanal: @StratFocusCA
Aloqa uchun: https://news.1rj.ru/str/sfca_admin
Download Telegram
🇸🇦 Саудия қироллик байроғи туширилган F-35 қирувчи самолёти WDS 2026 кўргазмасида намойиш этилди.

Strategic Focus: LIVE
🇬🇧🇺🇸🇨🇾🇮🇷 Буюк Британия АҚШнинг Эронга эҳтимолий зарбаси фонида Кипрдаги Акротири авиабазасига қирувчи самолётлар юборди — The Times

Нашрнинг ёзишича, олтита F-35B самолёти аллақачон оролда жойлашган Typhoon қирувчиларига қўшилади. Ироқ ва Сурияда зарба бериш ҳамда патрул вазифаларини бажараётган Typhoon'лардан фарқли равишда, энг янги F-35B'лар Эронга доир вазият кескинлашиб кетиши эҳтимолига қарши хавфсизликни кучайтириш мақсадида жойлаштирилган.

Аввалроқ АҚШнинг Теҳрондаги элчихонаси Америка фуқароларини зудлик билан Эронни тарк этишга чақирганди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга “жуда кучли зарба” бериш билан бир неча бор таҳдид қилган ва унинг қирғоқлари томон авиаташувчи кема бошчилигидаги “улкан армада” юборилганини маълум қилган эди.

АҚШ, шунингдек, Яқин Шарққа қўшимча ҳаво мудофаа воситаларини, жумладан, THAAD мажмуасини ҳам кўчирмоқда. Бу минтақадаги АҚШ қўшинлари ва иттифоқчиларини Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасидан ҳимоя қилиш учун.

Вашингтоннинг таҳдидларга жавобан Теҳрон АҚШнинг ҳар қандай янги ҳужуми минтақавий урушга олиб келишини огоҳлантириб, Форс кўрфазидаги Америка базаларига зарба беришини билдирди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🇮🇹 Италиянинг Милан шаҳрида Олимпия ўйинларига қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, минглаб одамлар АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) агентларининг иштирокига ҳамда Олимпиада билан боғлиқ ижтимоий, экологик ва иқтисодий муаммоларга қарши кўчаларга чиққан.

Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар келиб чиққан. Олти нафар намойишчи қўлга олинган.

Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида ўтаётган ХХV Қишки Олимпия ўйинлари 22 февралгача давом этади.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
🇷🇺 Генерал Алексеевга қилинган суиқасд ижрочиси Россия фуқароси. У Дубайда қўлга олиниб, Россияга топширилди — Россия Федерал хавфсизлик хизмати

Россия Қуролли кучлари Бош штаби Бош бошқармаси (ГРУ) раҳбарининг биринчи ўринбосари Владимир Алексеевга қилинган суиқасдда гумон қилинувчи шахс қўлга олинган. Бу ҳақда “Интерфакс” Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) баёнотига таяниб хабар бермоқда.

Махсус хизмат маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс — 1960 йилда туғилган Россия фуқароси Любомир Корба. ФСБ уни суиқасднинг бевосита ижрочиси деб атамоқда. БАА ҳуқуқ-тартибот идоралари Корбани Россияга топширган.

Бундан ташқари, Алексеевга суиқасд иши доирасида Москвада 1959 йилда туғилган Россия фуқароси Виктор Васин ҳам қўлга олинган. Шунингдек, ишда 1971 йилда туғилган Зинаида Серебрицкая ҳам тилга олинмоқда. ФСБ маълумотига кўра, у Украинага жўнаб кетган.

Генерал Алексеевга суиқасд 6 феврал куни Москвада содир этилган. У оғир яраланган, бироқ тирик қолган. Шифокорларнинг айтишича, ҳозирда генералнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱 Нетаняҳу чоршанба куни Вашингтонда Трамп билан учрашиб, АҚШ-Эрон музокараларини муҳокама қилади — Ахios

Нашрнинг Исроил бош вазири офиси баёнотига таяниб хабар беришича, Нетаняҳу ҳар қандай музокаралар Теҳроннинг баллистик ракеталарига чекловлар киритишни ва “Эрон ўқи” деб аталувчи қуролли тузилмани қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ўз ичига олиши керак, деб ҳисоблайди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸 Бизда минтақавий урушни бошлашдан ҳэч қандай манфаат йўқ, аммо ҳар қандай вазиятга тайёрмиз — Эрон армияси бош штаби бошлиғи

"Минтақавий урушнинг ташаббускорлари агрессор АҚШ ва Исроил бўлса-да, ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай уруш минтақанинг ривожланиши ва тараққиётини узоқ йилларга ортга суради. Уруш оқибатлари америкаликлар ва сионистик режим зиммасига тушади", — деди Абдулраҳим Мусавий.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🇮🇱🇮🇷 Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир:

"Исроил баллистик ракета салоҳиятига эга ядровий Эронни қабул қилмайди ва Нетаняху Трамп билан боғланиб, уни ишонтиришга қодир."

Шу билан бирга, Исроил бош вазири Нетаняху Вашингтонга сафарини қайта режалаштиргани ва келаси ҳафта эмас, балки шу сешанба куни президент Трамп билан учрашиш учун келиши эълон қилинди.

Strategic Focus: LIVE
😡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина хавфсизлик хизмати Россиянинг Х-55 ва Х-101 ракеталари учун ёқилғи компонентларини ишлаб чиқарадиган Россия заводига зарба берди

Бу Твер вилоятидаги Редкино қишлоғида жойлашган тажриба заводи. Заводнинг вақтинча ёпилиши ҳам Украина шаҳарларини ўққа тутиш интенсивлигини пасайтиради. Россия Украинага асосан Х-101 ракеталари билан зарбалар беради.

Strategic Focus: LIVE
👍2
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон армияси штаби бошлиғи Мусавий минтақавий уруш ҳақида:

"Тайёргарликларга қарамай, биз аслида минтақавий уруш бошлашдан манфаатдор эмасмиз. Тажовузкорлар (АҚШ ва Исроил) минтақавий урушнинг ташаббускорлари бўлса-да, бундай уруш минтақанинг ривожланиши ва тараққиётини йиллар давомида орқага суради. Урушнинг оқибатлари америкаликлар ва сионист режимнинг елкасига тушади", деди у.

Strategic Focus: LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇾 Ливиянинг Мисурата шаҳри яқинида мамлакат армияси томонидан ўтказилган жанговар ўқ отиш машғулотлари давомида танк ичида снаряд портлаши оқибатида бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди — ОАВ.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹 Италия расмийлари Олимпия ўйинларининг биринчи кунида темир йўлда қўпорувчилик содир этилганини маълум қилди — Reuters

Жиноятчилар темир йўл инфратузилмасига зарар етказиб, поездлар ҳаракатини издан чиқарган, дея хабар бермоқда агентлик Италия транспорт вазирлигига таяниб.

Полиция турли ҳудудларда учта алоҳида ҳодисани аниқлаган. Улар тезкор, шаҳарлараро ва минтақавий поездлар ҳаракатида 2,5 соатгача кечикишларга олиб келган. Марке вилоятидаги Пезаро шаҳри яқинидаги қурилмага ўт қўйилган, Болоняда эса поездлар тезлигини ўлчашда фойдаланиладиган электр кабеллари кесиб ташланган. Шунингдек, Болоня–Падуа йўналишидаги қурилма қўлбола портловчи қурилма зарарсизлантирилган.

Италия транспорт вазирлиги ушбу ҳодисалар 2024 йилда Парижда ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш куни содир бўлган қўпорувчилик ҳаракатлари билан таққослаган. Ўшанда Франциянинг юқори тезликдаги поездлар тармоғи инфратузилмасига ҳужум қилинган эди.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Агар Россия Украинадаги NATO қўшинларига ҳужум қилса, алянс буни ўз мамлакатларига қилинган ҳужум деб ҳисобламайди

Бу ҳақда NATO Парламент Ассамблеясидаги Украина делегацияси раҳбари Чернёв маълум қилди.

"Бундай ҳолатда NATO низомининг на 4-моддаси, на 5-моддаси ишга тушади. Буни менга алянс бош котиби Марк Рютте айтди", — деди украиналик расмий.

Strategic Focus: LIVE
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM