Миграция агентлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги вакиллари (JICA) билан учрашув ўтказилди.
Унда 2023 йил июль ойида имзоланган Ўзбекистонда JICA ташаббуси билан "Японияда бандлик имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг саноат соҳасида кадрлар салоҳиятини ривожлантириш" лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Японияга махсус малакали ишчи ва техник стажёрлик дастури бўйича қурилиш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга ишга жалб қилишга кўмаклашиш, уларни мақсадли тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🔥5🙏5❤4🤡4🤔2🤗2
✔️ ТАСС хабарига кўра, хорижлик ишчиларга Новосибирск вилоятидаги боғчаларда фаолият юритиш тақиқланмоқда. Ушбу чеклов 2025 йил бошидан амал қилади.
– дейилади маҳаллий ҳокимликнинг тегишли ҳужжатида.
@uzmigration
👔2025 йилга қадар хўжалик юритувчи субъектлар, патент асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи чет эл фуқароларини қуйидаги иқтисодий фаолият турлари бўйича жалб этиш тақиқлансин: ичимликлар билан чакана савдо қилиш, ихтисослаштирилган дўконларда тамаки маҳсулотлари сотиш, енгил такси ва ҳайдовчиси бўлган ижарага олинган енгил автомобиллар фаолияти, мактабгача таълим ташкилотлари,👔
– дейилади маҳаллий ҳокимликнинг тегишли ҳужжатида.
@uzmigration
🤬37👍12🤔5❤4😁2🥴2🥱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими Алишер Содиқовдан эшитамиз.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3👌3😁2🎉2🤬1🫡1
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг мавжуд вакант лавозимларига Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) порталида очиқ танлов эълон қилинди.
Имкониятларингизни синаб кўринг!
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8047
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8063
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8062
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8050
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8051
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8052
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8053
https://vacancy.argos.uz/hrm-vacancy-detail/8054
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🤔10❤4🤯3🎉2🤡2🥱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция соҳасида қандай ўзгаришлар бор?
“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.
@uzmigration
“Хорижга ишлаш учун кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш тизими замон талабига мослаштирилади. Шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тан олинган дастурлар ва малака сертификатлари жорий қилинади.”
“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори.
@uzmigration
👍36🥱6✍3🤡3🤔2🤷♂1😁1🎉1🤣1
Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси масъул ходимлари ва Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти (HRDK) вице-президенти Лим Сеюнг Мук ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
"SPAS - фуқароларнинг маълумотларини сақловчи ва иш берувчиларга етказувчи электрон база"
Учрашувда ҳамкорликни янада ривожлантириш, SPAS электрон базасидаги ўзбекистонлик 4 000 дан ортиқ фуқаронинг маълумотларини иш берувчиларга етказиш жараёнини тезлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бу нима дегани?
Номзодлар ҳақида SPAS базасига киритилган маълумотларни Корея инсон ресурсларини ривожлантириш ташкилоти ходимлари 3 ой давомида кўриб чиқади. Тасдиқланганидан кейингина номзоднинг маълумоти иш берувчига кўринади ва улар орасидан ўзига керакли ишчини танлаши мумкин бўлади. Агар номзод SPAS базада тасдиқланмайдиган бўлса, иш берувчи уни тўғридан-тўғри танлаб ололмайди.
Корея томони ҳозирда 16 та мамлакатдан ишчи қабул қилаётгани, квоталар сонининг ортиши, иш ҳажмининг ҳам ошишига сабаб бўлаётганини қайд этиб, фуқаролар маълумотларини тасдиқлаш жараёнларини тезлаштиришини таъкидлади.
Шунингдек, EPS тестларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни E-9 визаси асосида Корея Республикасига кириб келишини тезлаштиришга ҳам келишиб олинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47🎉4❤3🥴2🦄2🥱1😴1👀1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чет элга фарзандларингизни тилга ўқитмасдан, турмуш ўртоғингизни тайёрламасдан олиб кетиш хато фикр, деб ўйлайман"
Алишер Содиқов,
Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🤔3😁2🤡2💔2❤1🤯1
Келгуси йилдан бошлаб Москвада хорижлик фуқаролар ҳақидага барча маълумотларни ID-карта орқали текшириш мумкин бўлади
- деди Москва шаҳар мэри Сергей Собянин.
@uzmigration
"Чет эллик ишчилар учун келаси йилдан бошлаб синов тариқасида электрон паспорт жорий қиламиз, барча маълумотлар хорижий фуқаронинг электрон идентификаторига юкланади: у қачон келган, қандай биометрик маълумотлар, иш жойи, у қаерда рўйхатдан ўтган ва бошқа маълумотлари киритилади. Полиция рейдлар ўтказганида бу маълумотларни текшириш учун тегишли мосламадан фойдаланади",
- деди Москва шаҳар мэри Сергей Собянин.
@uzmigration
👍36🤡14🥴7🔥3😱2👀2
Бу ҳақда Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко бошчилигидаги делегациянинг Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан бўлган учрашувида айтилди.
"Биз Ўзбекистондан борадиган ишчилар учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга, хусусан муносиб меҳнат, яшаш шароитларини намунадагидек ташкил қилишга, уларнинг минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётига интеграциялашуви, касбий кўникмаларини ошириш, овқатланишидан тортиб, тиббий суғурта ҳамда йўл харажатларини қоплашга ҳам тайёрмиз,"
- деди Приморск ўлкаси губернатори жаноб Кожемяко.
Учрашувда тил ва касбга ўргатиш, кетиш олдидан ишчи рухсатномаларини расмийлаштириш, тиббий кўрикларни ҳам мамлакатимизда ташкил қилиш лозимлиги таъкидланди.
Кўтарилган масалаларга ечим топиш учун 2025 йил бошида мамлакатимизга Владивостокдан ишчи гуруҳи келиб, барча йуналишларда ташкилий тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🤡22😁11🤬5🥱4❤3🥴3🤷♂2🎉2🤯1😘1
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда “Globogate Concept AG” компанияси директори Sang-Woo Pai ўртасида имзоланган “Ўзбекистон фуқароларининг Германия ҳудудида бандлигини таъминлаш юзасидан касбга тайёрлаш ва тилга ўқитиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги ҳужжатда сўз боради.
Шу вақтгача ҳамширалик дипломи бор ва немис тилини билган номзодлар билан шартнома қилинган бўлса, 2025 йилдан бошлаб Жамоат саломатлиги техникумлари негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади ва уларга янги мақсадли қабул эълон қилинади.
Қамров кескин кўпаяди. Тингловчилар Германиянинг “Aachen University Hospital” билан биргаликда ишлаб чиқилган немис тиббий-таълим стандарти асосида ўқитилади.
Бугунги кунда “Globogate” лойиҳаси орқали 224 нафардан ортиқ юртдошимиз Германияда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бормоқда, 1000 га яқин тингловчи тил ўрганаяпти.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86👌4🤯3✍2❤1⚡1🔥1😁1🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна 100 нафар юртдошимиз Миграция агентлиги орқали Корея Республикасида Е-9-визаси асосида ишлаш учун жўнаб кетди.
❗️ Уларга қўйилаётган бирламчи талаб, ўзи меҳнат қилаётган давлатнинг қонунлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш, иш жойини ҳеч қандай сабабсиз ташлаб кетмаслик, иш берувчи билан конструктив фаолият олиб боришдан иборат.
Қоидалар қаттиқлашмоқда!
Кореяга кетиш олдидан уч томонлама шартнома қилинган ҳолда ишловчилардан тилхат ва уларнинг яқинларидан бирининг кафиллиги олинмоқда.
Агарда фуқароларимиз иш жойларини асоссиз ва ушбу давлатдаги ваколатхонамиз билан келишмаган ҳолда ташлаб кетиб, норасмий фаолият олиб боришни бошласа, шартнома бандлари бузилган бўлади ва ўша кундан бошлаб ҳар бир ой учун 2 000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида жарима қўлланади.
Чунки, бундай ҳаракат хорижлик иш берувчиларда ўзбекистонлик ишчиларга нисбатан салбий фикр уйғотиш баробарида қонун бузилиш ҳолати ҳисобланади.
Мана шундай ҳолат жорий йилнинг 11 ноябрь куни жўнаб кетган юртдошларимиз билан содир бўлди. Икки нафар юртдошимиз Кореяда иш бошлаганининг биринчи ҳафтасида ўз иш жойини ташлаб кетган.
❗️ Номзодлар шартнома бандлари билан Ўзбекистоннинг ўзида таниш бўлади. Нима иш қилиши, қайси корхона ёки фермада ишлаши, қанча маош олишини аниқ билган ҳолда шартномага имзо чекади.
Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки юртдошимизнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🤬8❤4😱3🤪3⚡2😁2🥴2☃1🤣1🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерациясида визасиз тартибда бўлиб турган чет эл фуқароларининг бир йилда умумий юриш муддати 90 кунгача қисқартирилмоқда.
Амалдаги тартибга кўра, чет эл фуқаролари Россияда бир йил давомида 180 кун юришлари мумкин.
Яъни, Россия ҳудудида бўлишнинг “90 га 180” қоидаси амал қилади. Бунда, чет эл фуқаролари ушбу давлат ҳудудида 90 кун бўлганидан сўнг, чиқиб кетиши ва 90 кун ўтгандан кейин қайтиб кириши белгиланган.
Маълумот учун, айрим чет эл фуқаролари томонидан ушбу 90 кунлик давр мобайнида ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳолатлари кузатилади.
@uzmigration
Амалдаги тартибга кўра, чет эл фуқаролари Россияда бир йил давомида 180 кун юришлари мумкин.
Яъни, Россия ҳудудида бўлишнинг “90 га 180” қоидаси амал қилади. Бунда, чет эл фуқаролари ушбу давлат ҳудудида 90 кун бўлганидан сўнг, чиқиб кетиши ва 90 кун ўтгандан кейин қайтиб кириши белгиланган.
Маълумот учун, айрим чет эл фуқаролари томонидан ушбу 90 кунлик давр мобайнида ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳолатлари кузатилади.
@uzmigration
👍41😱7✍5😁5🤪5🤔3🤬3👨💻3😢2🥴2😐2
"Hyundai", Kia, Samsung - бу шунчаки бренд номлар эмас, юқори маошли иш жойлари ҳам.
Улар Кореянинг "иқтисодий пойтахти"- Улсанда жойлашган. Бугун ушбу шаҳар ҳокимлиги юртдошларимизга ишчи визаларини тўғридан-тўғри беришга тайёрланаяпти. Бу ажойиб имконият!
Тасаввур қилиш учун: Улсан мамлакатнинг энг йирик саноат шаҳри, Корея иқтисодиётининг "юраги" саналади.
Электротехника, автомобилсозлик, кемасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, нейрон технологиялар соҳалари жуда ҳам ривожланган. Hyundai Motor компаниясига тегишли дунёдаги энг йирик автомобиль заводи ва кемасозлик заводи ҳам шу ерда жойлашган. Ундан ташқари, Kia, Samsung ва бошқа катта корпорациялар ҳам бор.
Жорий йилнинг август ойида Улсан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ҳамкорликнинг давоми сифатида Миграция агентлиги, Улсан шаҳар ҳокимлиги ва “Hyundai Heavy Industries” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Малакали мутахассислар тайёрлаш ва Улсан шаҳрида бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми”га биноан юртдошларимиз инновация ва технологик ривожланган иш ўринларига жойлашади.
“Ҳамкорликнинг асосий талаби - Кореянинг миграция ва меҳнат қонунчилигини бузмаслик, барчаси кўнгилдагидак бўлса, биз салоҳиятли ишчи кучини касбга тайёрлаш учун Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва муносиб иш билан таъминлашга тайёрмиз”,
- деди “Hyundai” компаниясининг хорижлик ишчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими вице президенти Kim Seong Hoon.
Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун мамлакатимизда “Улсан шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари" ташкил қилиниб, малакали мутахассислар тайёрланади. Ҳокимлик вакили ўзаро келишувга асосан дастлаб “Hyundai” компаниясига камида 350 нафар мутахассис етказиб берилиши, лойиҳа ўзини оқласа бошқа компанияларга ҳам минглаб ишчиларни жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Ушбу лойиҳага Улсан шаҳар ҳокимлиги, “Hyundai Heavy Industries” маблағлари жалб қилинади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍165❤9🎉6⚡5😁2🤔1🤬1🤗1
Интилинг, билим олишдан тўхтаманг, тил ва касб ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини англанг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68❤7🥰3🤔3🤗2⚡1🫡1