Migratsiya agentligi – Telegram
Migratsiya agentligi
67.1K subscribers
507 photos
288 videos
247 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 Германияга оилам билан ишлашга кетсам бўладими?

"Чет элга фарзандларингизни тилга ўқитмасдан, турмуш ўртоғингизни тайёрламасдан олиб кетиш хато фикр, деб ўйлайман"

Алишер Содиқов,
Германия Савдо-саноат палатасининг Ўзбекистондаги лойиҳалари масъул ходими.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🤔3😁2🤡2💔21🤯1
Келгуси йилдан бошлаб Москвада хорижлик фуқаролар ҳақидага барча маълумотларни ID-карта орқали текшириш мумкин бўлади

"Чет эллик ишчилар учун келаси йилдан бошлаб синов тариқасида электрон паспорт жорий қиламиз, барча маълумотлар хорижий фуқаронинг электрон идентификаторига юкланади: у қачон келган, қандай биометрик маълумотлар, иш жойи, у қаерда рўйхатдан ўтган ва бошқа маълумотлари киритилади. Полиция рейдлар ўтказганида бу маълумотларни текшириш учун тегишли мосламадан фойдаланади",

- деди Москва шаҳар мэри Сергей Собянин.

@uzmigration
👍36🤡14🥴7🔥3😱2👀2
🇷🇺Ўзбекистон фукаролари  учун барча шароитларни яратиб берамиз

Бу ҳақда Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко бошчилигидаги делегациянинг Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан бўлган учрашувида айтилди.

"Биз Ўзбекистондан борадиган ишчилар учун барча шарт-шароитларни яратиб беришга, хусусан муносиб меҳнат, яшаш шароитларини намунадагидек ташкил қилишга, уларнинг минтақа ижтимоий-иқтисодий ҳаётига интеграциялашуви, касбий кўникмаларини ошириш, овқатланишидан тортиб, тиббий суғурта ҳамда йўл харажатларини қоплашга ҳам тайёрмиз,"

- деди Приморск ўлкаси губернатори жаноб Кожемяко.

Учрашувда тил ва касбга ўргатиш, кетиш олдидан ишчи рухсатномаларини расмийлаштириш, тиббий кўрикларни ҳам мамлакатимизда ташкил қилиш лозимлиги таъкидланди.

Кўтарилган масалаларга ечим топиш учун 2025 йил бошида мамлакатимизга Владивостокдан ишчи гуруҳи келиб,  барча йуналишларда ташкилий тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69🤡22😁11🤬5🥱43🥴3🤷‍♂2🎉2🤯1😘1
🇺🇿🇩🇪 Германияга бориб ишловчилар учун 2025 йилдан имкониятлар янада кенгаяди

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда “Globogate Concept AG” компанияси директори Sang-Woo Pai ўртасида имзоланган “Ўзбекистон фуқароларининг Германия ҳудудида бандлигини таъминлаш юзасидан касбга тайёрлаш ва тилга ўқитиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида”ги ҳужжатда сўз боради.

Шу вақтгача ҳамширалик дипломи бор ва немис тилини билган номзодлар билан шартнома қилинган бўлса, 2025 йилдан бошлаб Жамоат саломатлиги техникумлари негизида Германия тиббиёт академияси ташкил этилади ва уларга янги мақсадли қабул эълон қилинади.

Қамров кескин кўпаяди. Тингловчилар Германиянинг “Aachen University Hospital” билан биргаликда ишлаб чиқилган немис тиббий-таълим стандарти асосида ўқитилади.


Бугунги кунда “Globogate” лойиҳаси орқали 224 нафардан ортиқ юртдошимиз Германияда тиббиёт соҳасида фаолият олиб бормоқда, 1000 га яқин тингловчи тил ўрганаяпти.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86👌4🤯3211🔥1😁1🤬1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Кореяга бориб шартнома шартларини бажармасдан қочиб кетаман, десангиз яна бир бор ўйлаб кўринг!

Яна 100 нафар юртдошимиз Миграция агентлиги орқали Корея Республикасида Е-9-визаси асосида ишлаш учун жўнаб кетди.

❗️Уларга қўйилаётган бирламчи талаб, ўзи меҳнат қилаётган давлатнинг қонунлари ва урф-одатларини ҳурмат қилиш, иш жойини ҳеч қандай сабабсиз ташлаб кетмаслик, иш берувчи билан конструктив фаолият олиб боришдан иборат.


Қоидалар қаттиқлашмоқда!

Кореяга кетиш олдидан уч томонлама шартнома қилинган ҳолда ишловчилардан тилхат ва уларнинг яқинларидан бирининг кафиллиги олинмоқда.

Агарда фуқароларимиз иш жойларини асоссиз ва ушбу давлатдаги ваколатхонамиз билан келишмаган ҳолда ташлаб кетиб, норасмий фаолият олиб боришни бошласа, шартнома бандлари бузилган бўлади ва ўша кундан бошлаб ҳар бир ой учун 2 000 (икки минг) АҚШ доллари миқдорида жарима қўлланади.

Чунки, бундай ҳаракат хорижлик иш берувчиларда ўзбекистонлик ишчиларга нисбатан салбий фикр уйғотиш баробарида қонун бузилиш ҳолати ҳисобланади.

Мана шундай ҳолат жорий йилнинг 11 ноябрь куни жўнаб кетган юртдошларимиз билан содир бўлди. Икки нафар юртдошимиз Кореяда иш бошлаганининг биринчи ҳафтасида ўз иш жойини ташлаб кетган.

❗️Номзодлар шартнома бандлари билан Ўзбекистоннинг ўзида таниш бўлади. Нима иш қилиши, қайси корхона ёки фермада ишлаши, қанча маош олишини аниқ билган ҳолда шартномага имзо чекади.


Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки юртдошимизнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍54🤬84😱3🤪32😁2🥴21🤣1🍾1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 январдан бошлаб Россия Федерациясида визасиз тартибда бўлиб турган чет эл фуқароларининг бир йилда умумий юриш муддати 90 кунгача қисқартирилмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, чет эл фуқаролари Россияда бир йил давомида 180 кун юришлари мумкин.

Яъни, Россия ҳудудида бўлишнинг “90 га 180” қоидаси амал қилади. Бунда, чет эл фуқаролари ушбу давлат ҳудудида 90 кун бўлганидан сўнг, чиқиб кетиши ва 90 кун ўтгандан кейин қайтиб кириши белгиланган.

Маълумот учун, айрим чет эл фуқаролари томонидан ушбу 90 кунлик давр мобайнида ноқонуний равишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳолатлари кузатилади.

@uzmigration
👍41😱75😁5🤪5🤔3🤬3👨‍💻3😢2🥴2😐2
🇰🇷Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг энг йирик компанияларидан бири "Hyundai"да ишлаши учун имконият яратилмоқда

"Hyundai", Kia, Samsung - бу шунчаки бренд номлар эмас, юқори маошли иш жойлари ҳам.

Улар Кореянинг "иқтисодий пойтахти"- Улсанда жойлашган. Бугун ушбу шаҳар ҳокимлиги юртдошларимизга ишчи визаларини тўғридан-тўғри беришга тайёрланаяпти. Бу ажойиб имконият!

Тасаввур қилиш учун: Улсан мамлакатнинг энг йирик саноат шаҳри, Корея иқтисодиётининг "юраги" саналади.

Электротехника, автомобилсозлик, кемасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, нейрон технологиялар соҳалари жуда ҳам ривожланган. Hyundai Motor компаниясига тегишли дунёдаги энг йирик автомобиль заводи ва кемасозлик заводи ҳам шу ерда жойлашган. Ундан ташқари, Kia, Samsung ва бошқа катта корпорациялар ҳам бор.

Жорий йилнинг август ойида Улсан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ҳамкорликнинг давоми сифатида Миграция агентлиги, Улсан шаҳар ҳокимлиги ва “Hyundai Heavy Industries” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

“Малакали мутахассислар тайёрлаш ва Улсан шаҳрида бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми”га биноан юртдошларимиз инновация ва технологик ривожланган иш ўринларига жойлашади.

“Ҳамкорликнинг асосий талаби - Кореянинг миграция ва меҳнат қонунчилигини бузмаслик, барчаси кўнгилдагидак бўлса, биз салоҳиятли ишчи кучини касбга тайёрлаш учун Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва муносиб иш билан таъминлашга тайёрмиз”,

- деди “Hyundai” компаниясининг хорижлик ишчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими вице президенти Kim Seong Hoon.

Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун мамлакатимизда “Улсан шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари" ташкил қилиниб, малакали мутахассислар тайёрланади. Ҳокимлик вакили ўзаро келишувга асосан дастлаб “Hyundai” компаниясига камида 350 нафар мутахассис етказиб берилиши, лойиҳа ўзини оқласа бошқа компанияларга ҳам минглаб ишчиларни жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.

❗️Яна бир муҳим жиҳати, Улсанга борадиган ишчилар ўзларини ҳар томонлама ижобий кўрсатса Е-9 визасидан Е-7 визасига ўтказилиши, шундан кейин чекланмаган вақт Кореяда ишлаши, оиласини ҳам олиб бориши мумкин.

Ушбу лойиҳага Улсан шаҳар ҳокимлиги, “Hyundai Heavy Industries” маблағлари жалб қилинади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1659🎉65😁2🤔1🤬1🤗1
🇩🇪 Яна 20 нафар ўзбекистонлик Германия клиникаларида ишлашга кетди!

✔️ “Globogate Concept AG” лойиҳаси доирасида навбатдаги 20 нафар ўрта бўғин тиббиёт ходимлари визаларини олишди ва Германия клиникаларида фаолият юритиш учун жўнаб кетишди. Шу кунгача “Globogate" орқали 250 га яқин юртдошимиз Германиянинг “Aachen" клиникаларида фаолият олиб бормоқда, яна 1000 га яқин тингловчи кетиш учун тил ўрганаяпти.

🗣Германия клиникаларида ишлаётган юртдошларимиз юқори ойлик маош ҳамда тиббиёт соҳасида орттираётган тажрибаларидан жудаям мамнун бўлган ҳолда яхши изоҳлар беришяпти. Бундай имконият сизда ҳам бор, Миграция агентлиги янада яхши таклифлар беришда давом этади!

Интилинг, билим олишдан тўхтаманг, тил ва касб ўрганиш учун ҳеч қачон кеч эмаслигини англанг!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍687🥰3🤔3🤗21🫡1
🇬🇧Кўплаб кузатувчиларимиз Миграция агентлиги томонидан Англияга мавсумий иш ўринлари учун эълон қачон берилишини сўрашмоқда.

Яқин кунларда Буюк Британиянинг “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, ойлик маошлари, яшаш шароитлари ҳақидаги эълон Агентликнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари, хусусан, “XORIJDA ISH” телеграм канали ва платформаси, бошқа ОАВ орқали тарқатилишини маълум қиламиз.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, “HOPS” рекрутинг компанияси Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан икки томонлама тузилган Битим асосида фаолият олиб боради.

⚠️ Миграция агентлиги мамлакатимиздаги бирорта хусусий компанияга “HOPS” орқали Англияга ишчи ёллаш ҳуқуқини бермаган!

Кўча-куйдаги турли фирмалар ушбу компания орқали Англияга мавсумий ишларга юбораман, деса ишонманг! Алданиб уларга пул тўламанг!

Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг!

📱@uzmigration 📱 xorijda ish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍424🔥2716🆒7😘7🕊6🏆6🎄5👌4👨‍💻4🐳3
Биз 10 000 дан ошдик

Ҳар бир обуначимизга миннатдорлик билдирамиз!

Жамоамиз соҳага оид:

▪️энг фойдали;
▪️энг долзарб;
▪️энг сўнгги;
▪️энг ишончли маълумотларни тақдим этади.

Ишончингиз учун раҳмат!

📱@uzmigration
📱 xorijda ish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍207🎉27🔥8🥴8🏆7🤩5🫡521🥰1🐳1
❗️Жорий йилнинг сентябрь ойи бошида Сербияга мавсумий ишларга юборилган бир гуруҳ юртдошларимиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги билан боғланиб сербиялик иш берувчи ўртасида келишмовчилик борлигини билдирди.

Бу ҳолат раҳбарият ўртасида муҳокама қилинди ва назоратга олинди. Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Сербияга жўнаб кетди.

Афсуски, иш берувчилар ўртасида ҳам шартнома шартларини бажармаслик ҳолатлари учраб турибди. Ишчи гуруҳ фуқароларимиз ҳамда иш берувчи ташкилот вакилларининг фикрларини тинглаб масалани ижобий ечиш чораларини кўради.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍134🤔29😭12😁6🙊6💔54🤬31🔥1🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 5 февралдан бошлаб Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш (выдворение) ҳуқуқи қўшимча равишда ички ишлар органларига (полиция) ҳам берилмоқда.

Амалдаги тартиб бўйича миграция қонунчилиги талабларини бузган чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий чиқариб юбориш жазоси фақатгина суд органларининг қарори билан амалга оширилади.

@uzmigration
👍38😁28🤔8😱3😐211👌1🥴1🫡1