Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur – Telegram
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur
2.04K subscribers
645 photos
74 videos
15 files
609 links
Barchasi dasturlash haqida.

https://www.youtube.com/yunus_code


Man haqimda: https://news.1rj.ru/str/yunus_code/1764

English one is @yunuscode

website: yunus.monster
Download Telegram
Бир йил аввал Tanqidchiuz блогини очган эдим. Кўп ўтмасдан Troll.uz канали админи Умид ака реклама қилиб беришди. Кўп ўтмасдан Daryo Live канали ва Muhrim аканинг блогида ҳам реклама қилиб беришди. 2500 яқин кузатувчи бор пайти босимга учрадим. Канални ёпдим. Энди қонуний блогерман. Бу эса янги блогим.
👍1
Вазирлар маҳкамасининг қарори Қўқонга ўтмайди(ми)?

Бугун Diqqat Telegram канали орқали эълон қилинган музокаралик мавзуга муносабатим:

Ман Қўқон мактабида ўқиганман. У ердаги "директорлар сиёсати"дан ҳам оз-моз хабарим бор. Бир йилча аввал Озодлик радиосининг Қўқондаги "шоқол"лари барча директорларни "уриб" чиққанди.

8-мактаб директори ҳақида жар солдим. Прокуратура текшириб, "арқонни узун ташлади". Лекин барибир қўлга олди. Агар диний айб билан қўлга олганда ҳаёти хавф остида қоларди. Бу бошқа мавзу!

Бу катта эҳтимол билан аниқ манба. Буларга қонун устуворлигигни кўрсатиш керак. Бу директор Қўқонни Марс ёки Юпитерда деб ўйлаган шекилли. Лекин рад этиб бўлмас факт, Қўқон Ўзбекистонда. Демак ВМ-666 қарор Қўқонда ҳам 5 йилга кечиктирилди.

@bu_boshqa_kocha
👍1
Менинг онам 10 йил бозорда отам, бувим билан савдо қилишган. Бировга "сан" деб мурожаат қилишмаган. Маънавият деган сўзни тушунмайман-ку, лекин дунёда ман учун одоб ва сабрда, хушмуомала ликда онамга тенг келтирадиган одам йўқ. Онам «бозорчи опа» айтганидек аёл бўлганларида ким бўлишимни тасаввур қила олмайман.

Нега ёш қизларнинг кўпи трамадол ва лирика, наркотик қабул қилаётганига қарамайсиз, нега ватандошингиз Дубайда танасини сотмоқда, Ўзбекистонда ҳам очиқдан очиқ фоҳишалик қилади қарамайсиз?

Нега бутун бозор аёлини хақорат қилдингиз? Сиз эмасми аёлларни муҳофаза қилиб, ҳуқуқларини таъминлайдиган?
👍3
24 соатлик ёлғон маркетинг

Авваллари шифокор ва фармацевтика ҳодимлари ҳақида ҳеч ёзмаганман. Аммо бугун жуда таъсирландим. Бир бошидан бошлайман:

Бугун бомдоддан сўнг умуртқамда кучли оғриқ бошланди. Одатда бундай ҳолат кузатилмасди. Мазь олиб сурдим. Фойда бермади. Оғриқ тобора кучаярди.

Ман ғозир Учтепадаги квартирада яшайман. Бу атрофда очиқ дорихонани қидириш мақсадида Yandex Maps иловасига кирдим. Мандан 2км нарида 2-3 дорихона 24 соат фаолият юритади деб кўрсатди.

Оғриқ кучайса ҳам дорихонагача етиб оламан деб йўлга чиқдим. Кўчада ҳеч ким кўринмасди. Дорихонагача етиб бордим. Лекин...

Катта "24 соат Дорихона" плакатининг тагига "Дорихона иш вақти 08:00-23:00 гача" деб ёзиб қўйишибди. Қизиқ 24 нега керак? Нима учун картага киритаётганда "круглосуточная аптека" га киритишган.

2км га қайтиб кетдим. Йўлда бекатда оғриқ кучлилиги туфайли қолиб кетдим. Кейин уйга келиб "табиий усул" билан ўзимни ўзим даволадим.

Ман улар аптекани ёпишганидан жахлим чиқмади. Фақат 24 соат деб "ёлғон маркетинг" қилганликлари учун жахлим чиқди. Бу ҳақида Яндексга шикоят қилдим. Агар тўғри деб топишса, у аптекаларни картадан умуман олиб ташлашади.

PS: Табиий усул: Ялпизли чой, Асал чой ичиш. Картошкани қайнатиб, эзиб, совумасдан белга боғлаш. Ва энг асосийси "Аллоҳумма анташ шофий. Ишфи ё Шофий. Лаа шифаа илла шифоука. Шифоун лаа юғодиру сақман!" деб айтиш керак.
👍5
Кечки соат 01:00 атрофи. Учтепа ҳокимияти олди. Ёшлари 60-65 лардаги ўзбек аёли. Кўча тозаламоқда! Аслида улар ахлатчи эмас, биз ахлатчимиз? Опоқини олдиларидан ўтаётиб "Умар Ўлган" холажон демоқчи эдим-у, тилим айланмай қолди. Ҳа Умар ўлган. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Ҳаёл билан ўтиб кетибман. Қўлим қалтираб зўрға расмга олдим.
👍2
​​Пулдан гапирса диндан кечганлар

Бир яқин қариндошимни тўйи бўлаётган экан. Эшитиб хурсанд бўлдим. Аммо бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Йигитни Ароқ дўкони бор экан...

Қиз намозхон, Қуръонга қатнаябман деганди. Тез-тез қўнғироқ қилиб савол сўраб турарди. Ундаги шижоат мани хурсанд қилар эди. Отаси ҳам намозхон, ўзига яраша обрўъли одам эди.

Йигит Ароқхонани эгаси. Пули бор. Яқинларимнинг айтишича, ароқ оилавий бизнес экан.

Қизни отаси (амаким) ароқ ичадиган кишилар билан бир столда ўтирмасди. Ҳатто одам ўрнида кўрмасди. Аммо Аллоҳ пул билан синов берди. Енгилди.

Ароқ ичиш ҳам, сотиш ҳам, етқазиб бериш ҳам, тайёрлаш ҳам харом. Буни Аллоҳ таоло Моида сурасида
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝ У Олий Зот: «Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар шайтон амалидан бўлмиш ифлосликдир. Бас, ундан четланинг. Шоядки, зафар топсангиз» деб айтган.

Бир муслима ароқхўрга берилаётганидан жахлим чиқди. Аллоҳ пул билан синаса ёмон экан. Аллоҳдан бахтли ҳаёт тилайман.

Шу яқинда тўй экан. Таклиф қилишди. Раҳмат. Таклифномадан ҳалол пулимга олган таомимни пиширишда тутанқириқ ҳам қилмайман.

Имомларимиз ҳа деб, қўлни қанақа ушлаш, қаерга қўйиш, “Амийн” ни жахрий айтишга курашаётган бир пайтда муслималар ароқхўрларга тегиб кетмоқда.

Балки бу беҳикмат эмасдир. Аллоҳ таоло ҳам муслима Осиёни фиръавн уйига қўйган. Бу ҳам балки хидоят олиб кирар деб ўзимга таскин бердим.

Ака сифатида ўз синглимни “нажас”га узатишларига қараб, анчагача ўзимга келолмадим. Аллоҳ ҳамма мусулмонларни иймонда пешқадам қилсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
​​Одатда диктатор ҳокимияти вакиллари учтўрт кун сасиб, кейин кўмилади. Ҳар ким амалига яраша ўлади-ку ахир. Бунга мисол бор. Бугун Туркман тармоқларида Туркмангир Падзилжанов «додамиз ўлмаган» деб тургани билан, уч тўрт кунда «додамсиз қандай яшайман» деб йиғлайди. Аммо бирад ҳамма ишни қилиб кўрган. Битта шу ўлиб кўрмаган халос. Буни ҳам пиа қилган бўлса ажабмас. Хуллас ҳамма додалар айтганидек «баттар бўлинглар».

@bu_boshqa_kocha
​​Қашқадарёда тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди. Тадбиркор жиноятчими? Йўқ асл жиноятчи "ҳоким ўринбосари"!

Агар ман яшаётган уйга битта мияси қуртлаган ҳоким бульдозер миниб келиб бузаман деса, ман ҳам ёқиб юборардим. Нега биласизми? Агар ҳокимият мани хавфсизлигим ва ҳуқуқларимни таъминламаса уни қурол кўтариб ҳимоя қилишимга тўғри келади. Гарчи бу жиноят бўлса ҳам.

Ҳоким ўринбосари ким бўлибди-ку, фуқаронинг шахсий мулкига суд қарорисиз тахдид қиладиган. Ким у мияси қуртлаган ҳоким ўринбосари?

Халқнинг ҳақ ҳуқуқларини очиқдан очиқ поймол қилинаверса халқ оёққа туради. Давлат идораларига ишонмай қўяди. Ҳокимларнинг мақсади шуми?

Риштонда ҳам ҳокимлар инсон яшаётган уйини огоҳлантиришсиз бузиб ташлаябди. Бу ер Шимолий Корея эмас. Ўзбекистон.

Нима ҳоким бўлса билганини қиладими? Ҳокимларги инсонларни "итариш" мода бўлдими? Бир нарсани билиб қўйсин "мияси қуртлаган" баъзи ҳокимлар: "Агар халқ бўлмаса, бир сўмлик тангачалик ҳурмат кўрмайди. Шу халқ ҳоким қилиб кўтарди ва асло унутмасинки ўз ҳаддини билмаса, шу халқ ўрнини кўрсатиб қўяди".

Эртага тадбиркор суд қилинади, ва ҳукумат одамига таҳдид қилиш деб жиноий жавобгарликка тортилади.Лекин асл хунрезлик қилган ҳоким ўринбосари суд залида "жабрланувчи" бўлиб ўтиради. Мана сизга адолат!

Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб тадбиркорни ҳимоя қилишимиз керак. Зеро бугун тадбиркорнинг мулкига тахдид қилган ҳоким, эртага сизнинг ҳам мулкингизга тахдид қилади.

#Дахлсизлик_ҳуқуқимизни_қайтаринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ва ўринбосарларига «снос»га тушаётган уйлар олдига бориш олдидан кўриш тавсия этилади.

@bu_boshqa_kocha
"Бу бошқа кўча" каналига уланиш:
https://news.1rj.ru/str/joinchat/AAAAAE02o98RweFbE8lFGw
👍1
Америка ёшлари шеър ёзишни билмайдида, "ҳариплар")))
СуперКомент)

@bu_boshqa_kocha
Бу сурия у ерда Асад ва Россия таъсирида уйлар бузилмоқда. Умар исмли болакай бугун уйидан айрилди.
Бу эса Ўзбекистон, бу ерда ҳоким ва замҳоким режимида уйлар бузилмоқда. Анвар исмли болакай бугун уйидан айрилди

@bu_boshqa_kocha
Бу Хиндистон... Бу ерда қашшоқ аҳоли, тиланчилар ва фуқаролиги бўлмаган аҳоли палаткаларда яшайди
Бу Ўзбекистон... Бу ерда бой-у камбағал, ёшу қари, фуқаро бўлса ҳам уйи "снос"га тушгани сабаб палаткада яшайди


@bu_boshqa_kocha
​​Тухмат))
Ҳоким ўринбосарларини ёқиб юборишни олдини олиш мақсадида бензин нархини оширдик.

© Ҳисобот

@bu_boshqa_kocha
​​Энг катта хатомиз: «совет қўймиялари» билан яшаётганимиз бўлса керак.

Қизиқ, иккита гапни эплаб гапиролмайдиган, кунига 10лаб қовун тушурадиган, ухлаб қарор чиқарадиган, алдайдиган, қийнайдиган, ўз ишига лойиқ бўлмаган расмийлар узоқни кўрадими?

Улар кўзини остидаги нарсани эплаб кўролмиди-ку, узоқроқ йўл бўлсин.

Охиратни куйдирмайлар дебди. Буни ёзиш учун жинни бўлиш эмас, ҳақиқий супер, мега жинни бўлиш ҳам кам. Битта «қовун»чини «қовун» деган билан охират куймайди.

Энг аввал жамиятни ичида қўймияси 80-йилларда қолган қўйларни даволаш керак.

@bu_boshqa_kocha
Ҳокимнинг уйига совчи келди.
- Қизимни сендай бетайинга бермайман.
- Қизингиз жиноятга мойил, унинг устига мен блоггерман.
- 1000 та қизим бўлса ҳам сенга берардим ўғлим 😥.