Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur – Telegram
Yunusjon - IT Blog #FreeUyghur
2.04K subscribers
645 photos
74 videos
15 files
609 links
Barchasi dasturlash haqida.

https://www.youtube.com/yunus_code


Man haqimda: https://news.1rj.ru/str/yunus_code/1764

English one is @yunuscode

website: yunus.monster
Download Telegram
​​Пулдан гапирса диндан кечганлар

Бир яқин қариндошимни тўйи бўлаётган экан. Эшитиб хурсанд бўлдим. Аммо бу хурсандчилик узоққа чўзилмади. Йигитни Ароқ дўкони бор экан...

Қиз намозхон, Қуръонга қатнаябман деганди. Тез-тез қўнғироқ қилиб савол сўраб турарди. Ундаги шижоат мани хурсанд қилар эди. Отаси ҳам намозхон, ўзига яраша обрўъли одам эди.

Йигит Ароқхонани эгаси. Пули бор. Яқинларимнинг айтишича, ароқ оилавий бизнес экан.

Қизни отаси (амаким) ароқ ичадиган кишилар билан бир столда ўтирмасди. Ҳатто одам ўрнида кўрмасди. Аммо Аллоҳ пул билан синов берди. Енгилди.

Ароқ ичиш ҳам, сотиш ҳам, етқазиб бериш ҳам, тайёрлаш ҳам харом. Буни Аллоҳ таоло Моида сурасида
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝ У Олий Зот: «Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар шайтон амалидан бўлмиш ифлосликдир. Бас, ундан четланинг. Шоядки, зафар топсангиз» деб айтган.

Бир муслима ароқхўрга берилаётганидан жахлим чиқди. Аллоҳ пул билан синаса ёмон экан. Аллоҳдан бахтли ҳаёт тилайман.

Шу яқинда тўй экан. Таклиф қилишди. Раҳмат. Таклифномадан ҳалол пулимга олган таомимни пиширишда тутанқириқ ҳам қилмайман.

Имомларимиз ҳа деб, қўлни қанақа ушлаш, қаерга қўйиш, “Амийн” ни жахрий айтишга курашаётган бир пайтда муслималар ароқхўрларга тегиб кетмоқда.

Балки бу беҳикмат эмасдир. Аллоҳ таоло ҳам муслима Осиёни фиръавн уйига қўйган. Бу ҳам балки хидоят олиб кирар деб ўзимга таскин бердим.

Ака сифатида ўз синглимни “нажас”га узатишларига қараб, анчагача ўзимга келолмадим. Аллоҳ ҳамма мусулмонларни иймонда пешқадам қилсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ
​​Одатда диктатор ҳокимияти вакиллари учтўрт кун сасиб, кейин кўмилади. Ҳар ким амалига яраша ўлади-ку ахир. Бунга мисол бор. Бугун Туркман тармоқларида Туркмангир Падзилжанов «додамиз ўлмаган» деб тургани билан, уч тўрт кунда «додамсиз қандай яшайман» деб йиғлайди. Аммо бирад ҳамма ишни қилиб кўрган. Битта шу ўлиб кўрмаган халос. Буни ҳам пиа қилган бўлса ажабмас. Хуллас ҳамма додалар айтганидек «баттар бўлинглар».

@bu_boshqa_kocha
​​Қашқадарёда тадбиркор ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди. Тадбиркор жиноятчими? Йўқ асл жиноятчи "ҳоким ўринбосари"!

Агар ман яшаётган уйга битта мияси қуртлаган ҳоким бульдозер миниб келиб бузаман деса, ман ҳам ёқиб юборардим. Нега биласизми? Агар ҳокимият мани хавфсизлигим ва ҳуқуқларимни таъминламаса уни қурол кўтариб ҳимоя қилишимга тўғри келади. Гарчи бу жиноят бўлса ҳам.

Ҳоким ўринбосари ким бўлибди-ку, фуқаронинг шахсий мулкига суд қарорисиз тахдид қиладиган. Ким у мияси қуртлаган ҳоким ўринбосари?

Халқнинг ҳақ ҳуқуқларини очиқдан очиқ поймол қилинаверса халқ оёққа туради. Давлат идораларига ишонмай қўяди. Ҳокимларнинг мақсади шуми?

Риштонда ҳам ҳокимлар инсон яшаётган уйини огоҳлантиришсиз бузиб ташлаябди. Бу ер Шимолий Корея эмас. Ўзбекистон.

Нима ҳоким бўлса билганини қиладими? Ҳокимларги инсонларни "итариш" мода бўлдими? Бир нарсани билиб қўйсин "мияси қуртлаган" баъзи ҳокимлар: "Агар халқ бўлмаса, бир сўмлик тангачалик ҳурмат кўрмайди. Шу халқ ҳоким қилиб кўтарди ва асло унутмасинки ўз ҳаддини билмаса, шу халқ ўрнини кўрсатиб қўяди".

Эртага тадбиркор суд қилинади, ва ҳукумат одамига таҳдид қилиш деб жиноий жавобгарликка тортилади.Лекин асл хунрезлик қилган ҳоким ўринбосари суд залида "жабрланувчи" бўлиб ўтиради. Мана сизга адолат!

Ҳаммамиз бир ёқадан бош чиқариб тадбиркорни ҳимоя қилишимиз керак. Зеро бугун тадбиркорнинг мулкига тахдид қилган ҳоким, эртага сизнинг ҳам мулкингизга тахдид қилади.

#Дахлсизлик_ҳуқуқимизни_қайтаринг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳоким ва ўринбосарларига «снос»га тушаётган уйлар олдига бориш олдидан кўриш тавсия этилади.

@bu_boshqa_kocha
"Бу бошқа кўча" каналига уланиш:
https://news.1rj.ru/str/joinchat/AAAAAE02o98RweFbE8lFGw
👍1
Америка ёшлари шеър ёзишни билмайдида, "ҳариплар")))
СуперКомент)

@bu_boshqa_kocha
Бу сурия у ерда Асад ва Россия таъсирида уйлар бузилмоқда. Умар исмли болакай бугун уйидан айрилди.
Бу эса Ўзбекистон, бу ерда ҳоким ва замҳоким режимида уйлар бузилмоқда. Анвар исмли болакай бугун уйидан айрилди

@bu_boshqa_kocha
Бу Хиндистон... Бу ерда қашшоқ аҳоли, тиланчилар ва фуқаролиги бўлмаган аҳоли палаткаларда яшайди
Бу Ўзбекистон... Бу ерда бой-у камбағал, ёшу қари, фуқаро бўлса ҳам уйи "снос"га тушгани сабаб палаткада яшайди


@bu_boshqa_kocha
​​Тухмат))
Ҳоким ўринбосарларини ёқиб юборишни олдини олиш мақсадида бензин нархини оширдик.

© Ҳисобот

@bu_boshqa_kocha
​​Энг катта хатомиз: «совет қўймиялари» билан яшаётганимиз бўлса керак.

Қизиқ, иккита гапни эплаб гапиролмайдиган, кунига 10лаб қовун тушурадиган, ухлаб қарор чиқарадиган, алдайдиган, қийнайдиган, ўз ишига лойиқ бўлмаган расмийлар узоқни кўрадими?

Улар кўзини остидаги нарсани эплаб кўролмиди-ку, узоқроқ йўл бўлсин.

Охиратни куйдирмайлар дебди. Буни ёзиш учун жинни бўлиш эмас, ҳақиқий супер, мега жинни бўлиш ҳам кам. Битта «қовун»чини «қовун» деган билан охират куймайди.

Энг аввал жамиятни ичида қўймияси 80-йилларда қолган қўйларни даволаш керак.

@bu_boshqa_kocha
Ҳокимнинг уйига совчи келди.
- Қизимни сендай бетайинга бермайман.
- Қизингиз жиноятга мойил, унинг устига мен блоггерман.
- 1000 та қизим бўлса ҳам сенга берардим ўғлим 😥.
Кечагина юртни кўролмаган ичи қора блогерлар
Бугун Ҳурматли Блогерларга айланиб қолибди

©

@bu_boshqa_kocha
Сўнгги кунларда

@bu_boshqa_kocha
​​Сўнгги кунларда «Хит» бўлган «Бу саволингизга жавоб бермайман» воқеасига изоҳим.

Айрим «блогер»лар оқлаш компаниясини бошлашибди. Унга кўра журналист қайта қайта савол бергани учун «Бу саволингизга жавоб бермайман» деб жавоб берибди.

Бу баҳона ўтмайди. Аммо масаланинг яна бир тарафи бор. «Ҳеч қайси динда диний кийим мавжуд эмас. Арабларнинг иссиқ туфайли кийган кийими миллийликдир.» деб дин номидан хато гапирди. Аллоҳ таоло Нур сураси 31-оятда аёлларнинг авратларини тўсишни буюрди.

Бу ислом динига эътиқод қиладиганлар учун ҳақорат эмасми? Дин номидан гапиришга ким ҳуқуқ берди? Агар бизгинг ҳуқуқларимиз химоячиси шу инсон бўлса, ҳуқуқим умуман химоя қилинмаётган экан.

@bu_boshqa_kocha
​​Ўқишга киролмабман

Бу йил Университетга топширдим. Биринчи имтихонга бора олмадим. Кечаги имтихоним яхши ўзим кутгандек чиқибди, аммо биринчи имтихонга бормаганим таъсир қилибди.

Барча дуо қилган, манга афзалини сўраганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ман учун шуниси хайрлидир. Ҳеч нарса беҳикмат эмас. Аммо бир нарса аниқ. Ман ОТМ га қайтиб ҳужжат топширмайман.

Тўғрисини айтадиган бўлсам уйдагилар мажбурлашди. Шу сабаб билан топширдим. Агар киролмасанг уйланаверасан дейишганди. 😀. Иншааллох тўй яқинда. Нима бўлганда ҳам барчага раҳмат. Пастда ўқишдан йиқилиш тарихим. Албатта ҳазил.

@bu_boshqa_kocha
Эндиликда исталган блогерни жавобгарликка тортишлари мумкин.

Сиз ёқмаябсиз. Сиз кўтараётган муаммо кимнингдир курсисига алоқадор. 100 та тролл профил ясаб,постингиз тагида террористлар каби ёзишади. Кечқурун 12 да ухлайсиз. Эрталаб 4 да турасиз. Қарасангиз 1000та провокацион коммент. Ўчираман деб 4-5 тасини босасиз. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Очасиз.... (Тугади)
Эндиликда исталган блогерни жавобгарликка тортишлари мумкин.

Сиз ёқмаябсиз. Сиз кўтараётган муаммо кимнингдир курсисига алоқадор. 100 та тролл профил ясаб,постингиз тагида террористлар каби ёзишади. Кечқурун 12 да ухлайсиз. Эрталаб 4 да турасиз. Қарасангиз 1000та провокацион коммент. Ўчираман деб 4-5 тасини босасиз. Эшик қўнғироғи жиринглайди. Очасиз.... (Тугади)
Forwarded from Human.uz | Murojaat
Олмазор тумани ҳокимлиги Kun.UZ га раддия бераман деб яна бир «қовун туширишибди».

Биринчидан, Kun.Uz автомат эмас, камера билан кириб борди. Ҳозир 21-аср, «тош асри»ни суратга олгани борганда камерадан қўрқишлари мумкин.

Иккинчидан, кичкина постда 15 дан ортиқ хато. Ҳокимлик матбуот хизматида кимлар ишлайди?

Учинчидан, ҳоким камерани синдириб ташлашга ҳақ ҳуқуқи бормикан? Унинг вазифаси бошқа эмасми?

Ойни этак билан беркитиб бўлмайди. Ундан кўра узр сўрашса ва жойларини «камерадан қўрқмайдиган» ҳокимларга бўшатиб беришса бўларди.

https://news.1rj.ru/str/joinchat/AAAAAFRZFE7JWCa48G3mTQ