Катта қизим бу йил 11-синфга ўтди. Касб танлашда бир қарорга келишимиз жуда қийин бўлди. Олдимга "ойижон қайси касбга ўқишимни тавсия қиласиз" деган саволни қўйди. Жуда кўп касблар йўқ бўлиб кетиш хавфи юзага келаётган бир пайтда она сифатида мен тўғри тавсия бера олишим зарур.
Бир воқеа ёдимга тушди, Халқ таълими вазирлигида ишлаётган пайтим Педагогика университетининг ЧҚБТ (Чақириққа қадар ёшларни тайёрлаш) йўналишида таҳсил олаётган бир талаба менга телефон қилган, бизни мактаб ишга олишмаяпти, бу лавозимга фақат собиқ ҳарбийлар ишга қабул қилинар экан деди, дарҳақиқат ўша пайтда бу лавозим Директор ўринбосарига тенглаштирилган ва унга фақат тажрибага эга собиқ истеъфодаги унга асло кеча ОТМни битирган ёшлар қабул қилиниши кўзда тутилмаган эди. Бу ҳолатда ким айбдор бу касбнинг қанчалик талабгир эканлигини билмай танлаган абитуриентми ёки ўйланмай йўлга қўйилган йўналишми. Хуллас, шунчаки квота катта-кичикилиги, ёки бу йўналишга камроқ одам топшираётгани учун шунчаки олий маълумот олиш учун таваккал касб танлайдиганлар ҳам йўқ эмас афсуски. Буроқ тўғри касб танлаш бу инсон ҳаётидаги ЖУДА МУҲИМ ҚАРОР, эртага афсусланмаслик, ҳаётда ўз ўрнини топиш ва танлаган касби орқали ўзига ва атрофидагиларга фойдаси тегиш учун бу қарорни 7 эмас 7 миллион ўлчаб бир кесиб қабул қилиш керак!
Бу ўринда шахсан менинг қизимга жавобим тавсиям тайин эди, лекин барбир кўпни кўрган инсонлар билан маслаҳатлашдим ва кейин бир қарорга келдим. Қизимга IT йўналишни танлашини тавсия қилдим, лекин ЯКУНИЙ қарорни ўзи қизиқишларидан келиб чиқиб қабул қилиши кераклигини айтдим.
Куни кеча Рақамли технологиялар вазирлигида “IT ва рақамли таълимни ривожлантириш форуми” бўлиб ўтди. Ширин қизим ҳам ТОП IT касблар тилга олиниши кутилган Форумда иштирок этишни хохлади ва борди.
MAAB Innovation Компанияси раҳбари Sherzod Ibragimov глобал даражада ўзгараётган келажак касблари ва Ўзбекистон шароитида бунга мослашиш ечимлари билан бўлишди.
У ўзининг Data мутахассисларни тайёрлашга ихтисослашган компанияси ўтказган бир тажриба ҳақида гапириб берди.
"Жуда кўпчилик компаниялар, яъни бизнес эгалари ўзида мавжуд муаммоларнинг ечими Data analitik'ларда эканлиги яхши билишмайди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида 500 минг доллардан ошиқ "обороти" бўлган 30 мингдан ошиқ компания бор, агар шуларнинг ҳеч бўлмаганда 20 фоизи, яъни бу 6 мингта компания дегани, Data analitik'лар кераклигини тушуниб етса бу камида фақат шу мутахассисларга Ўзбекистоннинг ўзида камида 6 минг иш ўрни яратилади дегани. Дунё бозоридаги катта талабнику гапирмаса ҳам бўлади...", дейди Шерзод ака (тўлиқ фикрлари пост остидаги видеода).
Компания яқинда кичик тажриба қилган, 12 та компанияга шундай мутахассиларини БЕПУЛ ишлатиб кўришга берган ва улардан 7 та компания бироз вақт ўтгач ҳеч иккиланмай ушбу мутахассисларни ўзида олиб қолган.
Хуллас шунақа бугун ҳар қандай касб бевосита АйТига боғланадиган замон келяпти, демак ракурсни тўғри олишимиз керак.
Фарзандларимизни касбга тўғри йўналтира олиш ва тўғри тавсиялар бера олиш ҳам ота-онанинг масъулияти!

🔥9👍3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий таълим даргоҳида бола 4 йил вақтини ва маблағини кетказиб ўқияпти, бироқ охир оқибат меҳнат бозорга керак бўлган кадр бўлиб етишиб чиқяптими?
Агар саволга жавоб ижобий бўлмаса, биз болани вақтини бекорга кетказгандан кўра уни касб-ҳунарга ўргатганимиз яхши деб ҳисоблайман.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида 500 минг доллардан ошиқ "обороти" бўлган 30 мингдан ошиқ компания бўлган, агар шуларнинг ҳеч бўлмаганда 20 фоизи Data analitik'ларга эҳтиёжини тушуниб етса камида 6 минг иш ўрни яратилади.
Бу фикрлар MAAB Innovation Компанияси раҳбари Sherzod Ibragimov'га тегишли. У глобал даражада ўзгараётган келажак касблари ва Ўзбекистон шароитида бунга мослашиш ечимлари билан бўлишди.
У ўзи ўтказган бир тажриба ҳақида гапириб берди.
"Жуда кўпчилик компаниялар, яъни бизнес эгалари ўзида мавжуд муаммоларнинг ечими Data analitik'ларда эканлиги яхши билишмайди. Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўзида 500 минг доллардан ошиқ "обороти" бўлган 30 мингдан ошиқ компания бор, агар шуларнинг ҳеч бўлмаганда 20 фоизи, яъни бу 6 мингта компания дегани, Data analitik'лар кераклигини тушуниб етса бу камида фақат шу мутахассисларга Ўзбекистоннинг ўзида камида 6 минг иш ўрни яратилади дегани", — дейди Шерзод Ибрагимов.
Дарвоқе, ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмаган журналист ҳамкасбларимга шу одамдан албатта интервью олишни маслаҳат берган бўлардим...

"Ҳозир биз АйТи йўналишларида талабгир бўладиган йўналишларни мониторинг қиляпмиз, бироқ бу ишни бугун барча йўналишларда ва соҳаларда ҳам амалга оширишимиз лозим. Олий таълим даражасида дунё меҳнат бозорини ўрганадиган махсус бошқарма ташкил қилиб, истиқболли ва талаб бўлиб турган ва бўладиган соҳаларни ўрганиб боришни йўлга қўйишимиз керак.
"Сунъий интеллект ривожланиши билан бирга соҳалар жуда тез алмашяпти, қайсидир соҳалар йўқ бўлиб кетяпти, қайсидир соҳалар янги чиқяпти. Буни таҳлил қилгандан сўнг янги йўналишлар бўйича методология билан шуғулланадиган бўлим ташкил қилиш керак ва унда янги дарсликлар ишлаб чиқиш ва бевосита компаниялар билан ишлаб, нимага эҳтиёж борлигини ўрганиши керак.
Хўш, кейин нима қиламиз?
Дастлаб, мазкур жараённинг олий таълим муассалаларига жорий қилиш бўйича, кейин эса ОТМ битирувчиларининг ишга кириш бўйича рейтингини ишлаб чиқса бўлади.
Қарабсизки, ОТМлар ўртасида соғлом рақобат юзага келиб, сифат яхшиланишни бошлайди. Дастлабки 4 йилгача буни марказлашган ҳолда амалга оширса, кейин ушбу босқичларни университетларга тушириш мумкин. Кейин юқоридаги жараённи ОТМнинг ўзи йўналишидан келиб чиқиб амалга оширади.
2030 йилга бориб, IT соҳасида муваффақият қозонадиган мутахассислар қандай кўникмаларга эга бўлиши керак:
✅ Маълумотлар муҳандислиги ва аналитика – Data is the new oil.
✅ Автоматлаштириш ва машинали ўқитиш – самарадорликни ошириш учун алгоритмлар.
✅ Кўп соҳали тафаккур (multidisciplinary thinking) – IT + агро, IT + соғлиқни сақлаш, IT + иқтисодиёт.
✅ Киберхавфсизлик – рақамли дунёда хавфсизлик асосий муаммога айланади.
Қуйидаги касблар Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётини қуришда муҳим роль ўйнайди ва маҳаллий ҳамда халқаро бозорда рақобатбардош мутахассисларни талаб қилади:
• Data Analyst / BI мутахассислар
• AI ва Machine Learning муҳандислари
• Data Engineers
• Cloud архитектура ва DevOps мутахассислар
• Cybersecurity экспертлар
Ёшларга асосий маслаҳатим “иш топиш” учун эмас, балки эртага иш ўрни ярата оладиган мутахассис бўлишга, ота-оналарга эса фарзандларига шундай мутахассис бўлиб етишишлари учун кўмак беришлари зарурлигини айтган бўлар эдим".
Дарвоқе, ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмаган журналист ҳамкасбларимга шу одамдан албатта интервью олишни маслаҳат берган бўлардим...
🔥7
Forwarded from Sherzod Shermatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BARCHA TANISHLARGA TARQATING: MyGov.uz ilovasi orqali bepul taqiqlab qo'ysangiz, Sizning nomingizga birov ruxsatsiz kredit rasmiylashtira olmaydi!
Nomingizga firibgarlar tomonidan kredit rasmiylashtirilishidan xavotirdamisiz? Endi bu xavfning oldini olish juda oson:
1) GooglePlay yoki AppStore orqali MyGov ilovasini yuklaysiz.
2) MyID orqali pasport raqami va tug’ilgan kuningizni kiritib, shaxsingizni tasdiqlaysiz.
3) "Kredit bitimini tuzishga taqiq qo‘yish" xizmati ( https://my.gov.uz/uz/service/1242 )ni tanlaysiz va faollashtirasiz.
Xizmatdan foydalanish mutlaqo bepul!
❗️Ushbu xizmatni faollashtirib qo’ysangiz, Sizning nomingizga hech kim kredit rasmiylashtira olmaydi.
Faollashtirilgan taqiq haqidagi ma’lumotlar "Kredit bitimi tuzishi taqiqlangan shaxslar reyestri"ga kiritiladi, bu esa banklar va moliyaviy tashkilotlar tomonidan sizga kredit berilishiga yo‘l qo‘ymaydi.
👉 Ushbu muhim xizmatdan qanday foydalanish bo‘yicha videoqo‘llanmani ko'rib, o'zingiz va yaqinlaringizni firibgarlikdan himoya qiling!
▶️ https://youtu.be/Vh39ZypODT8

🔥4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Технология бу мен учун ёруғлик!
Мирали Ғиёсов — филолог, ўқитувчи ва кўзи ожизлар учун энг йирик аудиокитоб платформаси асосчиси.
⠀
Мирали ёш бўлишига қарамай, илм, инклюзия ва рақамли технологиялар йўлида катта ютуқларга эришган.
Ушбу видеода у нафақат ўзининг ҳаёт йўли ва фаолияти балки ногиронлиги бор инсонларнинг технология соҳасида дуч келаётган муаммолари билан таништиради.
⠀
Бу суҳбат — имкониятлар ва ҳар қандай тўсиқни енгиш ҳақида!
Мен бу суҳбатни ишим юришмаяпти, имконият йўқ, ўз йўлимни тополмаяпман деб баҳоналар излайдиган соғлом инсонлар томоша қилишини истардим.
Суҳбатни ҳар қандай инсон томоша қилиб, яшаш учун мотивация олиши мумкин!
📹 https://www.youtube.com/watch?v=4mIB1kmrm-s

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥8👍2
Куни кеча биз билан бирга ўқиган бир курсдошимиз эрталаб соппа-соғ ишга чиқиб кетиб, Пешин вақтида вафот этгани ҳақида эшитдик. Тенгдошинг, бирга ёшлигинг ўтган инсонни орадан олиб кетиши инсонни янада чуқур қайғуга солар экан...
Ўзи ҳали ёш 3 фарзанднинг отаси, лекин Аллоҳимнинг хохиши экан у энди орамизда йўқ...
Бу эса умримизнинг ҳар они нақадар ғаниматлигини англаб олишимиз учун яна бир фурсат... Шу учун яқинларимизни қадрлаш, улар билан ўтаётган ҳар бир онни ғанимат билишимиз лозим... Зеро, кетган инсонни ҳеч қаердан ҳеч нарса эвазига қайта топа олмаймиз.
Аллоҳим ўтганларни Ўз раҳматига олсин🤲

😢15
Кеча йўлда кетаётиб шу қизчани кўриб қолдим — қиз бола Яндекс курьери!
У қилаётган иш оддий иш эмас. Бу – танлов! Меҳнатнинг уят эмаслигини англаш! Уйда нолиб ўтириш ўрнига кўчага чиқиб пул топиш. “Қиз болага тўғри келмайди” деган жамият гапларига қарши чиқиш. Тиланчилик ёки бошқа енгил йўллар билан пул топмай меҳнат қилиш! Ҳеч кимдан хомтаъма бўлмаслик!
Ҳаёт осон эмас, айниқса аёл киши учун. Лекин шунга қарамай, биз ишлаймиз, ҳаракат қиламиз, тиришамиз.
Ўзим ҳам қачонлардир пулим қолмаган пайтда қизларимни ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун машинамда кира қилганларим ёдимга тушди. Бу менинг ҳаёт йўлим, ва мен ундан уялмайман, у менга шу билан ҳам қадрли....
Ҳар кимнинг ўз ҳаёт йўли бор. Кимдир офисда, кимдир кўчада, кимдир рульда.
Ишонаман, бу қиз албатта келажакда қилаётган меҳнатининг мевасини кўради! Бу қизни танимасамда, менинг унга бўлган ҳурматим чексиз, Аллоҳим қилаётган меҳнатларини ажрини берсин!
Қизингизни ўқитинг, унга илм беринг, кун келиб бошига ҳар қандай қийинчилик тушганда ҳам ундан қийналмай чиқа олсин!

🔥16👏6🤝3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча тасодифан Республика болалар кутубхонасига кириб, кўрганларимдан ҳайратда қолдим!
Ростини айтсам, бундай манзарани кутмагандим: зал ёшлар билан тўла эди. Кимдир ноутбукда дарс қилаётган, кимдир китоб ўқиётган, яна кимдир бир гуруҳ дўстлари билан қандайдир лойиҳалар устида ишлаётганди.
Кутубхона келажак энергияси билан тўла эди. Бундай манзарадан кейин келажакка ишончинг янада ортар экан. Келажагимиз билим олишга иштиёқи баланд ёшлар қўлида.
Кутубхона маъмуриятидан бу ерга келиб дарс қилиш китоб ўқиш учун қандай шартлар борлиги ҳақида сўрадим, билсам ҳаммаси мутлақо бепул экан. Бу ерда ҳатто кичик ёшдаги болажонлар ҳам оналари билан китоб муҳитидан завқланяпти.
Бу лаҳзани телефон камерамга муҳрламасам бўлмасди — жараённи сизлар билан ҳам бўлишгим келди. Мен учун ёшларимизнинг билим ва ўзини ривожлантиришга бўлган иштиёқи жуда ҳам қувонарли.
Ёшлар учун яратилган бундай чиройли шароитлар уларнинг таълим ва ҳаётга бўлган қарашларини ҳақиқатдан ҳам ўзгартиради.
#Келажагимизбилимлиёшларқўлида

👍11🔥4👌1
Forwarded from Ijtimoiy himoya milliy agentligi
2025/2026-o‘quv yilidan boshlab “ijtimoiy ish”, “psixologiya” va “yurisprudensiya” yo‘nalishida tahsil olayotgan bitiruvchi bosqich talabalariga Ijtimoiy himoya milliy agentligi tizimidagi tashkilotlarda stajirovka o‘tash imkoniyati yaratiladi.
Nazariy bilimlarni amaliyotda mustahkamlash
Kasbiy ko‘nikmalarni rivojlantirish
Agentlik uchun malakali kadrlar zaxirasini shakllantirish
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
Эҳтимол, дунёда ҳеч бир давлат Жаннифер Лопеснинг ташрифини Ўзбекистончалик кўп муҳокама қилмагандир. Унинг ташрифи кўплаб баҳсли жиҳатларни келтириб чиқарган бўлсада, Ўзбекистонга катта эътибор тўлқинини ҳам олиб келди. У бу ерга нафақат ўз ижодини намойиш этгани, балки бошқа иқтисодий кўплаб фойда ҳам олиб келди.
Ҳозиргина Линкединда кўзим тушган қизиқарли маълумотларни Фейсбукда ҳам бўлишмоқчиман, чунки айнан шу ижтимоий тармоқ бу ташрифга негатив кайфият билан қаради.
“Бунёдкор” стадионидаги концертга 25 000 та чипта сотилган экан, шундан 15 000 таси хорижий меҳмонларга. Чипта нархи 1 млндан 4,1 млн сўмгача бўлган. Энди Женниферни гонорарини ҳисоблагандай Ўзбекистон унинг ташрифидан олган фойдани ҳам бир ҳисоблаб кўринг.
Меҳмонхоналар, ресторанлар, транспорт ва маҳаллий хизматлардан фойдаланган мижозлар олиб кирган маблағлар, халқаро майдонда Ўзбекистон акс этган суратлар, видеолар ва таассуротлар. Ўзбекистон йирик юлдузларни қабул қила олиши имконияти намойиши.
Аслида агар “юлдузли туризм” ривожланса бу таъсир мамлакат брендига узоқ муддат хизмат қилиши мумкин. 248 миллион кузатувчига эга Jlo'нинг биргина Инстаграмдаги саҳифасининг ўзи ҳам Ўзбекистонни халқаро майдонга намоён этгани яна битта Катта плюс. Сабаби ўша кун юлдузли санъаткорнинг барча сторислари Ўзбекистон ҳақида эди!
Женнифер Лопес кетди, аммо у олиб келган тўлқин ҳали узоқ вақт давом этиб, Ўзбекистонга фойда олиб келиши мумкин.
Афсус унинг концертига туша олмадим, лекин имкониятим бўлганида албатта тушардим, лекин уни тушганларнинг сторисларидан томоша қилиб ҳам мазза қилдим...
Ҳая, яна битта катта плюсни айтиб ўтмасам бўлмас 😁энди фитнес клублар ҳам аёлларга тўла бўлади, энди аёллар 56 ёшда ҳам шундай ёш кўриниш имконияти борлигини билишади ва бунинг учун тинмай ҳаракатда бўлишади, мен таниган 2 аёл шундан кейин фитнессга ёзилди🤍
Суратда Ўзбекистон аҳолиси Женнифер Лопес ташрифини муҳокама қилганидан хабар топган санъаткорнинг ҳолати 😅😅

👍8🔥4😢1
Forwarded from IT Education Association
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Biz kasbimizni o‘zgartirdik: sobiq jurnalistlarning Amerikada qurayotgan IT karyerasi haqida
🖥 Jurnalistikadan texnologiyalarga o‘tish — oson qaror emas. Lekin AQShda istiqomat qilayotgan o‘zbekistonlik yurtdoshimiz Lobаr Usmonova yangi yo‘lni tanlab, IT sohasida o‘z o‘rnini topishga muvaffaq bo‘ldi.
🎙 Uzoq Amerikadagi yurtdoshimiz bilan Zoom orqali o‘tkazilgan suhbatimizda:
🟢 AQShga qanday borib qolgani?
🟢 Jurnalistikadan IT’ga qadam qo‘yishdagi qiyinchiliklar va qo‘rquvlar
🟢 Jurnalistlik ko‘nikmalari texnologiya sohasida qanday foyda berishi mumkin?
🟢 IT hayotni moliyaviy va shaxsiy jihatdan qanday o‘zgartirdi?
🟢 Ayollar uchun ITdagi imkoniyatlar — Amerika va O‘zbekiston taqqosida
🟢 Gumanitar sohadаn IT’ga o‘tmoqchi bo‘lganlarga maslahatlar
💡 Agar siz ham gumanitar yoki ijodiy yo‘nalishda o‘qib, IT’ga o‘tish haqida o‘ylayotgan bo‘lsangiz — bu suhbat siz uchun.
📹 Suhbatning to‘liq videosi ushbu havolada👉 https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps
📩 Telegram 📱 Facebook 📱 Instagram 📺 Youtube 🌐 LinkedIn
🖥 Jurnalistikadan texnologiyalarga o‘tish — oson qaror emas. Lekin AQShda istiqomat qilayotgan o‘zbekistonlik yurtdoshimiz Lobаr Usmonova yangi yo‘lni tanlab, IT sohasida o‘z o‘rnini topishga muvaffaq bo‘ldi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Биз касбимизни ўзгартирдик", собиқ журналистларнинг Америкада қураётган IT карьераси
Лобархон Усмонова менинг курсдошим. У билан 4 йил бирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олганмиз. Ўқиш чоғида икки курсдошимиз оила ыуриб Америкага кўчиб кетишган. Яқинда билсам иккалалари ҳам АйТи соҳасида фаолият юритишаётган экан.
Лобар билан гаплашиб, қандай қилиб журналистикадан АйТи соҳасига касбларини ўзгартирганлик йўллари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдим.
Вақт тафовути сабабли Тошкент вақти билан тунги соат 12 да суҳбат қурдик.
Хуллас агар сиз ҳам гуманитар соҳада ўқиб, IT’га ўтиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз — бу суҳбат сизга қайсидир маънода мотивация бўлиши мумкин деб ўйладим.
https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps&t=9s
Лобархон Усмонова менинг курсдошим. У билан 4 йил бирга Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари Университетининг Халқаро журналистика факультетида таҳсил олганмиз. Ўқиш чоғида икки курсдошимиз оила ыуриб Америкага кўчиб кетишган. Яқинда билсам иккалалари ҳам АйТи соҳасида фаолият юритишаётган экан.
Лобар билан гаплашиб, қандай қилиб журналистикадан АйТи соҳасига касбларини ўзгартирганлик йўллари ҳақида суҳбатлашишга қарор қилдим.
Хуллас агар сиз ҳам гуманитар соҳада ўқиб, IT’га ўтиш ҳақида ўйлаётган бўлсангиз — бу суҳбат сизга қайсидир маънода мотивация бўлиши мумкин деб ўйладим.
https://www.youtube.com/watch?v=Ud39th3X3ps&t=9s
👍2🔥1
Фирибгарларга алданиб қолманг!
Интернетда сўнгги кунларда "Онлайн иш", "Телефон билан ишлаб даромад олинг", "1 соатда миллион сўм топинг" каби тарқалаётган эълонлар — фирибгарлик.
📌 Бундай ишлар мавжуд эмас!
📌 Улар сиздан шахсий маълумот ёки карта рақамингизни олади.
📌 Ёки "аввал пул тикинг, кейин иш бошлайсиз" деб алдашади.
📌 Охирида эса сиз пулсиз ҳам, ишсиз ҳам қоласиз.
Диққат қилинг! Суратда номи кўрсатилган Расмий компаниялар ҳеч қачон 1–2 соатда осон пул топишни таклиф қилмайди.
Бирга ҳушёр бўлайлик ва дўстларимизни ҳам огоҳлантирийлик! 🙏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3👍2
Қизимнинг мактабида Eggdrop challenge бўлиб ўтди
Мен энг аввало Eggdrop ўзи нима, деган савол қизиқтирди ва бу ҳақда Сунъий идрокдан сўрадим. У бунга шундай таъриф берди.
Бу машҳур STEM тажрибаси бўлиб, унда ўқувчилар тухумни баландликдан ташлаганда у синмай қолиши учун махсус мослама ясашади.
Қизим мен билан ўз тажрибаси акс этган видеоларни бўлишди. Мен она сифатида мароқ билан томоша қилдим. Унинг жамоаси яратган мослама тухумни асраб қололмаган бўлсада, мен бундан умуман хафа бўлмадим. Бу мен учун муҳим эмас!
Мен учун асосийси — қизлар биргаликда ўйлашди, муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилишди ва янги билимлар орттиришди.
Энг катта ютуқ яна нимада биласизми? Қизимнинг синфида бор йўғи 3 қиз ўқийди уларнинг бири вилоятдан ва у таътилдалиги учун келолмаган. Қолган 2 қиз эса ўғил болаларнинг ҳам ўрнини билинтирмай бу жараёнда фаол бўлиб, бор иштиёқлари билан ҳаракат қилишди.
Мен қизларимиз билан фахрланаман!

👍6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен кичкина эмасман!" — лифтдаги кутилмаган ажойиб воқеа!
Лифтда мен билан бирга бир болакай чиқаётганди. Кейин эса мен тушадиган қаватда IT Park’нинг CEOларидан бири хорижлик киши кириб келди. У ҳазиломуз оҳангда инглиз тилида «Бизда шундай кичик ходимларимиз ҳам бор эканда!» — деди.
Шунда халиги болача ҳам бўш келмадида, у ҳам хазиломузоҳангда ИНГЛИЗ ТИЛИДА «Мен кичкина эмасман!» деб жавоб қайтарди😎 Шу тариқа уларнинг қизиқарли суҳбатлари бошланиб кетди. Афсус, воқеа кутилмаганда бўлгани сабабли бу суҳбатнинг бошини суратга олиш имконсиз эди. Лекин вақтни бой бермадим, журналистлигимга бордимда тезда телефоним камерасини ёқиб, рухсат сўраб уларнинг суҳбатларини ёзишга киришиб кетдим.
Халиги болакайнинг ҳозиржавоблигига қойил қолган чет эллик одам “Сени ишга таклиф қилсам бўладими?” деб ҳазиллашиб телефон рақамини ҳам сўради. Яна бир қойил қолганим бола ўзининг эмас, отасининг рақамини бергани бўлди.
Тўғриси бу лаҳзалар мен учун жудаям фахрли туйғуларни уйғотди — сабаби бугунги болаларимиз чет тилини ўз она тилидек билишади, ақлли, зукко ва дунёга очиқ. Улар мулоқот қилишдан қўрқмайди, ўзларини намоён эта олишади ва шу тариқа исталган чет элликни ҳам ҳайратга сола олишади.
Акмал ёзги таътилдан фойдаланиб, вақтини зое кетказмай IT Park биносида фаолият юритадиган U-Study ўқув марказига келиб АйТи ўрганаётган болалардан экан. 10 ёшидан касб ўрганишни бошлаган бундай болалар билимлари ва иқтидорлари билан эртага аниқ дунёни забт этишади! Ва ишонаманки, келажакда бундай болаларни шубҳасиз дунёнинг энг машҳур компаниялари илтимос қилиб ишга таклиф қилишади.🤲
Сиз 10 ёшингизда бирор чет эллик билан шундай мулоқотга киришиб кета олармидингиз?..

🔥16👍3👏1🤝1
Ҳаммасига улгуриш сири...
Spot.uz нашри Uzbekistan тадбиркор ва раҳбар аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш ва шахсий ҳаётда мувозанат топиш сирлари ҳақида мақола тайёрлади.
Мақолада менинг тажрибам ҳам бор. Бу имконият учун Spot жамоасига миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, фикрларим бошқа аёллар учун ҳам фойдали ва илҳомли бўлади.
👉 Мақолани шу ерда ўқишингиз мумкин: https://www.spot.uz/oz/2025/08/20/work-schedule/

🔥11👍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Forwarded from IT Ladies Uzbekistan
IT Ladies Uzbekistan hamjamiyati qizlar bilan doimiy audiochatlar qilib borishni reja qildi.
Ilk audiochatimiz mehmoni — zamonaviy IT va Data Analytics sohasida ulkan yutuqlarga erishgan yosh mutaxassis, Mohira Mirodilova!
U yosh bo‘lishiga qaramay, xalqaro va mahalliy loyihalarda faol ishtirok etib, o‘z sohasida katta tajribaga ega.
Mohira bilan audiochat davomida:
🔹 Data Analytics va Project Management'dagi yo‘li
🔹 UZEX, BYD va CodeVedas Technologies'dagi tajribalari
🔹 IT Community va IT Ladies elchisi sifatidagi missiyasi
🔹 Yosh qizlarga IT sohasida o‘z o‘rnini topish sirlari bilan bo‘lishadi.
Chat davomida siz o‘zingizni qiziqtirgan savollarni berishingiz mumkin bo‘ladi.
🕒 Vaqti: 17:00 da
Keyingi audiochatimiz mehmoni siz bo'lishingiz mumkin
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥4👍1
Тухумни тепадан ташлаб асраб қолиш болаларга нимани ўргатади?
Ўртада ўтирган бола Акбар. У ўзбек ва у 16 ёшда. Акбар Швейцариядаги Aiglon мактабида таҳсил олади. Акбар Швейцарияда, шу мамлакат маданиятида катта бўлган, ўша ерда ўқийди ва ҳаёт кечиради. У таътил даврида эса она Ватани Тошкентга келишни яхши кўради.
Акбар қизим Шахло ўқийдиган Ал Хоразмий мактабида жуда қизиқарли Eggdrop тажрибасини ўтказди. Eggdrop бутун дунёда STEM (Science, Technology, Engineering, Mathematics) фанлари учун энг машҳур машғулотлардан бири ҳисобланади.
Eggdrop физикани ҳаётга боғлаш — Ньютон қонунлари, энергия, кучлар тақсимоти, ҳаракат каби назарий билимлар амалий машқ орқали яхшироқ тушунилади.
Ижодкорлик ва инновация — болалар "қутқарувчи механизм" яратиш учун турли ғояларни ўйлаб топишга мажбур бўлишади.
Муаммони ҳал қилиш кўникмалари — қандай қилиб бор нарсадан фойдаланган ҳолда тухумни муҳофаза қилиш мумкинлиги ҳақида турли ечимларни синаб кўришади.
Сабр ва чидамлилик — тухум синганда ҳам қайтдан ҳаракат қилишга ўрганишади.
Қизим ва унинг жамоаси 4 кун давомида ўз механизмларини яратишган: парашютлар ясашган, шарлар ёрдамида зарбани юмшатишган, ҳатто кучни тухумдан узоқроқка йўналтириш усулларини ҳам топишган. Натижада болалар физика қонунларини ҳаётда қўллашни, жамоа бўлиб ишлашни, ижодкорликни ва қийинчиликларга қарамасдан ҳаракат қилишни ўргандилар.
Бу тажрибани 16 ёшли бола ўргатганини билиб Акбар билан гаплашиб у билан яқинроқ танишгим келди, у жуда тарбияли ва илмли бола, физикани жуда яхши кўрар экан, келажакдаги орзуси профессор бўлиш (Иллоҳим ниятига етсин!). Ҳозир у қўшимча дарсларга қатнашади, қўшимча дарсликлар ўқийди ва мактаби дастуридан ташқари тадқиқотлар ҳам олиб боради. У ўқитиш тажрибасини орттириш мақсадида таътил даврида ўзбекистонлик ўқувчиларни йиғиб физика фанидан дарс беришни тажриба қилиб кўрган.
Бу тажриба қизим Шахло учун жуда қизиқарли бўлди. 4 кун давомида мен ҳам уйда фақат шу мавзудаги билимларимни орттирдим, шу ҳақда эшиттим десам адашмайман. Ишончим комилки, бундай ташаббуслар болаларнинг илмга бўлган қизиқиши ва ўз кучларига ишонишларига ёрдам беради.
Она сифатида ва таълимга бефарқ бўлмаган инсон сифатида Акбарга ва ушбу тажрибани мактабимизда тадбиқ этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган мактабимиз жамоасига катта раҳмат айтмоқчиман.
Бундай тажрибаларни мактабларимизда доим ўтказиб боришимиз керак. Болалар жамоа бўлиб бир муаммо устида бош қотиришни ўрганишлари керак. Бу келажакда жамиятимиздаги глобал муаммоларни жамоа бўлиб ҳал этишга, ва фақат "Мен" деб яшаш тушунчасидан воз кечишга ёрдам беради.

👏8🔥2🤝1